Филиал бошқарувчиси: Қ.Нормуродов
Танишдим: А.Рахмонқулов
К.Қаюмов
“2013 йил 19 март кунидан бошлаб 2010-2012 йиллардаги мувофиқлаштириш текшириш ўтказилиши муносабати билан филиалимиздаги барча омборхоналарда саноқ (инвентаризация) утказилиши тўғрисида
БУЮРАМАН:
2013 йил 19 март кунидан 2010-2012 йиллардаги мувофиқлаштириш текшириш ўтказилиши муносабати билан филиалимиздаги Ўқув қуроллари ва қишки кийим-кечак омборхона №1, дарсликлар омборхонаси №2 хамда мактаб ва таълимгача бўлган мебель жихозлари омборхонаси №4саноқ (инвентаризация) ўтказилсин.
1. Саноқдан ўтказиш учун қуйидаги тартибда комиссия таркиби тузилсин:
а) Комиссия раиси этиб филиал етакчи мутахассиси И.Азизов тайинлансин
б) Комиссия аъзолари: Термиз шахар Давлат солиқ инспекцияси “Солиқ текширувлари” бўлими давлат солиқ бош инспектори Т.Мисиров, Филиал бош хисобчиси В.Малых, Ўқув қуроллари, қишки кийим кечак ва дарсликлар етказиб бериш бўлими бошлиғи Л.А.Мамадалиева, етакчи мутахассис О.Тўрақулов, омбор мудирлари А.Бобоназаров, М.Давидов хамда хисобчи Ў.Абсатовлар этиб тайинлансин.
2. Филиалимиз омборхоналаридаги моддий товар бойликларни қолдиғи саноқдан ўтказилсин.
3. Саноқга 2013 йил 19 мартдан киришилсин ва 23 мартда тугатилсин.
4. Саноқ материалларини филиал хисоботхонасига 2013 йилнинг 23 мартгача таққослаш далолатномаси тузиб бош хисобчи В.Малых томонидан топширилсин.
Филиал бошкарувчиси : К.Нормуродов
“Ёнғин хафсизлиги ойлигини ўтказиш хақида”
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининиг 2011 йил 18 ноябрдаги “Хар йили ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ни ўтказиш тўғрисидаги 309-сонли хамда вилоят хокимининг 2011 йил 22 ноябрдаги 1235-сонли қарорига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасиниг 1995 йил 29 июндаги 243-сонли қарорига биноан
БУЮРАМАН
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасиниг 2011 йил 18 ноябрдаги “Хар йили ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ни ўтказиш тўғрисидаги 309-сонли хамда вилоят хокимининг 2011 йил 22 ноябрдаги 1235-сонли қарорига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1995 йил 29 июндаги 243-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Ёнғин хафсизлиги ойлигини ўтказиш учун 7 кишидан иборат “Кўнгилли ёнғин ўчириш дружинаси” тузилсин. Гурух рахбари этиб етакчи мутахассис И.Азизов, аъзолари бўлим бошлиғи Р.Раззоқов, ишчилар А.Рахмонкулов, Н.Холмирзаев, А.Сафаров, хайдовчилар В.Курбонов ва Х.Қуллиевлар тайинлансин.
3. Филиамизда ёнгин хавфсизлиги чора-тадбирларини кучайтириш турли фавқулотда ва кўнгилсиз холатларни олдини олиш учун ишчи ва ходимларнинг эьтиборини ошириш ва тушинтириш ишларини олиб бориш филиал хўжалик бўлим бошлиғи Р.Раззоковга юклатилсин
4. Ёнғин хавфсизлиги ойлигини самарали ўтказиш мақсадида бир қатор ишлар белгилаб олинсин ва тадбир тузилсин.
5.Ушбу буйруқ билан таништириб ўтиш иш юритувчи М. Пардаевага юклатилсин .
6. Мазкур буйруқ назоратини ўз зиммамда қолдираман .
Do'stlaringiz bilan baham: |