n-такт
|
n+1-такт
| Rn | Sn | Qn+1 |
0
|
0
|
Qn
|
1
|
0
|
0
|
0
|
1
|
1
|
1
|
1
|
х
|
Синхрон триггерлар синхронланувчи кириш йўллари қатори триггерни бирор ҳолатга бевосита синхросигнал бермасдан ўтказувчи занжирларга эга. Бy Rd ва Sd каби белгиланувчи ( d- инглизча direct - тўғри, бевосита сўзидан олинган) кириш йўллари триггерни бошланғич ҳолатига ўтказиш учун ишлатилади. 4.З-расмдаги символлар устидаги инверсия белгиси( ва ) И-НЕ элементлари асосида қурилган триггерларни бевосита бошқариш учун инверс (нуль) сигналлар ишлатилиши лозимлигини кўрсатади.
Синхрон триггерлар 4.4-расм, "а" ва "б"дагидек шартли белгиланади. 4.4-расм, "а" да бир жуфт ахборот кириш йўлли, 4.4-расм, "б" да эса И мантиқи билан боғланган икки жуфт кириш йўлли триггерлар кўрсатилган.
а) б)
4.4-расм. Синхрон триггердларнинг шартли белгиланиши
3. D-триггернинг номи инглизча "delay - кечиктириш" сўзидан олинган бўлиб, баъзан машина вақти тактига кечиктириш триггери деб ҳам юритилади. Синхрон D-триггерда битта ахборот кириш йўли мавжуд. Бу триггернинг ишлаш қонуни берилган 4.3-жадвалга биноан (n+1) - тактда D-триггернинг холати n- тактдаги таъсир қилган кириш йўли сигнали қийматига мос келади. Бошқача қилиб айтганда D-триггер сигнални тактга кечиктиради.
4.3жадвал
n-такт
|
n+1-такт
|
Dn
|
Dn+1
|
0
|
0
|
1
|
1
|
Асинхрон D - триггерлар (4.5-расм) амалий ахамиятга эга эмас, чунки бундай схема ролини кетма-кет уланган инверторлардан иборат схема бажариши мумкин.
Амалда синхрон D-триггерлар кўп қўлланилади (4.6-расм, "а"). С = 1 ва D = 1 бўлганда Э3 элементнинг чиқиш йўлида мантиқий нул шаклланади. Бу сигнал Э1 ва Э4 элементларнинг кириш йўлига таъсир этиб триггерни бирлик ҳолатига ўтказади (Q = 1, = 0) ва Э4 элементни беркитади. С = 1 ва D = 0 бўлганда Э3 элементнинг чиқиш йўлидаги сигнал бирлик қийматига, Э4 элементнинг чиқиш йўлидаги сигнал эса нуллик қийматига эга бўлади. Бу сигнал Э2 элементнинг кириш йўлига таъсир этиб триггерни нуль ҳолатига ўтказади (Q = 0, = 1).
Шундай қилиб, С = 1 бўлганда триггерга ҳар доим D кириш йўлига берилаётган сигналга мос ахборот ёзилади. Триггернинг барқарор ишлаши учун синхросигнал таъсир қилаётган вақт мобайнида кириш йўлидаги ахборот ўзгармаслиги керак.
б)
4.6-расм. Синхрон D-триггер схемаси (а) ва унинг
шартли белгиланиши (б)
Синхрон D-триггерлар, 4.6-расм "б" дагидек шартли белгиланади.
4. T-триггер битта кириш йўлли схемадир (Т харфи инглизча "toggle" – узиб-улагич сÿзидан олинган). Унинг ишлаш қонуни 4.4-жадвалда келтирилган. Бу триггер саноқ режимида ишлагани учун баъзан у саноқ триггери (саноқ кириш йўлли ёки умумий кириш йўлли триггер) деб аталади.
4.4 жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |