Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси “банк иши” кафедраси



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/31
Sana26.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#472816
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31
Bog'liq
Магистрлик диссерт. наъмуна (ўзб)

эллик фоизи
миқдорида махсус захира шакллантириши лозим. 
Шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган ёки қайтмаслигидан 
далолат берувчи омиллар ёки аломатлар мавжуд бўлган ҳамда қайтмайдиган 
ёки қиймати жуда пастлиги туфайли ҳисобини балансда актив сифатида 


24 
юритилиши мақсадга мувофиқ эмас деб баҳоланадиган активлар сифати 
«умидсиз» деб таснифланади. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч 
бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати «умидсиз» деб 
таснифланади: 

активларни ундирилиши суд жараёнида бўлса; 

қарздор ва лизинг олувчидан ундирилган, гаровга қўйилган мол-мулкка 
бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиш йўли билан тижорат банки томонидан 
балансга қабул қилинган кундан бошлаб уч ой муддатда сотилмаган ва банк 
фаолиятини кенгайтириш учун сотиб олинган бинодан икки йил мобайнида 
фойдаланилмаган ҳамда банк фаолияти учун ортиқ фойдаланилмай қўйилган 
пайтдан бошлаб бир йил мобайнида сотилмаган бўлса; 

активларнинг тўлаш муддати узайтирилган бўлса; 

асосий қарз ва фоизлар бўйича 180 кундан ортиқ кунга муддати ўтган 
қарздорлик мавжуд бўлса; 

охирги уч йил давомида тижорат банкига даромад келтирмаган 
инвестициялар. 
Тижорат банки сифати «умидсиз» деб таснифланган активлар учун 
уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг 
юз фоизи
миқдорида махсус захира шакллантириши лозим. Захираларнинг етарлилиги 
даврий равишда камида ойига бир маротаба таҳлил қилиниши, зарур 
ҳолларда, қўшимча захиралар яратилиши лозим. Бунда тижорат банклари 
захираларни шакллантириш ва улар бўйича бухгалтерия ўтказмаларини 
дастурлашган ҳолда амалга оширишлари лозим. 
Агар тижорат банкида битта қарздорга берилган бир неча активлар 
мавжуд бўлса, қарздор томонидан тижорат банкига қайтариладиган барча 
активлар сифати улардан энг паст тоифада таснифланган активлар сифатидек 
таснифланиши лозим. Агар қарздорнинг бир нечта тижорат банклари олдида 
қарзи мавжуд бўлиб, уларнинг бирида қайтарилиши лозим бўлган активлар 
сифати энг паст тоифада таснифланган бўлса, бошқа тижорат банклари ҳам 
ушбу қарздорга берилган активлар сифатини мазкур тоифада таснифлашлари 


25 
шарт. Бунда тижорат банклари қарздорга бошқа тижорат банклари 
томонидан берилган активлар сифатининг таснифини аниқлаш учун кредит 
ахбороти маълумотлар базасидан фойдаланишлари лозим. Агар актив сифати 
«стандарт» деб таснифланмаган бўлса, тижорат банки қарздорга эҳтимолий 
йўқотишлари билан боғлиқ бўлган таваккалчиликнинг батафсил таҳлилисиз 
қўшимча кредит маблағлари, жорий кредит бўйича қўшимча ресурслар ёки 
янги кредитлар шаклида маблағлар бериши мумкин эмас. 
Тижорат банкларининг ҳисоботларида уларнинг активлари сифатининг 
ҳақиқий ҳолатини акс эттириши лозим. Ҳисоботларнинг ҳаққоний 
бўлмаслиги тижорат банки омонатчилари, кредиторлари ва акциядорлари, 
шунингдек Марказий банк ва бошқа манфаатдор томонларни чалғитишга ва 
янглиштиришга уриниш деб баҳоланади ҳамда хавфсиз бўлмаган, носоғлом 
банк амалиёти деб ҳисобланади.
Тижорат банки балансида ва балансдан ташқари моддаларда 
юритилаётган муаммоли активларнинг улуши жами активларнинг ўн 
фоизидан ортиқ бўлса, Марказий банк томонидан тижорат банки ижро 
раҳбариятининг малакаси Марказий банк талабларига мувофиқ эмас деб 
топишга ҳамда тижорат банки Кенгаши томонидан банк фаолияти устидан 
ўрнатилган назоратни етарли эмас деб ҳисобланишига асос бўлади. 
Тижорат банкларида даромад келтирувчи активлар билан ишлаш 
жараёнида доимо уларнинг ҳамда улар ҳисобидан кўриладиган даромаднинг 
қайтмаслик таваккалчилиги мавжуд бўлади. Шу сабабли уни батамом йўқ 
қилишни имкони бўлмайди. Фақатгина ушбу рискни камайтириш, 
минималлаштириш чораларини кўриш, шундан келиб чиқиб иш ташкил 
қилиш лозим бўлади. Тижорат банкларида бу борада фаолият олиб борувчи 
махсус бўлимлар ташкил қилинган. Ушбу бўлимлар ходимларни хаттоки 
банклардаги актив операцияларни кўриб чиқиш учун ташкил қилинган 
кўмиталар таркибига хам киритилган. Бундан кўзланган асосий мақсад 
муаммоли активларни камайтириш чораларини кўришдан иборатдир. 


26 
Тижорат банкларида муаммоли кредитларни камайтириш, биринчи 
навбатда уларни вужудга келишини олдини олишдан бошланади. Бунинг 
учун тижорат банклари мижозларга кредит ажратишдан олдин уларни 
кредитга лаёқатлилигини мукаммал ўрганишлари талаб қилинади. Мукаммал 
ўрганиш маълумотларни олиш ва уларни ишончлилигига боғлиқ. Бу борада 
кредит ахбороти алмашинуви жуда кўл келади. Мамлакатимизда ушбу 
фаолият билан шуғилланувчи Кредит ахборотлари миллий институти ва 
Кредит бюроси Марказий банк таркибида ташкил қилинган. Улар фаолияти 
“Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 
қонуни билан тартибга солинади (Қонун, 2011). Қонуннинг 7-моддасида 
Кредит бюросига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилган 
ва кредит ахбороти алмашинувини амалга ошириш бўйича хизматлар 
кўрсатувчи юридик шахс дея тариф берилган. Кредит бюроси кредит 
ахборотларини кредит ахборотини етказиб берувчилардан олиб, уларни 
тахлил қилиб, фойдаланувчиларга уларнинг буютмасига асосан тақдим 
қилади. Кредит ахборотини етказиб берувчилар хусусида “Кредит бюролари 
ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва 
ташкилотлар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви тартиби тўғрисида” ги 
низомда арофлича ёритиб берилган (Низом, 2012). Низомга асосан:

юридик шахсларни, якка тартибдаги тадбиркорларни давлат 
рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан — Юридик шахсларнинг давлат 
реестрига ва Якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат реестрига 
киритилган маълумотлар ҳажмида; 

кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни ва унга доир битимларни 
давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан — Кўчмас мулкка бўлган 
ҳуқуқларнинг давлат реестрига ва кўчмас мулк ҳақидаги бошқа очиқ 
фойдаланиладиган маълумотлар базаларига киритилган маълумотлар 
ҳажмида; 


27 

давлат солиқ хизмати органлари томонидан — солиқ тўловчиларни 
ҳисобга олиш маълумотлари, шунингдек уларнинг молиявий ҳисоботи 
тўғрисида; 

ички ишлар органлари томонидан — берилган паспортлар тўғрисида, 
шу жумладан, йўқолган ёки амал қилиш муддати тугаган паспортлар ўрнига 
берилган паспортлар, шунингдек автомототранспорт воситаларининг 
рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида ҳамда уларнинг мулкдорлари (эгалари) 
тўғрисида; 

давлат нотариал идоралари томонидан — битим предмети бўлган 
объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлов мавжуд эмаслиги 
тўғрисида; 

лицензия ва (ёки) бошқа рухсат этувчи ҳужжатларни берувчи органлар 
томонидан — ушбу ҳужжатлар берилганлиги фактлари тўғрисида, 
лицензиянинг ва (ёки) бошқа рухсат этувчи ҳужжатларнинг амал қилиши 
тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги ҳақида, шунингдек уларнинг 
бекор қилинганлиги ва қайта расмийлаштирилганлиги тўғрисида. 
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики Кредит бюросида 
қарздорнинг кредит тарихидан ташкари бошқа маълумотлар хам 
шакиллантирилади, фақатгина уларнинг хаққонилиги ва ишончлилиги 
таъминланса кифоя холос. Тижорат банкларининг ушбу маълумотлардан 
келиб чиқиб, тўғри ҳулоса чиқариш имконияти ортади аммо бугунги кунда 
Кредит бюроси ва бошқа маълумот берувчи органларнинг фаолияти ёрқин 
эмас, шу боис Кредит бюроси берган маълумотларида хақиқийлигига жавоб 
бермаслиги кўрсатилмоқда. Бу низом талаблари тўлиқ амал қилмаётганлиги 
кўрсатади. Шу боис мамлакатимиздаги фаолият олиб бораётган тижорат 
банклари томонидан ажратилаётган кредитларнинг хаммасига хам Кредит 
бюродан маълумот олинмаябди. Кредит ахборот алмашинуви жараёнини 
тўғри йўлга қўйиш, маълумотлар хаққонийлигини таъминлаш, тижорат 


