3. Бухгалтерия ҳисобининг объектлари.
Корхона, муассасалар, уюшмалар, концернлар фаолиятидан, мулкчилик
шаклидан келиб чикиб уларни хўжалик мулклари ҳам турли миқдорда ва
таркибда бўлади. Корхоналар фаолияти уларни халқ хўжалиги қайси
соҳасига таалуклигидан келиб чикиб қўйидагича бўлиши мумкин:
-
қишлоқ хўжалик корхоналари (жамоа хўжаликлари, фермер хўжаликлари
ва х.к.).
-
саноат ишлаб чиқариш корхоналари (енлиг саноат, огир саноат).
12
-
маориф соҳаси муассасалари (богча, лицей, гимназия, хунар-техника
билим юртлари, институт, университет ва х.к.).
-
савдо корхоналари (воситачи корхоналар, чакана савдо корхоналари,
умумий овкат корхоналари, тайёрлов корхоналари).
-
Согликни саклаш муассасалари.
-
Маданий-маиший муассасалари ва х.к.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики халқ хўжалиги асосий бугини
ҳисобланувчи корхона муассаса, ташкилот, уюшма, концернлар ишлаб
чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳасига таалуклиги билан ҳам гуруҳга
ажратилади. Масалан: қишлоқ хўжалик корхоналарида қишлоқ хўжалик
маъхсулотлари етиштирилади, ҳамда бевосита истеъмолчига ёки қайта
ишлаш учун саноат корхоналарига берилади.
Саноат корхоналарида эса, озиқ-овқат маҳсулотлари, енгил саноат
буюмлари (кийим-кечак, газлама, галантерия буюмлари, уй-рузгор буюмлари
ва бошклар), огир саноат маҳсулотлари (асбоб-ускуна, автомобиль,
жихозлар, тайёра ва бошқалар ) ишлаб чиқилади ва истеъмолчига етказади.
Савдо корхоналарида ишлаб чиқилган маҳсулотлар бевосита истеъмолчига
етказилади, яъни ушбу корхоналар ишлаб чиқарувчилар билан харидорлар
ўртасида воситачи бўлиб ҳисобланади. Савдо корхонасидан бири бўлган
умумий овкатланиш корхонасида эса, бевосита озиқ-овқат маҳсулотларини
ишлаб чиқариш ва сотиш йулга қўйилган.
Ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат буюмлари меҳнат воситалари
орқали ишчи кучи ёрдамида қайта ишланиб тайёр маҳсулот кўринишини
олади ва шу ишлаб чиқариш корхоналаридаги бухгалтерия ҳисоби ишлаб
чиқариш фондлари ҳаракати устидан тўлиқ назоратни ўрнатиб, ҳисоб
ишларини олиб боради.
Ноишлаб чиқариш соҳасига қарашли маданий, илмий, маорифий,
согликни саклаш, мудофаа –нафақа органлари, турли бюджет
ташкилотларида ишлаб чиқариш корхоналарида тайёрланган ижтимоий
маҳсулотлар тақсимланиб, истеъмол қилинади. Ушбу муассасалар фаолияти
юритилиши учун бюджетдан маблағ ажратилади ва шу муассасалар
бухгалтерия ҳисоби ажратилган маблағлар ҳаракатини узлуксиз назорат
қилиш мақсадида ҳисоб юритади.
Демак, бухгалтерия ҳисоби корхоналар хўжалик мулки ва улар
ҳаракатини, улардан оқилона фойдаланишни тегишли усулларни қўллаган
ҳолда акс эттириб боришдир.
Мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида олиб
борилаётган ислоҳатларга кура турли мулкчилик шакллари ривожланмоқда.
«Корхоналар тўғрисида», «Ер тўғрисида», «Тадбиркорлик тўғрисида» ва
13
бошқа хукумат Қонунларига кура, ислоҳатлар ривожи учун хизмат қиладиган
ҳуқуқий негизлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Иқтисодиёт юксалиши омилларидан бири мулкчилик шакли турлилига
эришиб, давлат мулкчилигини ягона хукмронлигига чек қўйишдир. Хозирги
даврга келиб халқ хўжалиги корхоналари, муассасалари, концерн ва
бирлашмалари нафақат давлат мулкига, балки, хусусий, жамоа, акционерлар
мулкига, ҳамда қўшма корхоналар мулкига ҳам асосланмоқда.
Корхоналар қайси мулкчилик шаклига асосланганлигига ва фаолияти
тури, доирасига кура, улар хўжалик маблағлари миқдори ҳамда хажми
турлича бўлади.
Бухгалтерия ҳисоби корхоналар фаолиятини ўрганиб, ҳисобини юритар
экан. Демак, бухгалтерия ҳисобининг объектлари қўйидагилардан иборат
бўлади:
1.
Хўжалик маблағлари.
2.
Хўжалик маблағларини топиш манбаалари.
3.
Хўжалик жараёнлари.
Бухгалтерия ҳисоби предмети объектини учинчиси хўжалик
жараёнларидир. Корхона фаолияти давомийлиги, узлуксизлиги хўжалик
жараёнларини тўғри юритиш орқали таъминланади.
Хўжалик жараёнларини 3 турга ажратиш мумкин:
1.
Таъминот жараёни.
2.
Ишлаб чиқариш жараёни.
3.
Сотиш жараёни.
Таъминот жараёнида корхона хўжалик фаолияти учун зарур бўлган
маблағлар билан таъминланади. Масалан, асосий воситалар, хом-ашё,
материал, номоддий активлар, пул маблағларига бўлган эхтиежлар шу
жараёнида таъминланади.
Ишлаб чиқариш жараёнида эса тайёр маҳсулот яратилади. Бунинг учун
учта нарса қатнашади.
1.
Меҳнат воситалари.
2.
Меҳнат буюмлари.
3.
Иш кучи.
Ишлаб чиқариш жараёнида ишчи кучи меҳнат воситалари ёрдамида
меҳнат буюмларини қайта ишлаб тайёр маҳсулотни яратади.
Ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этганлар маҳсулот таннарҳини
узига хос тарзда оширади.
Меҳнат воситалари ўз қийматларини, уларга хар ойда ҳисобланадиган
эскириш суммалари орқали маҳсулот таннарҳига аста-секинлик билан қўшиб
боради.
14
Меҳнат буюмлари эса, ўз қийматини тўлалигича ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотга утказади ва шу тарзда маҳсулот таннарҳини оширади.
Иш кучи эса, уларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига кура
ҳисобланган меҳнат хаклари хажмида маҳсулот таннарҳини оширадилар.
Сотиш жараёнида қўйидагилар сотилиб пул кўринишини олади.
-
маҳсулотлар (саноат корхоналарида).
-
Товарлар (савдо корхоналарида).
-
Ишлар (курилиши ташкилотларида).
-
Хизматлар (маиший хизмат кўрсатиш муассаларида).
-
Асосий воситалар.
-
Қимматбаҳо қоғозлар.
-
Номоддий активлар.
-
Турли бошқа активлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |