23
II БОБ. ТАЪЛИМ ХАРАКТЕРИГА ЭГА БЎЛГАН WEB
РЕСУРСЛАРИНИ ЯРАТИШГА ЗАМОНАВИЙ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ТАДБИҚИ
2.1. Web ресурсларини яратишда фойдаланиладиган технологиялар
Глобал онлайн оламининг ахборотлар таъминотчиси сифатида
ахборот таълим тармоқлари, электрон тахририятлар, илмий порталлар,
электрон почталар, қидирув тизимлари ва шунга ўхшаш бошқа онлайн
компонентлар хизмат қилмоқда. Биламизки, инсонларнинг эҳтиѐжи
чексиздир. Хусасан, инсонларнинг АКТ оламидаги эхтиѐжларини
қондириш мақсадида глобал-онлайн
тизимларининг турли типлари
яратилмоқда. Онлайн режимида ишлайдиган тизимларнинг асосий
қисмларини Web ресурслари ташкил этади.
1990 йилларга қадар Web ресурсларнинг 90%и классик технология
асосида ташкил этилар эди. Классик технология асосида яратилган сайт
статик ва динамик турларда бўлади. Статик сайт фақатгина HTML
белгилаш тили ва CSS қоидалари асосида яратилади. Статик сайтларни
яратишда сайтнинг ҳеч қандай қисмида дастурлаш кодлари ишлатилмайди.
Биламизки, HTML дастурлаш тили эмас балки белгилаш тилидир. HTML
асосида сайтнинг тузилмаси яъни сайтнинг қолипи яратилади. HTML
белгилаш тили бўлмасада у сиз ҳеч қандай сайт яратишнинг имкони
мавжуд эмас. CSS қоидалари эса сайтнинг дизайнини безаш учун хизмат
қилади. Динамик турдаги сайтларни яратишда
HTML белгилаш тили ва
CSS қоидаларидан ташқари албатта Web сайтларни яратишга
мўлжалланган дастурлаш тилларидан ҳамда маълумотлар омборини
бошқариш тизимларидан фойдаланилади. Қайси дастурлаш тилидан
фойдаланиш дастурчининг билими ва қобилиятига боғлиқ. Бундай
дастурлаш тилларига қуйидагилар киради: PHP, ASP, JSP, Perl, Python,
Ruby. Маълумотлар омборини турини танлаш дастурчи билимидан
ташқари дастурлаш тили билан ишлай олиш қобилиятини ҳисобга олиш
керак. Web сайтларни яратишда қуйидаги маълумотлар омборидан
24
фойдаланиш мумкин: MySQL, MySQLi, MSSQL, PostargeSQL, Oracle. Web
сайтларни классик технология асосида яратишда PHP (ASP, JSP, Perl,
Python, Ruby) дастурлаш тили, HTML белгилаш тили, CSS усуллари ҳамда
MySQL (MySQLi, MSSQL, PostargeSQL, Oracle)
маълумотлар омборидан
ташқари JavaScript тили, AJAX ва jQuery технологияларидан фойдаланиш
мумкин. Бу эса яратилаѐтган ҳар бир лойиҳа учун алоҳида лойиҳага мос
равишда дастур тузиб чиқишга олиб келади. Бу йўсинда иш олиб
натижасида лойиҳани фойдаланувчилар учун тақдим этишга кўп вақт сарф
этилади[47].
Классик технология асосида сайт яратилганда ҳар бир саҳифа
структураси алоҳида ҳамда тартибланмаган ҳолатда бўлади. Чунки,
сайтнинг саҳифалар объектлари ва элементлари бир хил тартибда
жойлашмайди. Биламизки, мақолалар ва янгиликлар билан алоқадор
бўлган саҳифаларнинг тузилмаси бир хил бўлади. Бу икки турдаги
ресурсларнинг ҳар иккимида ҳам барчасини кўриш, тўлиқ кўриш ва
киритиш каби тузилмага эга бўлади. Мазкур технология орқали шунга
ўхшаш саҳифаларда муаммо бўлмайди, бироқ ҳар хил жойлашувга эга
саҳифаларни
яратишда, айниқса бошқарув панелининг бўлимларини
яратиш учун кишидан ҳам вақт ҳам билим талаб қилади. Ушбу технология
сайт яратишда дастурлаш тилларидан фойдаланмаган ҳолатда Web сайт
яратиш мумкин. Бу ҳолатда HTML белгилаш тили ва CSS усулларидан
фойдаланилади. Бу икки турдаги восита ѐрдамида яратилган сайт статик
турдаги сайт ҳисобланади. Биламизки, статик турдаги Web сайтларда
маълумотлар Web сайт саҳифаларида сақланади яъни бу турдаги Web
сайтда маълумотлар омбори мавжуд бўлмайди. Саҳифларни
бир-бирига
боғлашда эса HTML белгилаш тилининг … тегидан
фойдаланилади. Бу ҳолатда Web сайт неча саҳифадан иборат бўлишлиги
сайт бўлимлари сонига боғлиқ бўлади. Статик турдаги сайтларда бошқарув
панели бўлмайди. Хаттоки, бундай сайтлар Рўйхатга олиш, Авторизация,
Сўровнома каби бўлимлар ҳам мавжуд бўлмайди. Статик турдаги Web
25
сайтларни дастурлаш тилларидан фойдаланган ҳолатда ҳам яратиш
мумкин. Бу ҳолатда ҳам маълумотлар саҳифа ѐки матн файлларида
сақланиши мумкин. PHP дастурлаш тилининг include ва require каби
функциялари ѐрдамида маълумотлар жойлашган саҳифа ва
файллар
боғланади. PHP дастурлаш тили ва MySQL маълумотлар омборини
бошқариш тизими ѐрдамида динамик турдаги Web сайтларни яратиш
мумкин. Динамик турдаги Web сайтнинг статик турдаги Web сайтдан
фарқи шундаки, ундаги маълумотларни қайта ишлаш, қўшиш ва ўчириш
имконияти мавжуд бўлади. Бу турдаги Web сайтларда бошқарув панели
мавжуд бўлади. Ҳамма жараѐнларни бошқарув панели орқали назорат
қилинади. PHP ва MySQL воситалари ѐрдамида сайтнинг ихтиѐрий модули
ва компонентини яратиш ва ва уларни назорат қилиш мумкин. Классик
технология асосидаги Web сайт саҳифаларининг структураси 2.1-расмда
келтирилган бўлиб, расмдан кўриниб турибдики бўлимлар ва саҳифалар
сони ортган сари сайтни яратиш мураккаблашиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: