Ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қЎмитаси



Download 10,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/204
Sana24.06.2022
Hajmi10,68 Mb.
#701349
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   204
Bog'liq
МУҲАНДИСЛИК ГЕОДЕЗИЯСИ

Азимут 
Румб 
Чораклар 
0° - 90° 
r
1
=A

I – Ш. Ша. (Шимолий. Шарқ) 
90° - 180° 
r
2
=180° - A
2
II – Ж. Ша. (Жанубий Шарқ) 
180° - 270° 
r
3
=A
3
- 180° 
III – Ж. Ға. (Жанубий Ғарб) 
270° - 360° 
r
4
=360° - A
4
IV – Ш. Ға. (Шимолий Ғарб) 
Юқоридагиларга асосан чизиқнинг азимути маълум бўлса, унинг 
румбини ѐки румби маълум бўлса, азимутини аниқлаш мумкин. 
Дирекцион бурчак
 
деб зонанинг ўқ меридиани ѐки унга параллел 
йўналишнинг шимолий учидан соат мили йўли бўйича берилган чизиққача 
ҳисобланган горизонтал бурчакка айтилади. Дирекцион бурчак ҳам 0° дан 
360° гача ўлчаниб, a
 
ҳарфи билан белгиланади. 
3.2-расм. Дирекцион бурчак
Чизиқнинг берилган нуқтасидаги азимути билан унинг дирекцион 
бурчаги орасидаги фарқ ушбу нуқтада меридианлар яқинлашиш бурчаги 
бўлади. 
Агар нуқта ўқ меридиандан Ғарб томонда жойлашса унинг азимути 
дирекцион бурчакдан кичик бўлиб, бу ҳолда меридианлар яқинлашиш 
бурчаги 
g
1
манфий ишорали бўлади, шарқда жойлашса мусбат бўлади. 
Амалда меридианлар яқинлашиш бурчагининг аҳамияти муҳим бўлиб, у 
орқали азимутдан дирекцион бурчакка ҳамда дирекцион бурчакдан азимутга 
қуйидаги формулалар ѐрдамида ўтилади: 


147 
a = А - g 
А = a + g 
Нуқталар ўқ меридианидан узоқлашган сари меридианлар яқинлашиш 
бурчаги 
g
ошиб бораверади. 
Меридианлар яқинлашиш бурчагининг қиймати қуйидаги тақрибий 
формула орқали топилиши мумкин: 
g =
 l sinB
бу ерда: 
l – 
берилган меридиан узоқлиги билан бош меридиан узоқлиги 
айирмаси;
 В
– берилган нуқтанинг геодезик кенглиги. 
Магнит азимутлари
 
магнит меридиани йўналиши магнит мили ѐрдамида 
аниқланади. 
Магнит меридиани
деб магнит милининг мувозанат ҳолатда турганида 
унинг магнит ўқи орқали ўтувчи вертикал текисликни Ер сирти билан 
кесишишидан ҳосил бўлган чизиққа айтилади. 
Магнит мили сунъий магнитланган темирдан тайѐрланган бўлиб, у 
горизонтал ҳолатда мувозанат ва эркин ҳаракатланиши учун вертикал ўқ 
учига ўрнатилади. 
3.3-расм. Магнит мили
Магнит милининг ўткирланган учларини туташтирувчи тўғри чизиққа 
унинг 
геометрик ўқи
дейилади. Магнит мили учлари яқинида жойлашган 
икки нуқтада магнит кучланиши катта бўлиб, улар 
магнит милининг 
қутблари
 
дейилади.
3.4-расм. Магнит милининг қутблари


148 
Эркин ҳолдаги магнит милида бу қутблардан ўтувчи тўғри чизиқ бир 
учи билан шимолни, иккинчиси билан жанубни кўрсатади.
Ер сиртидан ўтказилган магнит меридианлари Ернинг магнит 
қутбларида туташади. Ернинг магнит қутблари географик қутблар билан 
тўғри келмагани сабабли, магнит меридианлари географик меридианларга 
тўғри келмайди. 
Р
нуқтадан 
ШЖ
ҳақиқий меридиан йўналиши ва 
Шм 
ва
 Жм
магнит меридиан йўналиши ўтган бўлсин. Булар орасидаги 
ШРШм
бурчаги 
магнит милининг оғиши бўлиб, у 

билан белгиланади. Агар магнит 
меридиани (ѐки магнит мили) ҳақиқий меридиандан шарққа оғса, магнит 
милининг оғиши шарқий дейилиб, + белги қўйилади, Ғарбга оғса, Ғарбий 
дейилиб, унга 

белги қўйилади. Улар орасидаги муносабат қуйидагига тенг: 
А
Г
=α-
γ; 
α=
А
м
+δ+γ; 
А
м
=
А
Г
-δ;
α=
А
Г
+γ 
Азимут ҳалқали буссоль ѐрдамида жойдаги чизиқларнинг магнит ази-
мутлари, румб ҳалқали буссоль ѐрдамида магнит румблари ўлчанади. 
Магнит меридианига нисбатан ўлчанган магнит азимути ва магнит 
румби ориентирлаш бурчаклари ҳисобланади. 
Магнит азимути 
Аm
ҳам ҳақиқий азимутга ўхшаб соат мили йўли бўйича 
0° дан 360° гача ўлчанади. 
Магнит милининг оғиши турли жойда турли қийматда бўлади. Магнит 
анамалияси бўлган ҳудудларда магнит милидан фойдаланиш мумкин эмас. 
Магнит милининг оғиши бир жойда ҳамиша бир қийматда бўлмай, аста-
секин ўзгариб туради. ўзгариш йиллик ва асрий бўлади. Оғиш бир кеча-
кундуз давомида ҳам ўзгариб туради, бунга кунлик ўзгариш дейилиб, у 15

атрофида, баъзан ундан ҳам катта бўлади. 

Download 10,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish