Филиал бошқарувчиси: Қ.М.Нормуродов
қабул қилинган дарсликлар, ўқув методик қўлланмалар, ўқув қуроллари, қишки кийим бош тўпламларини умумтаълим мактабларига белгиланган тартибда етказиб бериш ва хужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ишларига маъсулиятсизлик билан ёндошганликлари сабабли, махсулотларни етказиб берилганлиги ва тарқатилганлиги тўғрисидаги ведомостларни белгиланган тартибга зид равишда расмийлаштирилганлиги маълум бўлди.
Филиалимизда ўқув қуроллари ва қишки кийим бош тўпламлариниг тарқатилганлиги тўғрисида тузилган айрим ведомостларда туман молия бўлимларининг имзо ва мухрлари йўқлиги, бир мактабнинг ўрнига бошқа мактабларнинг мухрлари босилганлиги, бир мактабдан иккинчи мактабга ўтказилган ўқув қуроллари ва қишки кийим бошларни тасдиқловчи хужжатлар мавжуд эмаслиги, ўқув қуроллари ва қишки кийим бошларни қабул қилиш, топшириш далолатномалари тўлиқ эмаслиги, тартиб номерлари, саналари қўйилмаганлиги, якка тартибда таълим олувчиларга берилган ўқув қуроллари ва қишки кийим бошлар хужжатлари тўлиқ тақдим этилмаганликлари Давлат унитар корхонаси тамонидан аниқланган.
Хозирги вақтда филиалимизда иш кўлами камайганлигини хисобга олган холда юқорида аниқланган камчиликларни батараф этиш юзасидан филиалимизда мавжуд ведомостлар, қабул қилиш топшириш далолатномаларининг нусхаларини бегиланган тартибда расмийлаштириш ва хужжатларни қайта кўриб чиқиш тартибга келтириш учун филиалимиз бошқарувчи ўрибосари И.Азизов бошчилигида ишчи гурух тузилсин. Аъзолари бош хисобчи: В.Б.Малых, бўлим бошлиўи: Л.А.Мамадалиева, мутахассис:Н.Турдиқулов, етакчи хисобчи: Р.Тўраев, таъминотчи:Ш.Сатторов, омбор мудирлари: М.Давидов ва А.Бобоназаровларга қаттиқ тушунтирилиб юқорида кўрсатилган хато ва камчиликларни қисқа муддатлар ичида сифатли бажарилишида қатий жавобгар эканлиги ўқтириб ўтилсин.
Ушбу буйруқнинг бажарилишини ва назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Филиал бошқарувчиси: Қ.Нормуродов
“Ўқув таълим таъминот” Давлат унитар корхонасининг Сурхондарё вилоят филиалининг 2009 йил 01декабрдан бошлаб филиалимиз ходимлари яъни хайдовчи А.Садатов ва таъминотчиси Н.Бахромовларга берилган хайфсан олиб таъшлансин.
Ўз вазифаларини сидқидилдан бажарганликлари, ўзининг
хато ва камчиликларини тушиниб етганлиги, сабабли қилган хато ва камчиликлар бошқа такрорланмаслиги хақида ёзма равишда тушинтириш хатлари ёзганлиги туфайли, филиалимиз ходимлари келишилган холда 2009 йил 01 декабр ойидан бошлаб мукофот пули ва моддий ёрдам пулилари тўланишини таъминлансин.
АСОС: 01.12.2009 йилдаги тушунтириш хатлари ва филиал
бошқарувчиси ва филиал касаба уюшмасининг райисини розиликлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |