Остонали тушум
Зарарсизлик баҳоси = –––––––––––––––––––––––––––
Табиий ифодада ишлаб
чиқарилган маҳсулот ҳажми
Зарарсизлик баҳоси формуласини билган ҳолда ишлаб чиқаришнинг
белгиланган ҳажмини сотиш чоғида фойданинг маълум ҳажмини олиш учун
сотишнинг зарурий баҳосини белгилаш мумкин.
Ишлаб чиқариш дастаги (leverage сўзма-сўз таржимада-ричаг, дастак) -
бу корхона фойдасини бошқаришнинг доимий ва ўзгарувчан харажатлар
ўзаро нисбатига яхшилашга асосланган механизми (қурилма) дир. Унинг
ёрдамида сотишлар ҳажми ўзгаришига боғлиқ равишда корхона фойдаси
ўзгаришини тахминлаш, шунингдек, зарарсизлик фаолият нуқтасини
аниқлаш мумкин. Корхона харажатларида доимий ва ўзгарувчанликка
асосланган маржинал усулда фойдаланиш учун ишлаб чиқариш дастаги
механизмини қўллаш шартдир. Корхона харажатларининг умумий
суммасидаги доимий харажатларнинг солиштирма бирлиги қанча паст бўлса,
корхона тушуми ўзгариши суратига фойдаси ҳажми шунчалик катта
даражада ўзгаради.
Ишлаб чиқариш дастаги менежерга харажатлар ва фойдани бош-
қаришда корхонанинг фойда стратегиясини танлашга ёрдам берувчи
кўрсаткич ҳисобланади. Ишлаб чиқариш дастаги ҳажми қуйидаги таъсирлар
остида ўзгариши мумкин:
-
сотишлар баҳоси ва ҳажми;
-
ўзгарувчан ва доимий харажатлар;
-
ҳар қандай саноат ўтадиган омиллар комбинацияси.
Трансферт баҳолари ҳақиқий таннарҳ плюс фойдага қўшимча негизида
белгиланиши мумкин. Мазкур усул менежерлар ўз бўлинмаларида маблағлар
харажати учун жавобгар бўлган жойларда қўлланилади.
256
Бироқ бу усул маблағларни исроф қилишга олиб келувчи камчиликка
эга. Ҳақиқий таннарҳ қанча юқори бўлса, бўлинма сотувчи сотиш баҳосини
шунча баланд белгилайди, бунда у бошқа бўлинмаларнинг маблағларини
исроф қилишга туртки беради.
Таннарҳ негизида трансферт баҳоларни белгилаш чоғида ташкилот
таркибига кирувчи корхоналар фойда ёки инвестициялаш марказлари эмас,
балки харажатлар марказлари сифатида қараб чиқилади. Шу боис бундай
мезонлар қийматларни капитал қурилишига қаратилган маблағ фойдаси ёки
қолдиқ фойда сифатида баҳоланиши учун фойдаланиши мумкин эмас.
Бундай шароитларда ўзгарувчан харажатлар асосида белгиланган трансферт
баҳолар афзал. Ўзгарувчан харажатлар негизида фирма ичидаги топширувлар
чоғидаги баҳо усули аввал бошданоқ ташкилот захираларидан самаралироқ
фойдаланишни таъминлашга қаратилган. Яъни доимий харажатлар ўзгармас
бўлиб қолади ва маблағлардан доимий қўшимча харажатларсиз фойдаланиш
бутун ташкилот фойдасини ошириб боради.
Хўжалик фаолияти жараёнида ҳар бир корхона ўз инвестицион
фаолиятига муттасил эътибор қилиши керак.
Инвестицион фаолият капитал харажатлашнинг корхона иқтисодий
қудратини оширишга қаратилган энг самарали шаклларини асослаш ва
рўёбга чиқариш жараёнини ифода этади.
Инвестициялар йўналтириладиган соҳага боғлиқ равишда улар ишлаб
чиқариш ва молия инвестицияларига бўлинади.
Ишлаб чиқариш инвестицияси – бу фаолиятнинг муайян соҳаси ва
турига реал капитал ўсишига, яъни ишлаб чиқариш воситаларининг, моддий
–
буюм бойликлар ва захиралар ошишига омил бўлувчи харажатларидир.
Молиявий инвестициялар қимматли қоғозлар ва молиявий бойликларга
қилинган харажатларни ўзида намоён этади. Бундай харажатлар ўз-ўзидан
реал моддий капитални ўстира олмайди, бироқ фойда келтиришга қодир. Шу
жумладан, турли жойлардаги олди-сотдиларда қимматли қоғозлар курсининг
вақтга қараб ўзгариши ёки пуллар тафовути ҳолатига олиб-сотарликдан
келган фойда ҳам.
Инвестиция пул, бойликларни узоқ муддатга қўйиш демакдир. Бироқ
бу муддатлар ғоят хилма хил бўлиши мумкин, шу муносабат билан узоқ
муддатли инвестициялар (1 йилдан ортиқ) ва қисқа муддатли инвестициялар
фарқланади.
Инвестициялар ҳақидаги масала, ҳар қандай ташкилот учун энг
мураккаб ҳисобланади, чунки инвестицион харажатлар фақат келажакда
даромад келтириши мумкин. Шу боис, тўғри инвестицион қарорлар қабул
қилиш учун ташкилотлар таклиф этиладиган лойиҳаларнинг, энг аввало,
иқтисодий жозибадорлигини баҳолашлари, унинг эркин пул маблағларини
анчагина улуши жалб этиладиган жараёнлари ҳақида кўпроқ аниқ тахминлар
олишга ҳаракат қилишлари зарур. Заём воситалари инвестициялар манбалари
бўлиши мумкин. Бундай ҳолда ташкилотларга уларни қўллашнинг муфассал
ҳисоб-китоби зарурки, у бундай қўйилмаларнинг мақсадга мувофиқлигига
инвесторни ишонтирсин.
257
Муайян ишга капитал қўйиш, одатда, қўйиладиган, маблағларни
маълум турига оид замонавийлаштириладиган, келиштириладиган иқтисодий
субъектга ёки олдинга қўйилган мақсадларга эришиш учун зарур объектлар
гуруҳи, жараёнларга, юзага келган муаммоларни ҳал этишга боғлаш
воситасида содир бўлади. Аниқ йўналиш, мўлжалга эга қўйилма лойиҳа
қўйилмалари дейилади. Бир томондан, бу унинг моҳиятини очиб берувчи ва
унинг амалий фаолияти имкониятини тасвирловчи тафсилотлар, ҳисоб-
китоблар, чизмалар, тасвирлар кўринишидаги объект фикри, ғояси ва
рамзидир. Иккинчи томондан, иқтисодий маънода лойиҳа – бу аниқ, ғоявий
ижтимоий-иқтисодий фикрни амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш бўйича
амаллар тадбирий чоралар дастуридир.
Инвестицион лойиҳалар икки маълум белгига эга: лойиҳага йирик
қўйилмалар зарурияти ва қўйилмалар ва улардан фойда олиш ўртасида
вақтинчалик масофа мавжудлиги.
Инвестицион лойиҳа бир қанча босқичда амалга оширилади. Энг
аввало, лойиҳани ишлаб чиқиш ва руёбга чиқариш фарқланади.
Лойиҳани ишлаб чиқиш – бу лойиҳа мақсадларига эришиш бўйича иш
-
ҳаракат тарзи, модели, ҳисоб-китобларни амалга ошириш, вариантларни
танлаш, лойиҳа қарорларини асослашдир. Инвестицион лойиҳани ишлаб
чиқишда энг зарури лойиҳани амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилиш ва
шу лойиҳага инвестиция ажратиш асосида асосий харажат бўлиб
ҳисобланувчи ҳар тарафлама техник – иқтисодий асосланишни тайёрлашдир.
Техник-иқтисодий асосланишга қўшимча равишда ёки унинг таркибида, агар
лойиҳа тижорат характерига эга бўлса, лойиҳанинг бизнес режаси ишлаб
чиқилади.
Лойиҳани амалга ошириш уни амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш,
лойиҳа тарзини муайян иқтисодий воқеликка айлантириш, лойиҳада
қўйилган мақсадларга эришишдир.
Кўриб чиқилган ҳар иккала босқич бир бутунликка бирлаштирилади,
келишилади ва ишлаб чиқариш ва лойиҳани рўёбга чиқариш жараёнини
бошқариш воситасида мувофиқлаштирилади, бунинг учун бошқарув
органлари мавжуд бўлади ёки юзага келтирилади.
Кўрсатилган бўлиниш билан бир қаторда ва у билан узвий алоқада
инвестицион лойиҳа инвестициялар характери ажратилиши йўналиши ва
улардан фойдаланишга, шунингдек, маблағларни объектга қўйишдан фойда
олишга боғлиқ равишда фазаларга бўлинади.
Инвестицион лойиҳалаштиришга бағишланган адабиётда тўлиқ
инвестицион жараённи уч асосий фазага бўлиш қабул қилинган. Бу даврни
лойиҳа ҳаёти муддати ёки ҳаётий жараён деб аталади.
Жараённинг биринчи фазасига мос келувчи босқичда лойиҳани
асослашда тадқиқот ва ишловлар ўтказилади, лойиҳа ҳужжатлари ҳам
тайёрланади. Бу фазада лойиҳанинг иқтисодий, техник ва технологик ишлови
бир-бирига уланиб кетади. Уни амалга оширишнинг ташкилий асослари
ишлаб чиқарилади ва инвестициялаш манбалари мўлжал қилинади.
258
Биринчи фазанинг инвестиция олди деб аташ қабул қилинган, чунки у
лойиҳага асосий инвестициялар қўйилишдан олдин келади.
Иккинчи фаза, одатда инвестицион деб аталади. Бу фазанинг асосий
мазмуни зудлик билан ажратилаётган ва сингиб кетаётган пул
инвестицияларининг лойиҳада кўзда тутилган маҳсулот ишлаб чиқаришнинг
яққол омилига айланишига олиб келади. Бу фаза давомида иморатлар ва
иншоотлар тикланади, жиҳозлар сотиб олинади ва ростланади, ишлаб
чиқариш инфраструктураси тузилади, тажриба ва ундан кейин маҳсулотни
туркумли ишлаб чиқариш ва сотиш бошланади. Бу инвестициялар асосий
ҳажмини сотиб юборувчи харажатлар фазасидир. Бироқ, қанчадир вақтдан
бошлаб товарнинг биринчи турини сотилиши баробарида фойда
келтирадиган лойиҳа нафақат харажатли балки даромадли бўлиб қолади.
Инвестицион фаза тугалланиши билан объект қурила бошлагач,
инвестицион харажатлар ҳажми камая бошлайди, лойиҳа келтирадиган
даромад ҳажми эса ортади, чунки у аста-секин лойиҳа қувватига чиқа
бошлайди, бу ишлаб чиқариш чиқимлари камайиб, сотиш ҳажмининг
ортишига имкон беради. Лойиҳанинг бу тариқа ривожи унинг фойдаланиш
деб аталувчи учинчи — ҳал қилувчи фазасида кузатилади. Чунки ундан
фойдаланиш лойиҳага кўра яратилган объ-ектни ишлатиш вақти ва режимига
мувофиқ келади. Инвестициянинг учинчи фазасида ишлаб чиқаришни
пасайиб борувчи ҳажмда тутиб туриш учун ҳам жиҳозлар амортизацияси
зарур. Бироқ бу фазада маҳсулот сотишдан келадиган даромад инвестицион
харажатлардан анча-мунча ошади. Бунинг оқибатида Т1 вақтнинг бу шунча
муддатда даромаднинг умумий суммаси лойиҳага қўйилган капитал
қийматига тенг бўлади. Бу лойиҳа қоплаш нуқтасига етганидан гувоҳлик
беради.
Кейин лойиҳа аста-секин эскира бошлайди. Унинг маҳсулотига бўлган
талаб тушиб кетади. Маҳсулот баҳоси пасаяди. Бу лойиҳа даромадлилигини
сусайтиради, шу билан бир вақтда лойиҳани асосий воситалари ахлоқий ва
жисмоний жиҳатдан эскиради, лойиҳанинг ҳаёт жараёни охирига ета
бошлайди ва унинг зарарга айланишини четлаб ўтиш учун йўққа чиқариб қўя
қолиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Инвестициялаш узоқ жараённи қамраб олишини ҳисобга олиб, корхона
инвестицион фойдани шакллантириш билан бошқариш амалиётида аксарият
пулларни инвестициялаш уларнинг қийматини қайтиш оқими чоғидаги
пуллар қиймати билан “солиштиришга” тўғри келади. Шу мақсадда икки
асосий тушунча: пулларни келажакдаги ва ҳозирги қийматидан
фойдаланилади.
Бозор муносабатлари шароитида бизнес сегменти деб аталувчи янги
атама бошқарув ҳисобига кириб келди, бу эса муайян ваколатлар ва
масъулият бериш мақсадида корхонанинг маълум қисмини ёки нисбатан
мустақил бўлинмасини ажратишни билдиради.
Бошқарув бухгалтерия ҳисоби корхонанинг ташкилий тузилма-сига
амал қилган ҳолда, жавобгарликнинг турли марказлари мажмуидан таркиб
топади.
259
Сегментар ҳисоботни жавобгарлик марказлари (бизнес сегментлари)
бўйича шакллантирилган ҳисобот сифатида таърифлаш мумкин.
Бозор иқтисодиёти таркиб топган мамлакатларда сегментлар бўйича
ҳисоботни шакллантириш тартиби 14-сонли молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари (МҲХС) билан тартибга солинади. Бу сегментар ҳисобот 1993
йилдан амал қилиб келмоқда. Унга кўра, сегментларнинг иккита, яъни
хўжалик ва жуғрофий турлари ажратиб кўрсатилади.
Жуғрофий сегмент - бу муайян иқтисодий муҳитдаги товарлар ва
хизматлар ишлаб чиқаришда иштирок этувчи ва таваккалчилик ҳамда фойда
таъсиридаги, таваккалчиликлар ва фойдадан фарқ қилувчи, сегментларга хос
бўлган, бошқа иқтисодий шарт-шароитларда амал қилувчи ажратиб
чиқариладиган компонентдир.
Ташқи истеъмолчилар учун сегментлар бўйича молиявий ҳисоботни
тузиш тартиби “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот” номли Ўзбекистон
Республикасининг 1-сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари
(БҲМС) билан тартибга солинади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлигида 1998 йил 14 августда 474-сон билан рўйхатга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг 1-сонли “Ҳисоб
сиёсати ва молиявий ҳисобот” номли миллий стандарти Ўзбекистон
Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ги Қонуни асосида ишлаб
чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 30
августдаги 1-сонли Қарори билан кучга киритилган Қонунда таъкидландики,
корхона раҳбари ҳисоб ва ҳисоботнинг ички хўжалик тизимини, хўжалик
операцияларини назорат этиш тартибини, ташқи истеъмолчилар учун
молиявий ҳисоботни, солиқлар ва молиявий ҳужжатларнинг бошқа
шаклларини ва ҳ.к. ларни ташкил этишга мажбур (7-модда). Ушбу моддага
кўра, корхона раҳбари бухгалтерия ҳисобини юритишни шартнома бўйича
ихтисослашган бухгалтерия фирмасига ёки бухгалтериянинг марказлашган
бўлимига (бунга хўжалик юритувчи субъект ҳам киради) топшириш ҳуқуқига
эга. Ушбу қонуннинг 22-моддасига кўра, бухгалтерия ҳисобини юритишда
махфийликка риоя қилинади, бухгалтерия қайдлари мазмуни билан
танишишга фақат раҳбарият рухсати билан ёки қонунчиликда рухсат
этилган ҳолларда йўл қўйилади. Ташқи истеъмолчилар учун мўлжалланган
ва молиявий ҳисоб маълумотлари базасида ишлаб чиқиладиган молиявий
ҳисоботдан фарқ қилган ҳолда сегментар ҳисобот ички истеъмолчилар учун
яратилади ва махфий ҳисобланади. Амалиётда солиқ ва бошқа назорат
органлари бошқарув ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларига тўғридан-тўғри
кириб бориш имкониятига эга бўлиши мумкин.
Сегментлар (жавобгарлик марказлари) бўйича ҳисобни ташкил этишга
зарурат пайдо бўлганлиги муносабати билан бошқарув ҳисобида унинг
чегараларини аниқлаштириш лозим:
−
мустақил ҳисобот сегменти қандай кўринишда бўлиши керак (яъни,
сегментар ҳисобот бирликларини ажратиш мезони);
−
сегментлараро ўзаро ҳисоб-китобларга баҳони шакллантиришнинг
қайси усули қўлланилиши лозим;
260
−
даромадлар ва харажатлар, активлар ва мажбуриятларни сегментларга
тақсимлаш нимага асосланади?
Мустақил ҳисобот сегменти шаклланиши шарт-шароитлари сифатида
ҳар бир хўжалик ва жуғрофий сегментнинг ички ҳисоботи иштирок этиши
лозим, бунда қуйидаги шартлар талаб қилинади:
-
барча сегментларнинг ташқи ва ички даромадлари ташқи ва
сегментлараро даромадларнинг камида 10% ини ташкил этади;
-
сегмент фойдаси (ёки зарари) барча сегментлар умумий натижасининг
камида 10% ини ташкил этиши лозим;
-
активлар барча сегментлар (активлар) йиғиндисининг камида 10 %
ини ташкил этади.
Бозор шароитларида трансферт нарх ҳосил бўлиши ҳам муҳим аҳамият
касб этади, бунда битта жавобгарлик маркази юзага келади ва ўз маҳсулоти
ёки хизматларини бошқа жавобгарлик марказига узатади, бошқача айтганда
бу жараён битта корхона сегментлари ўртасида ички ҳисоб-китоб нархларини
ўрнатишдир.
Одатда, трансферт нархларни ўрнатиш тамойили сифатида хизмат
қиладиган трансферт нархлари корхонани энг юқори даражадаги маржинал
даромад билан таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |