Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


 Бошқарув ҳисоби маълумотларидан фойдаланувчилар



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

 
1. Бошқарув ҳисоби маълумотларидан фойдаланувчилар. 
2
. Бошқарув қарорларини қабул қилиш. 
 
Хулоса 
Таянч иборалар 
Такрорлаш учун саволлар 
 
1. Бошқарув ҳисоби маълумотларидан фойдаланувчилар 
 
Бошқарув ҳисоби ахборот турларидан биридир. У субъект доирасидаги 
жараён ҳисобланиб, субъектнинг ходимлар томонидан режалаштириш, ўзини 
бошқариш ва фаолиятини назорат қилиш учун фойдаланиладиган ахборот 
билан таъминлайди. Бу жараён бошқарув ходимларининг ўз фукцияларини 
бажариш учун зарур бўлган ахборотни топиш, ўлчаш, йиғиш, таҳлил қилиш, 
тайёрлаш, тушунтириб бериш, топшириш ва қабул қилишларни ўз ичига 
олади. Унинг асосий вазифаси, хўжалик жараёнлари ва муомалаларини 
узлуксиз кузатиш ва улар тўғрисида тезкор маълумотларни бошқарув 
органларига етказиб беришдан иборат. 
Демак бошқарув ҳисоби ички ҳисоб бўлиб, унинг маълумотларидан 
фақат хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқарув ходимларигина 
фойдаланадилар. Ушбу маълумотларда молиявий ҳисобга оид маълумотлар 
билан бирга солиқлар ва суғуртага оид маълумотлар, маркетинг, ишлаб 
чиқариш жараёнидаги чиқиндилар ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, 
илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ҳақида ҳам ахборотлар келтирилади. 
Бошқарув ҳисоби бўйича маълумотлар ҳақида ҳисоботларни тузиш даври ҳар 
хил бўлиши мумкин. Масалан ҳар куни, ҳар ҳафтада, ҳар ойда ёки 
чоракларда ва йилда бир марта — бу муддат хўжалик субъекти раҳбари 
томонидан белгиланади. 
Бошқарув ҳисоби маълумотларидан асосан келгусидаги иқтисодий 
фаолиятни режалаштириш (бюджетлаштириш) ва оқилона бошқарув 
қарорларини қабул қилишда фойдаланилади. Шу жиҳатдан ҳам бошқарув 
ҳисобини кўпинча махфий ёки тахминлаш (прогноз) ҳисоби деб ҳам 
юритилади. 
Бошқарув ҳисоби маълумотларидан фойдаланувчиларни қуйидагича 
гуруҳлаш мумукин: 

раҳбар ходимлар (компания президенти, директор, раис улар-нинг 
ўринбосарлари ва ҳ.к.); 

бошқарувчилар (бош менежер ва менежерлар); 

кичик ходимлар (бош бухгалтер, бухгалтерлар, иқтисодчилар, кадрлар 
бўлими ходимлари); 


252 

ички назорат ходимлари (ички аудиторлар); 

жавобгарлик марказлари ходимлари (бўлим ёки цех бошлиқ-лари, 
мухандислар, бригадирлар ва ҳ.к.); 

ташқи аудиторлар (аудиторлик фирмалари). 
Ушбу гуруҳланиш хўжалик субъектларининг мулкчилик шакли, 
ходимлар таркиби, ишлаб чиқариш ҳажми, тармоқ хусусиятлари каби 
омилларга боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин. 
Бухгалтерлар хўжалик субъекти бошқарув фаолиятининг фаол 
субъектига айланиб бормоқда. Бу эса уларга янада катта масъулият юклайди. 
Чунки эндиликда бу касб ходимлари нафақат ҳисоб-китоб (ҳужжатлаштириш 
ёки бухгалтерия счётларига тарқатиш) ишларини бажаради балки, бир 
вақтнинг ўзида ҳам солиқлар бўйича, ҳам иқтисодий фаолият юзасидан, ҳам 
ҳуқуқий билимларни чуқур эгаллаш ва керакли маслаҳатлар (раҳбар 
ходимлар ва менежерларга)ни бера ола-диган проффесионал мутахассис 
бўлишини давр тақозо этмоқда. 
Хўжалик юритувчи субъектлар, ички фойдаланувчиларнинг ман-
фаатларини кўзлаб, бухгалтерия ҳисоби мақсад ва вазифаларнинг қайта 
белгиланиши бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг назарий 
ҳамда услубий асосларини ишлаб чиқишни, харажатларни юзага келиш 
жойлари ва харажат, фойда марказлари бўйича туркумлашни, уларни назорат 
қилиш ва таҳлил этишни такомиллаштириш натижасида, ишлаб чиқариш 
ресурсларидан самарали фойдаланишнинг бошқариш тизимини яратишни 
тақозо этади.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish