Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Банкдаги ҳисоб-китоб счёти муомалаларининг ҳисоби



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

3.Банкдаги ҳисоб-китоб счёти муомалаларининг ҳисоби 
Хар бир корхонага тижорат банкида ҳисоб-китоб счёти очилади. Бу 
счётда корхона уз пул маблағларини саклайдилар ва турли ташкилотлар 
билан накд пулсиз ҳисоб-китоблар олиб борадилар. корхоналарнинг пул 
маблағлари ҳисоб-китоб счётида сакланганлиги учун банк маълум микдорда 
фойз тулайди. корхоналар ҳисоб-китоб счёти очиш учун куйидаги 
хужжатлрни топширади: белгиланган шаклда маҳсус ариза. Бу аризага 
корхона рахбари ва бош бухгалтери имзо куяди: имзолар куйилган ва печать 
босилган карточка (икки нусҳада). корхона рахбари ва бош бухгалтернинг 
карточкада куйилган имзолари нотариус томонидан тасдикланади. 
Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари куйидаги хўжалик 
муомалалари натижасида купайиши мумкин: давлатга сотилган маҳсулот 
учун пул олинганда; чет ташкилотларга бажарган иш ва хизматлар учун пул 
олинганда; банклардан ссудалар олинганда; кассадаги лимитдан ортикча 
пуллар утказилганда; асосий хўжалик фаолиятидан бошка даромадлар 
тушганда. Ҳисоб-китоб счётига тушадиган пул маблағлари банк қоидаларига 
мувофик намунавий хужжатлар асосида расмийлаштирилади. Масалан, 
сотилган маҳсулот, бажарилган иш ва курсатилган хизматлар учун тайёрлов 
ташкилотлари ва бошка корхоналардан тушадиган пулларни банк уларнинг 
уз қарзлари учун пул ўтқазиши тугрисидаги хужжатларига асосан утказади. 
корхона кассадаги накд пулини банкдаги ҳисоб-китоб счётига накд пул 
топшириш тугрисида ёзилган маълумотномага асосан топширади. Бунда банк 
пул кабул килинганлиги тугрисида квитанция беради. Айрим холларда товар 
муаммоларига доир пул мол юборувчининг хужжатларига асосан хам 
ундирилиши мумкин. Бундай холларда хўжалик узига хизмат курсатувчи 
банкка маҳсус хужжат тулов талабномаси ёзиб топширади. Банк шу 
хужжатга асосан ҳисобланган пулларни туловчи счётидан мол юборувчининг 
счётига утказади. корхонанинг ҳисоб-китоб счётидаги пул куйидаги туловлар 
ҳисобига камайиши мумкин: бошка ташкилот ва корхоналардан олинган мол 
ва моддий бойликлар хамда курсатилган хизматлар учун пул тулаганда; 
мехнатга хак тулаш ва турли хўжалик эхтиёжлари учун кассага накд пул 
олиб келинганда; давлат бюджети ва сугурта органларига мажбурият 
юзасидан пул утказиб берилганда; банкдан олинган ссудалар ва уларнинг 
фоизи кайтарилганда; хўжалик фаолиятига доир бошка туловлар туланганда. 
Накд пул ҳисоб-китоб счётидан пул чекига асосан берилади. Хўжаликнинг 
фармойиши билан тўланадиган бошка барча накд пулсиз туловлар тулов 
топширигига асосан расмийлаштирилади. Бу хужжат уч нусҳада тузилиб 
банкка топширилади. Тулов топширигининг 1- 2- нусҳасини банк олиб 
колади, 3 нусҳасига пул туланганлиги тугрисида белги куйиб туловчи 


71 
корхонага кайтариб беради. Банк корхонанинг ҳисоб-китоб счётидан 
мустакил равишда мол юборувчининг тулов талабномасига асосан қарздор 
ташкилотга утказади. Бундай вақтда туловчи корхонадан хеч кандай 
фармойиш хужжатлари талаб килинмайди. корхона хак тулашини 
белгиланган тартибда асосли рад этган вақтдагина банк пул утказиб 
бермайди. Баъзи хужжатларга асосан банк корхонанинг ҳисоб-китоб 
счётидан сузсиз (туловчининг рози булиши ёки булмаслигига карамасдан) 
пулни утказади. Бундай хужжатларга халқ судининг ижро варакалари, давлат 
арбитражи органларининг буйруклари киради. Бундай хужжатларга асосан 
кредитор ташкилот тулов талабномаси ёзиб банкка топширади. Банк бу 
пулни сузсиз ундириб беради. корхонанинг ҳисоб-китоб счётидан 
сарфланадиган пулни банк томонидан хужжатларнинг келиб тушиш кетма-
кетлигига караб тулайди. корхонанинг уз ҳисоб-китоб счётидан пул 
маблағлари харакати устидан назорат килиб туриш учун банкдан вақти вақти 
билан кучирма олиб туради. Бу кучирма ҳисоб-китоб счёти бўйича банкда 
юритиладиган шахсий счётнинг иккинчи нусҳаси ҳисобланади. кучирмада 
ҳисоб-китоб счётига тушган ва ундан туланган хамма пул маблағлари 
курсатилади. Пул маблағлари хўжаликнинг буйругидан ташқари ҳисоб-
китобидан сарфланган холларда кучирмага тегишли хужжатлар илова 
килинади. Бунда шуни эътиборга олиш керакки, банк учун корхоналарнинг 
ҳисоб китоб счётлари пассив счёт булиб ҳисобланади. Шунинг учун унинг 
кредитида купайиши, дебетида камайиши акс эттирилади. Банклар (корхона 
билан келишган холда) кучирмани бериш муддатини белгилайди, шу билан 
бирга кучирмани текшириш муддати, яъни банк ёзувларига норозилик 
билдириш муддати хам белгиланади. (2 кун) кучирмаларни текшириш 
пайтида аникланган хатолар ҳисоб-китоб счётида банк томонидан ёзилган 
суммада акс эттирилади. 
Куйида пул маблағлари Билан боглик жараёнларнинг бухгалтерия 
ҳисобида акс эттирилишини куриб утамиз: 
Харидор ва буюртмачилардан келадиган маблағ Дебет 5110 кредит 
4010 (1), 
Мол етқазиб берувчиларга туланган маблағ Дебет 6010 кредит 5110 (2),
Накд пулнинг ҳисоб-китоб счётига келиб тушиши Дебет 5110 кредит 
5010 (3),
Узок муддатли банк кредитининг кайтарилиши Дебет 7810 кредит 5110 
(4),
Банкдан накд пул олиниши Дебет 5010 кредит 5110 (5) . 
Ҳисоб-китоб счёти актив счёт булганлиги сабабли ундаги қолдиқ 
доимо дебетида булади. Банкнинг кучирмасида келтирилган суммалар 


72 
каршисига корреспондентланувчи счётларнинг номерлари ёзиб чикилади, 
сўнг киримга олинган пул маблағлари суммасига 5110 счёт дебетланиб, 
чиким суммаларига эса 5110 счёт кредитланади. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish