Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаментига (2018 йил 30 майдаги №30-11/596-сонли хатингизга жавобан)
АТ Халқ банки Бошқаруви ушбу орқали, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 13 апрель куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва Сайхунобод туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни ижросини таъминлаш бўйича назорат режасида белгиланган топшириқларни ўрнатилган тартибда ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш юзасидан назоратни янада кучайтириш мақсадида Халқ банкининг Сирдарё вилояти филиалига банк Бошқарувининг 2018 йил 26 июндаги 09-2-01/9061-сонли хати юборилганлигини ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича мунтазам равишда ахборот киритиб бориш юзасидан қатъий назорат ўрнатилганлигини маълум қиламиз.
Бошқарув Раиси ўринбосари Ғ.Полвонов
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди.
Иқтисодиётда бозор ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилгани ва пул-кредит сиёсати пухта ўйлаб олиб борилгани кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун кенг имкониятлар ва қулай шароитлар яратилишига хизмат қилди.
Айниқса, тижорат банклари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари турларини кенгайтириш хамда сифатини ошириш бўйича олиб борилаётган ишларни алоҳида таъкидлаш лозим.
Хусусан, акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан фаол иш олиб бориш билан бир қаторда, жорий йилда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги инвестиция лойиҳаларга ҳамда чорвачиликни ривожлантириш борасида 606,2 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш бўйича устувор йўналишларни амалга оширишни назарда тутадиган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 8-илова 248.2-банди аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимини яхшилаш мақсадида янги автобус сотиб олиш ва қатновга қўйиш ҳамда 251.3-банди кўмир маҳсулотларини сотиш инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида кўмир конларини очиш ва қазиб олишнинг замонавий технологияларини жорий этишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича лойиҳа ташаббускорлари ўрганиб чиқилмоқда.
Юқорида қайд этилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббускорлар аниқланганидан сўнг, лойиҳаларнинг ўз вақтида молиялаштирлишини маълум қиламиз ҳамда ижросини таъминлаш юзасидан қатъий назорат ўрнатилишини билдирамиз.