1.4.
Тадқиқот объекти ва предмети
Тадқиқотнинг объекти сифатида Республикамиз тижорат банклари,
хусусан Hamkorbank АТБ белгилаб олинди.
Тадқиқот предмети сифатида тижорат банкларидаги муаммоли
активларда салмоғи юқори бўлган муаммоли кредитларни вужудга келиши
ва уларни камайтириш борасидаги муносабатлар ўрганилади.
1.5.
Тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти.
Бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётда тижорат банклари
муҳим рол ўйнайди. Ўз навбатида, тижорат банкларининг фаолиятида эса
актив амалиётлар мухум ўринни эгаллайди. Шу боис актив амалиётлар билан
14
ишлаш самарадорлигини ҳар томонлама ошириш талаб қилинади. Буни
активлардан хеч қандай йўқотишларсиз юқори даромад олиш талаби билан
ифодалаш мумкин. Энг аввало тижорат банкларида муаммоли активларни
вужудга келишини олдини олиш чораларини кўриш, вужудга келган ҳолатда
улар билан алохида ёндашувлар асосида ишлаб, тез фурсатда муаммодан
чиқариш чораларини кўриш лозим бўлади. Бу эса тижорат банкларининг
даромадлилиги, ликвидлиги, ва ресурс баъзасини режалаштирган ҳолатда
бўлишига катта ёрдам беради. Бу мавзуни ўрганилишини яна бир аҳамиятли
томони шундаки, биз хорижий назарий ва амалий тажрибиларни ўрганиб,
уларни махаллийлаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқмоқчимиз, бу билан фан тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз.
1.6.
Диссертация таркибининг қисқача тавсифи
Диссертациямизни структурасини қуйидагича режалаштирганмиз:
Кириш боби, адабиётлар шарҳи боби, тадқиқот методологияси боби,
тадқиқот таҳлили ва натижалари боби, хулоса боби ҳамда фойдаланилган
адабиётлар рўйхати.
Кириш бобида диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг
долзарблиги, тадқиқот мақсади ва вазифалари, тадқиқотнинг асосий
муаммолари ва саволлари, тадқиқотнинг объекти ва предмети, тадқиқот
натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти ҳамда диссертация
таркибининг қисқача тавсифи ёритилган.
Адабиётлар шарҳи боби ўз навбатида кириш, мавзуга оид илмий-
назарий қарашлар шарҳи, мавзуга оид махаллий меъёрий хужжатлар шарҳи
ҳамда хулоса кичик бўлимларини қамраб олади.
Тадқиқот методологияси боби эса тадқиқот дизайни, маълумотларни
тўплаш жараёни, таҳлил учун қўлланиладиган усуллар, тадқиқотни ўтказиш
учун зарур шарт-шароитлар, тадқиқот жараёнида кутилаётган муаммолар ва
уларнинг ечими, тадқиқотдан кутилаётган илмий ва амалий натижалар кичик
бўлимларини ўз ичига олади.
15
Таҳлил ва натижалар боби тижорат банкларидаги муаммоли активлар
хусусан Hamkorbank АТБдаги муаммоли активлар таҳлили, Hamkorbank
АТБдаги балансдан ташқари хисобрақамларда юритилаётган муаммоли
активлар тахлили ҳамда таҳлиллардан олинган натижалар шарҳи каби
масалаларга бағишланади.
Хулоса бобида тадқиқот саволига тегишли натижаларнинг қисқача
ифодаси, таклиф ва тавсиялар, фан ва билимнинг ошишига қўшилган ҳисса,
тадқиқот чекловлари ва келгуси тадқиқот учун таклифлар, тадқиқот
натижаларининг амалиётга тегишлилиги ва натижаларнинг амалий аҳамияти
сингари кичик бўлимлар келтирилади.
Шунингдек, диссертациянинг якунида фойдаланилган адабиётлар
рўйхати ва иловалар мавжуд.
16
Do'stlaringiz bilan baham: |