«Ўқув Таълим-Таъминот» Давлат унитар корхонаси Сурхондарё вилоят филиали
O’zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi «О’kuv Ta’lim-Ta’minot» Davlat unitar korxonasi Surxondaryo viloyat filiali
732006.Термиз шахри Т. Мирзаев кўчаси 55-уй Телефон:22-3-27-12, факс 22-3-44-62 email:surxonuttduk@mail.ru
“___” _________ 2011йил БУЙРУҚ №______ Термиз ш
“Ходимларни иш хақи
сақланмаган холда таътилга чиқариш тўғрисида” “Ўқув таълим таъминот” Давлат унитар корхонаси ва унинг худудий филиаллари томонидан 2012 йил ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган даромадлари жойлардаги таълим муассасаларига дарсликлар ва методик қўлланмалар етказиб бериш хамда мебел жихозлари, ўқув лаборатория асбоблари ва спорт анжомларини етказиш ва ўрнатиб бериш хизматлари хажмининг қисқартирилганлиги хамда 2012 йилдан эътиборан корхона ва унинг барча худудий филиаллари монопол корхона сифатида давлат реестрига киритилаётганлиги натижасида ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган даромадларнинг марказий аппарат ва худудий филиалларни режадаги сақлаш харажатларига нисбатан мувофиқлаштириш ва “Ўқув таълим таъминот” Давлат унитар корхонасининг 2011 йил 15 декабрдаги №3 сонли буйруғини бажариш мақсадида
БУЮРАМАН: “Ўқув таълим таъминот” Давлат унитар корхонаси Сурхондарё вилоят филиалининг айрим штат бирликларида фаолият кўрсатаётган ходимлари 3-сонли иловага мувофиқ 2012 йилнинг 2-январидан эътиборан иш хақи сақланмаган холда таътилга чиқарилсин.
Иш хақи сақланмаган холда таътилга чиқариладиган штат бирликларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ушбу таътилларини қонунда белгиланган тартибда аризалар билан расмийлаштирилсин.
Иш хақи сақланмаган холда таътилга чиқарилиши мўлжалланган, лекин айни пайтда мехнат таътилида ва касаллиги туфайли вақтинчалик мехнатга лаёқатсизлик холатидан бўлган ходимлар, уларнинг мехнат таътили ва касаллик даври тугаб ишга чиққан кунидан эътиборан, иш хақи сақланмаган холда чиқарилишини ташкил этилсин.
Иш хақи сақланмаган холда таътилга чиқариладиган ходимларга бириктирилган автотранспорт воситаларини белгиланган тартибда харакатдан тўхтатиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ сарф-харажатларни чеклатилсин.
Ходимларнинг иш хақи сақланмаган холда таътилга чиқаришдан иқтисод қилинадиган маблағлар миқдорини аниқлаштириш ва белгиланган тартибда ушбу маблағларни филиалнинг кредитор қарздорликларини қоплашга йўналтириш юзасидан рахбариятга ахборот бериш вазифаси филиал етакчи хисобчи Э.Иргашевга юклатилсин.