Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Яроксиз маҳсулотларнинг ҳисобини юритиш



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

4. Яроксиз маҳсулотларнинг ҳисобини юритиш. 
Бухгалтерия ҳисобининг вазифаларидан бири даромад келтирмайдиган 
харажатлар, яроксиз маҳсулотлар, бекор туриб колишлар, камомад ва моддий 
бойликларнинг бузилишидан куриладиган йукотишларни уз вақтида топиш 
ва аниклашдан иборатдир. Бундай маълумотлар субъект маблағларининг 
самарасиз сарфланиши сабаблари ва айбдорларини билиб олишга имкон 
беради. 
Ўз сифати жихатидан белгиланган стандартлар ёки техник шартларга 
мос келмайдиган, асосий иақсади бўйича фойдаланиб булмайдиган ёки 
яроксиз маҳсулотни тузатиш учун кушимча чикимлар килингандан сўнг 
фойдаланса буладиган маҳсулотлар, ярим тайёр маҳсулотлар, деталлар, 
узеллар ва ишлаб чиқаришдаги яроксиз маҳсулотлар ҳисобланади. 


177 
Яроксиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш ресурсларининг самарасиз 
чикимларини ташкил килади. У ярокли маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 
хажмини камайтиради ва унинг таннарҳини оширади. 
Маҳсулотни техник кабул килишда аникланган нуксоннинг даражасига 
караб, яроксиз маҳсулотлар тузатса буладиган ва тузатиб булмайдиган 
турларга ажратилади. Тузатиш учун кушимча чикимлар килинганидан сўнг 
уз жойида фойдаланиш мумкин булган маҳсулот тузатса буладиган яроксиз 
маҳсулотлар жумласига киради. Тузатишнинг техник жихатдан имкони йук 
ёки иктисодий жихатдан иақсадга мувофик булмаган маҳсулотлар, ярим 
тайёр маҳсулотлар ва ишлар тузатиб булмайдиган яроксиз маҳсулотлар 
ҳисобланади. 
Аниклаш жойига караб яроксиз маҳсулотни маҳсулотни тайёрлаган 
субъектда аникланган- ички, яъни маҳсулотга ишлов бериш, уни йигиш, 
монтаж килиш ёки ишлатиш жараёнида аникланган ва харидор томонидан 
аникланган- ташки хилларга булинади. 
Яроксиз маҳсулотни кабул килиш жараёнида техник назорат булими 
назоратчиси ёки ишлаб чиқаришдаги усталар аниклайди. Яроксиз маҳсулот 
далолатнома билан расмийлаштирилади, унда яроксиз деб топилган 
маҳсулотнинг номи, микдори, яроксизлик даражаси, пайдо булиш сабаблари 
ва айбдорлари, шунингдек яроксиз маҳсулотнинг таннарҳини моддалар 
бўйича калькуляциялаш учун зарур маълумотлар курсатилади. 
Яроксиз маҳсулотни (келгусида брак) баҳолаш, калькуляциялаш, унинг 
урнини коплаш суммасини ва ундан куриладиган йукотишларни аниклаш 
учун 2610-"Ишлаб чиқаришдаги (брак) яроксиз маҳсулотлар”актив 
калькуляциялаш счёти кулланилади. Бу счётнинг дебет томонида узил-кесил 
брак килинган маҳсулотнинг таннарҳи, бракни тузатиш учун сарфланган 
харажатлар, яъни брак килинган буюмларнинг таннарҳи ёки сарфланадиган 
харажатлар, белгиланган меъёрларга кушимча равишда жихозларни 
созлашда ишдан чиккан материаллар ва ярим тайёр маҳсулотларнинг 
киймати, фойдаланиш кафолати билан чикарилган маҳсулотни тузатиш учун 
белгиланган кафолатли тузатиш меъёридан ортикча сарфланган харажатлар 
акс эттирилган булади. 
Ички узил-кесил брак ишлаб чиқариш таннарҳи бўйича, тузатса 
буладиган брак эса цех таннарҳи бўйича калькуляция килинади. 
2610-
"Ишлаб чиқаришдаги брак”счётининг кредит томони бўйича 
бракдан йукотишларнинг урнини коплаш суммалари: айбдорларнинг меҳнат 
ҳақидан ушлаб колишлар, узил-кесил бракдан олинган чикиндиларнинг 
фойдаланиш мумкин булган нархи бўйича киймати, маҳсулот етқазиб 


178 
берувчилар ва бракнинг келиб чикишига айбдор булган бошқа субъектлар 
томонидан кондирилган ёки тан олинган даво суммалари ҳисобга олинади. 
Бекор туриб колишлар деганда жихозлар, цехлар ёки бутун ишлаб 
чиқаришнинг режалаштирилмаган тыхташи муносабати билан механизмлар 
ва ишчи кучининг ноилож ишламаслиги тушунилади. 
Бекор туриб колишлар улар ҳақидаги вараклар ёки далолатномалар 
билан расмийлаштирилади. Унда ишчиларнинг исми-шарифи ва табель 
раками, ишламай турган станокларнинг хили ва инвентарь ракамлари, бекор 
туриб колишнинг бошланиши ва тугаш вақти, субъектда ишлаб чикилган 
номенклатурага мувофик унинг сабаблари ва айбдорларнинг кодлари 
курсатилади. 
Маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннарҳига киритиладиган бекор туриб 
колишлар ва бошқа самарасиз харажатларо улар ишлаб чиқаришнинг кайси 
боскичида юз бергани ва бунга сабаб нима эканига караб 2510-
"Умумишлабчиқариш харажатлари”ва 9400-давр сарфларини ҳисобга олувчи 
счётлар гурухидаги 9439-"Бошқа муомалавий сарфлар”счётида ҳисобга 
олинади. 
Бекор туриб колишдан йукотишларга ишлаб чиқаришдаги ишчиларга 
бекор турилган вақт учун тўланадиган меҳнат ҳақи, ижтимоий сугуртага 
ажратмалар, ишлаб чиқариш тыхтатилган даврда самарасиз сарфланган 
материаллар, ёкилги, энергия киймати, машиналар ва жихозларни асраш ва 
улардан фойдаланиш харажатларининг бир кисми кушилади. Ташки сабаблар 
туфайли хосил буладиган бундай харажатлар давр харажатлари таркибида 
(9439), ички сабаблар туфайли вужудга келганлари эса умумий ишлаб 
чиқариш чикимлари (2510) таркибида ҳисобга олинади. 
Бекор туриб колишларни ҳисобга олиш бўйича бухгалтерия 
утказмалари куйидагича булади. Ички сабаблар билан бекор туриб колишлар 
бўйича. 
2510-
"Умумишлаб чиқариш харажатлари”ёки 9439-"Бошқа муомалавий 
сарфлар”счётининг 
дебети, 
1000-"Материаллар”счётларининг, 
6520-
"Ижтимоий сугурта бўйича ҳисоблашишлар", 6710-"Ходимлар билан 
меҳнатга хак тўлаш бўйича ҳисоблашишлар”ва бошқа тегишли счётларнинг 
кредитида кайд килинади.
Ташки сабаблар туфайли бекор туриб колишдан йукотишларнинг 
урнини коплаш юзасидан маҳсулот етқазиб берувчилар ва бошқа 
айбдорларга даъволар топширилганда тан олинган ёки туланган даъволар 
суммасига куйидаги утказмалар тузилади: 


179 
4210-
"Даъволар бўйича олинадиган тўловлар”счётининг дебети ва 
2510-
"Умумишлабчиқариш харажатлари”счёти ёки 9439-"Бошқа муомалавий 
сарфлар”счётининг кредити. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish