Бошқарув Раиси
ўринбосари Б. Атамурадов
|
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари
котибиятига
|
2020 йил 22 октябрдаги 05/1-3817-сонли топшириқ ижроси юзасидан.
|
|
Акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви ушбу орқали,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги “2020-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 222-сонли Қарори бўйича Денов туманида Халқ банки томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси бўйича маълумотлар иловага мувофиқ тақдим этилмоқда.
Илова___ варақ
Бошқарув Раиси
ўринбосари Д. Акрамов
|
Ўзбекистон Республикаси
Ҳисоб палатасига
|
|
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил
15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг 74-бандига мувофиқ Хўжайли туманида “Aral gaz oil avto invest” МЧЖнинг чорвачилик комплексини ташкил этиш лойиҳасини 2019 йил IV-чоракда ишга туширилишини таъминлаш топшириғи берилган эди.
Ташаббускор ўзининг молиявий ҳолати ҳамда имкониятларини ҳисобга олиб лойиҳани амалга оширишни рад этган ва лойиҳани дастурдан чиқаришда амалий ёрдам сўраб 2019 йил 23 декабрда 20-сонли хат билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва Хўжайли тумани ҳокимлигига ёзма равишда мурожаат этган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков томонидан 2020 йил 18 мартда 24/1-1750-сон билан тасдиқланган йиғилиш баёнининг 2-иловаси 27-бандига мувофиқ ушбу лойиҳа “истиқболсиз” сифатида дастурдан чиқарилган ва баённинг 3-иловаси 18-банди билан ўрнига янги истиқболли лойиҳа Хўжайли туманидаги “Бахмал савдо” МЧЖнинг сут йўналишига ихтисослашган чорвачилик мажмуасини ташкил этиш лойиҳаси киритилган бўлиб, лойиҳа 2021 йилнинг май ойида ишга туширилиши белгиланган.
Шунингдек, давлат раҳбарининг 2018 йил 2 март куни Навоий вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ҳамда вилоятнинг шаҳар ва туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган мажлис баёнининг 58-бандига мувофиқ Конимех туманида “Қизилқум Шубат” МЧЖнинг эко-туризм маркази ҳамда 1 000 бош туя ва 500 бош наслли эчкиларга мўлжалланган чорва комплексини 2018 йил якунига қадар ташкил этишни ҳамда сутни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини 2019 йил
I-чоракда ишга туширилишини таъминлаш топшириғи берилган эди.
Ушбу лойиҳа доирасида ташаббускорнинг ўз маблағи ҳисобидан 10,0 млрд. сўм ва банк кредити ҳисобидан 4,0 млрд. сўм, жами бўлиб 14,0 млрд. сўм миқдорида маблағлар ўзлаштирилган бўлиб, “Коронавирус” пандемияси сабабли 300 бош туя ва 500 бош эчкига мўлжалланган чорва комплекси ташкил этилди ҳамда 300 бош туя ҳамда 500 бош эчки олиб келиниб, 15 нафар янги иш ўринлари яратилди. Лойиҳа ишга туширилганлиги тўғрисида Конимех тумани ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан 2020 йил 1 августда 19/154-сонли лойиҳани фойдаланишга қабул қилиш бўйича далолатнома расмийлаштирилган.
Мазкур топшириқнинг ижросини ўз вақтида таъминламагани учун АТ Халқ банки Бошқарувининг 2020 йил 29 июндаги 73-сонли мажлис баёнига мувофиқ банкнинг Давлат ва ҳудудий дастурларни амалга ошириш департаменти директори (С.Марданов)га нисбатан интизомий жазо чораси кўлланилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, “Aral gaz oil avto invest” МЧЖнинг чорвачилик комплексини ташкил этиш лойиҳаси “истиқболсиз” лойиҳа сифатида топилиб, ўрнига янги истиқболли лойиҳа тақдим этилганлиги, шунингдек, “Қизилқум Шубат” МЧЖнинг эко-туризм маркази ҳамда 1 000 бош туя ва 500 бош наслли эчкиларга мўлжалланган чорва комплекси ўрнига 300 бош туя ҳамда 500 бош эчки чорва комплекси ишга туширилганлиги муносабати билан ушбу лойиҳаларни назоратдан чиқаришда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |