14-расм- Эни 45 см бўлган СУҚМ ни яхмалакдан тозалашда учта иссиқлик машинасининг ҳаракатланиш схемаси:
а- иккиёқли профилда айланма схема; б- бирёқли профилда бориб-келадиган схема.
Иссиқлик машиналарининг унумдорлиги яхмалак қалинлигига ва ҳаво ҳароратига боғлиқ. (15-расм).
Иссиқлик машинасининг тезлиги 2 км/соатдан кам бўлганда, газ-ҳаво оқими қоплама юзасини бузиши мумкин. Шунинг учун яхмалак қалинлиги 1-2 мм. бўлганда, ҳарорат 00С дан минус 50С дан кам бўлса, 2-3 км/соат. Машинани тўхтатиш лозим бўлса, машина двигатели ишини тўхтатиш ёки пасайтириш керак.
Роторли двигателнинг айланиш частотаси ай. мин
15-расм-ТМ-61, ТМ-59 иссиқлик машиналари иш унуми (П) нинг ҳаво ҳарорати ва яхмалак парда қатламига боцлиқ ҳолда ўзгариши. (сидирца чизиқлар-ТМ-61 га, пунктир чизиқлар ТМ-59 га тегишли; яхмалак парда қалинлиги чизиқлар устида кўрсатилган, мм)
|
|
16-расм-Иссиқлик машиналаридаги ВК-1 роторли двигателни энг катта айланишлар частотасининг ўзгариши (илашиш коэффициенти ва авиадвигател ўқи билан машина шассисининг бўйлама ўқи орасидаги бурчакка (00, 360) боцлиқ ҳолда):
1- ТМ-59; 2- ТМ-255; 3- ТМ-61.
|
Шамол ва иссиқлик машиналари биргаликда ишлаганда, шамолмашина иссиқ берадиган режимда ишлаб олдинда, иссиқли машина кейинда юради.
Иссиқлик машиналари ишининг хавфсизлик техникаси ёнлама сирпанишдан, ацдарилиб кетишдан эҳтиёт чораларини талаб қилади. Барқарорлик қоплама юзасининг ҳолати ва двигателнинг иш режимига боцлиқ. Аэродром билан илашиш коэффициенти кам бўлса, авиация двигатели катта айланишлар билан ишлаганда, ёнлама барқарорлик кескин пасаяди. Шунинг учун 16-расмдаги графикдан мақсадга мувофиқ иш режимини топиш керак.
Яхмалакни кимёвий йўқотиш учун қўлланадиган реагентлар: НКМ ва карбамид-ҳаво ҳарорати минус 50С да асфалқтбетон ва қора чақиқ тошли қопламаларда; АНС- бошқа исталган қопламаларда. Бу моддалар самолёт материалларида коррозия қилмайди, яхши сақланади.
Кимёвий реагентни яхмалак устига сочилганда яхмалак эрийди, кейин машина билан тозаланади. Қоплама юзасида кимёвий модда тегмай қолиб кетган яхмалак бўлмаслиги керак.
Кимёвий моддалар билан тозалаганда қуйидаги машиналар ишлатилади:
реагентларни қабул қилиш, жойлаш, сақлаш ва ишга тайёрлаш учун тасмали транспортёрлар, погрузчиклар:
реагентни яхмалак юзига сепиш учун қумсочгич (КО-705, ПР-53, УР-53), минерал ўцит сочгич (РУМ-8, 1-РМГ-8), сув сепувчи машиналар (КПМ-64);
қоплама юзасини тозалаш ва қуритиш учун чўткали машиналар;
Кимёвий усул билан яхмалак олдини олиш ва йўқотиш технологияси қуйидаги амаллардан иборат:
Реагентни омборда майдалаб (зарур бўлса), СУҚМ га келтириш;
Реагентни сочиш ёки эритмасини сепиш;
Кўчмай қолган яхмалакни йўқотиш;
Қопламани узил-кесил тозалаш ва қуритиш.
Реагентни ишга тайёрлашнинг асосий талаби бир текис майдалаш ва 10-жадвалдаги миқдорда сочиш.
10 -Жадвал.
Реагентни вазифаси
|
Кукуннинг сарфи меъёри, г/м3, 1 мм яхмалак учун ҳаво харорати қуйидагича бўлганда:
|
0-3
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |