ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
════════════════════════════════════════════
Х.К. АРИПОВ, А.М. АБДУЛЛАЕВ, Н.Б. АЛИМОВА
ЭЛЕКТРОНИКА
5522200 “Телекоммуникация”
5522100 “Телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш”
5522000 “Радиотехника”
йўналишларида таълим олаётган бакалаврлар учун
ўқув қўлланма
Тошкент – 2008
Х.К. Арипов, А.М. Абдуллаев, Н.Б. Алимова. Электроника. Ўқув қўлланма– Тошкент: ТАТУ, 2008, 137 б, 2008-2009 ўқув йили режаси
Тақризчилар: Ш.З. Таджибаев, техника фанлари номзоди, доцент
Р.К. Каримов, техника фанлари номзоди, доцент
Ўқув қўлланмада яримўтказгичли электроника қурилмаларининг негиз элементлари кўриб чиқилган. Диодлар, транзисторларнинг синфланиши, вольт - ампер ва бошқа характеристикалари, асосий уланиш схемалари ва уларни турли ишчи режимларида аниқ бир қурилмаларда қўлланилиш хоссалари келтирилган. Аналог ва рақамли қурилмаларнинг ясалиш принципларига алоҳида эътибор қаратилган. Уларнинг ишлашининг математик ифодалаш усуллари, ҳамда берилган техник кўрсатгичларга эга бўлган қурилмаларни анализ ва синтез асослари келтирилган.
Электрон асбоблар ва аналог ва рақамли схемотехника қурилмаларининг баъзиларининг асосий характеристика ва параметрларини аниқлашга имкон берадиган лаборатория ишлари келтирилган.
Ўқув қўлланма тегишли йўналишларда таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган.
════════════════════════════════════════════
КИРИШ
Электроника – электронларни электр майдони билан таъсирини ва ахборот узатиш, қайта ишлаш ва сақлашда қўлланиладиган электрон асбоб ва қурилмаларни яратиш усулларини ўрганиш билан шуғулланадиган фан.
Электроника, авваламбор инсон жамиятининг ахборотга бўлган талабларини қондиришга мўлжалланган. Ишлаб чиқариш кучларининг ва ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши техника ва технологиянинг янги турларини яратишга асосланган ва ахборот воситаларининг ривожланиши билан кучли равишда боғлиқ. Инсонлар ўртасидаги ахборот алмашиш қурилмаларининг ривожланиш тарихи бир неча босқичлардан иборат: ҳаракат ва мимика, товуш, ёзув, китоб босмаси, электроника. Ҳозирги кунда ахборот узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш қурилмаларининг барчаси инсон жамияти томонидан ишлатилмоқда. Ахборот узатишнинг янги усулига ўтиш доим жамиятда ишлаб чиқариш кучларини кескин ўсишига олиб келган. Электроника узоқ масофаларга узатилаётган ахборотнинг узатиш тезлиги ва ҳажмини кескин орттирди. Электроника ривожланиш жаарёнида тўрт босқични босиб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |