3-расм. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси, млрд. сўм11
Пенсия жамғармаси харажатларининг барқарор ошиб боришининг сабабларидан бири бу пенсия олувчилар сонининг ошиб бораётганлиги билан белгиланади. Пенсия тизим мамлакатимизда 3,6 миллионга яқин фуқарони, яъни умумий аҳолининг қарийб 11 фоизини қамраб олиб, шундан нафақа олувчилар 400 минг нафарни ташкил этади. 2010 йил январ ҳолатига пенсия олувчиларнинг умумий сони 2829,7 минг нафарни ташкил этган бўлса, 2021 йилда ушбу кўрсаткич 3588,0 минг нафардан кўпроқдир. Тўлиқсиз стаж билан пенсия олувчилар сони ҳам йилдан йилга ошиб борганлигини кўришимиз мумкин. (2-жадвал)
2-жадвал
Ўзбекистонда пенсионерлар сонининг ўзгариши динамикаси12
Йиллар
|
Йил бошига пенсия олувчилар сони, киши
|
Йил бошига тўлиқсиз стаж билан пенсия олувчилар сони
|
Ҳисобот йилида янги тайинланган пенсиялар сони
|
Ҳисобот йилида тўлиқсиз стаж билан пенсия тайинланганлар сони
|
2010
|
2 829 719
|
77 211
|
169 151
|
8 493
|
2011
|
2 807 717
|
85 367
|
193 188
|
12 037
|
2012
|
2 725 773
|
111 413
|
116 363
|
15 269
|
2013
|
2 685 270
|
159 990
|
129 112
|
41 916
|
2014
|
2 695 623
|
237 310
|
139 219
|
59 563
|
2015
|
2 713 929
|
308 624
|
157 491
|
78 820
|
2016
|
2 781 618
|
401 100
|
195 928
|
105 019
|
2017
|
2 882 087
|
510 426
|
225 317
|
124 413
|
2018
|
3 007 621
|
625 512
|
251 894
|
135 229
|
2019
|
3 162 139
|
768 525
|
277 397
|
147 665
|
2020
|
3 312 723
|
876 210
|
276 256
|
152 048
|
2021
|
3 588 004
|
904 052
|
314 500
|
159 387
|
Таҳлил этилаётган йиллар давомидаги ўсиш даражаси 117 фоизни ташкил этиши кутилаётган демографик ўзгаришларнинг пенсия тизимининг молиявий барқарорлигига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини башорат қилиш имконини яратади.
Республикамизда ҳам пенсия тизими босқичлари кетма-кетликда ривожланиб келмоқда ва давлатимиз бу босқичларнинг иккинчисида, деб таъкидлашимиз мумкин. 2005 йилдан бошлаб, фуқаролардан жамғариб бориладиган пенсия таъминоти ташкил этилган ва у АТ “Халқ банки” орқали амалга оширилади. Бунинг механизми мажбурий ва ихтиёрий тартибда ташкил этилган бўлиб, пул маблағларининг мақсадли фондларини шакллантириб, кексалик чоғида фойдалиниш шакли ва усуллар йиғиндисини ўз ичига олган иқтисодий муносабатлар тизимини акс эттиради.
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари фуқаролариинг иш ҳақидан олинадиган даромад солиғидан 0,1% миқдорда белгиланган (31.12.2018 йилгача бу 2% ни ташкил этган). 2019 йил бошига жами маблағлар 3763,9 млрд. сўмни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 56,36% га ўсишига эришилган. Бу албатта биринчи навбатда иқтисодий фаол аҳолининг 2018 йилга нисбатан 1,5% ўсганлиги ва солиқлардаги ўзгариш сабабли жамғариб бориладиган пенсия таъминоти бадаллар миқдори 1% дан 2% оширилганлиги билан изоҳланади. Лекин 2019 йилдан бошлаб аҳолининг реал даромадларини ошириш мақсадида янги солиқ концепциясига асосан бадаллар миқдори ўзгарганлиги учун, 2020 йил бошига ушбу кўрсаткич 3748,8 млрд. сўмни ташкил этмоқда. 2021 йилга келиб ушбу кўрсаткич 4438,1 млрд. сўмни ташкил этиши кутилмоқда.(4-расм)
Do'stlaringiz bilan baham: |