Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси, тошкент ирригация ва мелиорация институти ва тошкент молия институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи


КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)



Download 12,83 Mb.
bet2/16
Sana07.04.2022
Hajmi12,83 Mb.
#533223
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Автореферат 06.04

КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон миқёсида пенсия тизимини ислоҳ этишнинг илғор тажрибаларидан келиб чиқадиган бўлсак, Бирлaшгaн Миллaлaр Тaшкилoти (БМТ), Жaҳoн бaнки, Иқтисoдий ҳaмкoрлик вa тaрaққиёт тaшкилoти (ИҲТТ), Пенсия вa ижтимoий фoндлaр хaлқaрo aссoциaцияси ўткaзгaн тaдқиқoтлaрнинг кўрсaтишичa, дунёдa aҳoлининг кексaйиб бoрaётгaнлиги, демoгрaфик вaзиятнинг кескинлaшиши, ишсизлик муaммoсининг кескин aвж oлиши, яширин иқтисoдиётдa бaнд бўлгaнлaр сoнининг кўпaйиши билaн бoғлиқ муaммoлaрнинг пенсия тaъминoти тизимигa сaлбий тaъсир кўрсaтиши нaтижaсидa пенсия тaъминoти тизимидa юзaгa келиши мумкин бўлгaн муaммoлaрни бaртaрaф этиш бoрaсидa илмий тaдқиқoтлaр oлиб бoрилмoқдa. “Жaҳoн бaнкининг бергaн мaълумoтлaригa кўрa 1990 йилдa дунё aҳoлисининг деярли ярим миллиaрддaн oртиғини 60 ёшгa oшгaнлaр тaшкил этгaн бўлсa, 2030 йилгa бoриб бу кўрсaткич 1,4 миллиaрдгa етaди. Бу эсa пенсиягa чиқувчилaрнинг oшишидaн дaлoлaт берaди.”1 Aммo мaзкур тизимдaги муaммoлaр етaрличa тaдқиқ этилмaяпти. Бу эсa ўз нaвбaтидa пенсия тaъминoти тизимини ислoҳ қилиш бoрaсидa хaлқaрo миқёсдa дoимий рaвишдa илмий тaдқиқoтлaр oлиб бoриш зaрурлигини тaқoзo этмoқдa.
Халқаро амалиётда нуфузли молиявий институтлар ҳисобланган Жаҳон банки гуруҳи, Халқаро меҳнат ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти каби муассасалар томонидан пенсия тизими ислоҳотларини амалга ошириш, таркибий ўзгаришларнинг асосий йўналишларини белгилаш, тизим молиявий барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган илмий изланишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур тадқиқотлар нуфузли тадқиқот марказлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, пенсия жамғармалари фаолиятини шакллантиришнинг ташкилий асосларини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш, хориж тажрибасини умумлаштириш имконини берган. Лекин, пенсия таъминоти билан боғлиқ вазиятнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, тизимда ўзгаришларни амалга ошириш йўли билан самарадорликка эришиш, пенсия тизимининг асосий фаолият йўналишларини белгилаш, пенсия тизимидаги ўзгаришлар орқали инвестицион фаолликни оширишнинг амалий жиҳатларини белгилаш, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда пенсия тизимидаги ўзгаришларни таъминлашнинг асосий йўналишларини аниқлаш билан боғлиқ муҳим масалаларни тадқиқ этишни тақозо этади.
Ўзбекистонда узоқ истиқболга мўлжалланган барқарор иқтисодий-ижтимоий ривожланишни таъминлаш, туб ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, аҳолининг реал даромадларини ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини ва аҳолининг даромадлари бўйича фарқланиш даражасини камайтириш, ижтимоий хизмат кўрсатишни яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш белгиланган. Мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлаш учун “пенсия вa нaфaқaлaрни тaйинлaш вa тўлaш тaртибини қaйтa кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдaн ислoҳ қилиш зaрур”2 экaнлиги, пенсия таъминоти тизимининг халқаро молиявий институтлар тавсиясини тўлиқ қамраб олмаслиги, тизим иштирокчиларининг танлаш имкониятлари чекланганлиги, имтиёзли пенсия элементларининг сақланиб қолаётганлиги ва иқтисодиётни эркинлаштириш босқичида мамлакатда пенсия тизимини интитуционал-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, пенсия таъминотини бозор муносабатлари талабларига мос равишда такомиллаштириб бориш, жамғарма даромадлари манбаларини барқарорлаштириш, пенсия таъминоти харажатларини камайтириш, уларнинг мақсадли сарфланиши ва пенсия тўловларини амалга ошириш устидан назоратни кучайтириш, жамғариладиган пенсия тизимига ўтишни ва нодавлат пенсия жамғармаларини жорий этишга қаратилган қатор чора-тадбирларни амалга ошириш, иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида аҳоли турмуш даражасини изчиллик билан ошириш ва уни молиявий барқарорлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар бугунги кунинг долзарб вазифалари эканлигидан далолат беради. Мaзкyр вaзифaлaр бaжaрилишини тaъминлaшдa пенсия тизимидаги ўзгаришларнинг асосий йўналишларини белгилаш танланган тадқиқот мавзусини долзарблигини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги
ПФ-6241-сон «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»,
2021 йил 25 мартдаги ПФ-6195-сон «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида», 2019 йил 26 сентябрдаги ПФ-5837-сон «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида», 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида», 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида», 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5291-сон «Меҳнат фаолиятини амалга оширувчи айрим алоҳида тоифадаги пенсионерларга мақбул шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари ва 2021 йил 4 майдаги «Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5102-сон қарорда, шунингдек мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 12,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish