Филиал бошқарувчиси: Қ.Нормуродов
БУЮРАМАН:
2010 йил 20 январ кунидан бошлаб текшириш ўтказилиши муносабати билан филиалимиздаги Ўқув қуроллари ва қишки кийим кечак омборхона №1 ва дарсликлар омборхонаси №2 саноқ (инвентаризация) ўтказилсин.
1. Саноқдан ўтказиш учун қуйидаги таркибда комиссия тузилсин:
а) Комиссия раиси этиб филиал бошқарувчиси ўринбосари И.Азизов тайинлансин.
б) Комиссия аъзолари: Филиал бош хисобчиси В.Б.Малых, Ўқув қуроллари, қишки кийим кечак ва дарсликлар етказиб бериш бўлими бошлиғи Л.А.Мамадалиева, Мактаб мебел ва кўмир етказиб бериш бўлими бошлиғи Э.Ч.Иргашев, Хўжалик ва транспорт бўлими бошлиғи Р.Х.Раззоқов, етакчи хисобчи Р.И.Тўраевлар этиб тайинлансин.
Филиалимиз омборхоналаридаги моддий товар бойликларни қолдиғи саноқдан ўтказилсин.
3. Саноқга 2010 йилнинг 24 январидан киришилсин ва 2010 йилнинг
27 январидан тугатилсин.
4. Саноқ материалларини филиал хисоботхонасига 2010 йилнинг
27 январигача таққослаш далолатномаси тузиб бош хисобчи
В.Б.Малых тамонидан топширилсин.
Филиал бошқарувчиси: Қ.М.Нормуродов
қабул қилинган дарсликлар, ўқув методик қўлланмалар, ўқув қуроллари, қишки кийим бош тўпламларини умумтаълим мактабларига белгиланган тартибда етказиб бериш ва хужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ишларига маъсулиятсизлик билан ёндошганликлари сабабли, махсулотларни етказиб берилганлиги ва тарқатилганлиги тўғрисидаги ведомостларни белгиланган тартибга зид равишда расмийлаштирилганлиги маълум бўлди.
Филиалимизда ўқув қуроллари ва қишки кийим бош тўпламлариниг тарқатилганлиги тўғрисида тузилган айрим ведомостларда туман молия бўлимларининг имзо ва мухрлари йўқлиги, бир мактабнинг ўрнига бошқа мактабларнинг мухрлари босилганлиги, бир мактабдан иккинчи мактабга ўтказилган ўқув қуроллари ва қишки кийим бошларни тасдиқловчи хужжатлар мавжуд эмаслиги, ўқув қуроллари ва қишки кийим бошларни қабул қилиш, топшириш далолатномалари тўлиқ эмаслиги, тартиб номерлари, саналари қўйилмаганлиги, якка тартибда таълим олувчиларга берилган ўқув қуроллари ва қишки кийим бошлар хужжатлари тўлиқ тақдим этилмаганликлари Давлат унитар корхонаси тамонидан аниқланган.
Хозирги вақтда филиалимизда иш кўлами камайганлигини хисобга олган холда юқорида аниқланган камчиликларни батараф этиш юзасидан филиалимизда мавжуд ведомостлар, қабул қилиш топшириш далолатномаларининг нусхаларини бегиланган тартибда расмийлаштириш ва хужжатларни қайта кўриб чиқиш тартибга келтириш учун филиалимиз бошқарувчи ўрибосари И.Азизов бошчилигида ишчи гурух тузилсин. Аъзолари бош хисобчи: В.Б.Малых, бўлим бошлиўи: Л.А.Мамадалиева, мутахассис:Н.Турдиқулов, етакчи хисобчи: Р.Тўраев, таъминотчи:Ш.Сатторов, омбор мудирлари: М.Давидов ва А.Бобоназаровларга қаттиқ тушунтирилиб юқорида кўрсатилган хато ва камчиликларни қисқа муддатлар ичида сифатли бажарилишида қатий жавобгар эканлиги ўқтириб ўтилсин.
Ушбу буйруқнинг бажарилишини ва назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Do'stlaringiz bilan baham: |