28 
банклари томонидан хар бир ўрганилаётган мижозлар бўйича Кредит 
бюродан маълумот олиш мажбурийлигини таъминлаш лозим. 
Муаммоли кредитларни вужудга келишини олдини олишга қаратилган 
харакатлар натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Гаров реестри 
тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган (Қонун, 2014). Ушбу қонуннинг 1-
моддасида қонуннинг мақсади гаров реестрини юритиш соҳасидаги 
муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги такидланган. Гаров 
реестри Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки таркибида ташкил 
қилинган “Гаров реестри” ДУК томонидан юритилади. Қонуннинг 13-
моддасида “Агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, гаров 
реестрига ёзувни киритиш вақти ва санаси кредиторнинг қарздор ўз 
мажбуриятларини бажармаган ҳолларда бошқа кредиторлар ва учинчи 
шахслардан олдин ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга, бошқа 
талабларни қаноатлантиришга бўлган навбатини, имтиёзли ҳуқуқини 
аниқлаш учун асос бўлади.” деб қўрсатиб ўтилган. Бу шуни англатадики, 
агар кредитор яъни тижорат банклари кредит таъминотига олинган мол мулк 
бўйича ёзувларни биринчи бўлиб гаров реестирига киритса, эртага кредит 
муаммога айланиб ундирув кредит таъминотига олинган мол-мулкка 
қаратилган холларда банк талаби бошқа хақдорлардан биринчи 
қаноатлантирилади. Буни яна бир яхши томони қарздор кредит таъминотига 
қўйган мол-мулкини паралелл тарзда бошқа таъминот сифатида қўяолмайди. 
Тижорат банклари гаров реестирдан кўчирма олиб, лозим деб 
топганларидагина ушбу мол-мулкни навбатдаги гаровга олишлари мумкин. 
Тижорат банкларида муаммоли кредитларнинг вужудга келиш жараёни 
биринчи навбатда қайтариш графиги бўйича тўловларни белгиланган 
муддатда тўланмаслигидан бошланади. Ушбу холатда тижорат банклари 
мижозларга қўнғироқ қилиб тўланмаслик сабабларини ўрганадилар ва тез 
фурсатда тўлаб бериши акс холда кейинги жараёнда нима ишлар бўлиши 
юзасидан огохлантирадилар. Огохлантириш ёзма тарзда хам амалга 


29 
оширилади. Бу харакатлар натижа бермагандан сўнг, банк мутахасислари 
мижозни жойига бориб фавқулотда мониторинг ўтказади. Мониторинг 
натижаларига Кредит Комиссияси мухокамасида кўриб чиқилади ва мижоз 
билан ишлаш режаси белгилаб олинади. Шу билан бирга кредит таснифи 
белгиланиб, унга тегишлича эҳтимолли йўқотишларга қарши захира ташкил 
қилинади. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг “Фоиз ўстирмаслик 
хақида”ги низомига асосан (Низом,2014) қуйидаги холларда кредитлар учун 
фоиз ўстирмаслик мақоми берилади: 

активлар таснифи қониқарсиз, шубхали ва умидсиз деб таснифланган 
кредитлар фоизлари; 

муддати бир йилгача бўлган активларни муддати ўтган тани ва фоизи 
60 кундан ортса; 

муддати бир йилдан узоқ бўлган активларни муддати ўтган тани ва 
фоизи 90 кундан ортса. 
Кредитларга фоизини ўстирмаслик мақоми берилганда, уларнинг фоизи 
балансдан ташқари хисоб рақамига ўтказилади ва холат яхшиланмагунча ёки 
тўлиқ сундирилмагунгача ушбу хисоб рақамда юритилади. 
Муаммоли активларнинг баланс ҳисобрақамларида юритиш мақсадга 
муофиқ эмас деб топилганда, активларни мавжуд тани ҳам банк 
Бошқарувининг рухсати билан балансдан ташқари хисоб рақамига 
ўтказилади. 
Тижорат банкларида муаммоли активларни вужудга келишини олдини 
олиш 
ва 
уни 
камайтириш 
хусусида 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва 
барқарорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида” ги қарорида 
қуйдагилар белгилаб берилди (Қарор, 2017й): 


30 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидаги чора-тадбирларни 
ишлаб чиқади ва амалга оширишини таъминлайди:

банк таваккалчилигини бошқариш ва баҳолаш тизимини, шу жумладан, 
тижорат банкларида таваккалчилик-менежменти тизимини, халқаро молия 
институтларининг техник кўмаги ва экспертларини жалб этиб, Банк назорати 
бўйича базель қўмитаси тавсияномаларини ҳисобга олган ҳолда 
такомиллаштириш. 

Тижорат банкларига қуйидагилар тавсия этилади: 

тижорат банк банклари банк таваккалчилиги ва унинг вужудга 
келишини барвақт аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этишда банк 
имкониятларини ошириш учун турли сценарийларни қўллаган ҳолда, ҳар 
чоракда ликвидлик позицияларининг стресс-тестларини олиб бориш; 

банклар акциядорларининг манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи 
назаридан банк активлари тузилмаси ва кредит портфели ҳолатини яхшилаш, 
шунингдек, хорижий валютада берилган, ишламаётган кредитлар улушини 
камайтириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш; 

кредитларни сўндириш муддатлари ва тасдиқланган жадвалларга 
қатъий риоя қилишни, кредитлар бўйича қарздорларнинг муддати ўтган 
қарздорликларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймаслик бўйича барча зарур чора- 
тадбирларни кўриш, банкнинг тўлай олиш қобилиятидан келиб чиқиб, 
кредитлар бўйича муддатлар ва фоизлар ставкаларини белгилаш ҳамда зарар 
кўриб ишлаётган ташкилотларни кредитлаш амалиётини тугатиш; 

банк-молия фаолияти соҳасидаги кадрларни, айниқса таваккалчилик-
менежменти масалалари учун жавобгарларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва 
малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш. 

Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 
раҳбарлари томонидан қуйидагиларга йўл қўйилмайди: 

тижорат банклари ва уларнинг филиаллари фаолиятига аралашиш, шу 
жумладан, кредит портфели ва банк активларини шакллантириш билан 
боғлиқ тадбиркорлик таваккалчилигини бошқариш, шунингдек, тасдиқланган 


31 
бизнес-режаларда назарда тутилмаган хайрия ва бадал харажатларини амалга 
ошириш; 

тижорат банкларининг ижобий ҳулосаларисиз, уларнинг ресурслари 
ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилаётган лойиҳаларни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришнинг давлат ва ҳудудий дастурларига киритиш. 
Муаммоли активларни кредит таъминоти хисобидан сундириш бу охирги 
чора хисобланмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси 
томонидан “Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида 
қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига 
қаратиш” тартибида (қарорига илова қилинган (Қарор, 2002й)) қуйидагилар 
белгилаб қўйилаган: 

Қарздорнинг пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, кредитор банк 
кредит бўйича қарздорликни қонун хужжатларида белгиланган тартибда 
тузилган ва нотариал тасдиқланган ёзма битим асосида қарздорнинг 
ликвидли мол-мулки хисобига, ёхуд ундирувни суд тартибида қарздорнинг 
ликвидли мол-мулкига қаратиш йўли билан қайтаришга ҳақлидир. Кредитор 
банк томонидан кредит бўйича қарзни қарздорнинг ликвидли мол-мулки 
ҳисобига қайтариш тўғрисидаги ёзма битим кредит ва фоиз тўловлари 
бўйича қарз тўлиқ қайтарилгунгача исталган вақтда тузилиши мумкин; 

Қарздор рози бўлмаган тақдирда кредитор банк кредит бўйича қарзни 
қонун хужжатларида белгиланган тартибда тўлатиш мақсадида қарздорнинг 
ликвидли мол-мулкига ундиришни қаратиш тўғрисидаги даъво билан судга 
мурожаат қилишга ҳақлидир; 

Қарздорнинг ликвидли мол-мулкини сотиш қонун ҳужжатларида ва 
битимда белгиланган тартибда очиқ савдолар ўтказиш йўли билан амалга 
оширилади; 

Агар мол-мулкни сотишдан олинган сумма кредитор банк талабларини 
қоплаш учун етарли бўлмаса, қонун ҳужжатларида ёки битимда бошқача 
кўрсатма бўлмаса, у етишмаган суммани қарздорнинг бошқа мол-мулкидан 


32 
умумий асосларда олиш ҳуқуқига эгадир; 

Агар қарздорнинг ликвидли мол-мулкини сотишдан олинган сумма 
қарздорнинг кредитор банкдан кредит бўйича қарзидан ортиқ бўлса, 
суммадаги фарқ қарздорга қайтариб берилади. 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish