Бошқарув Раисининг
биринчи ўринбосари Д. Нуритдинов
|
Ўзбекистон Республикаси
Ҳисоб палатасига
|
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 43-сонли мажлис баёнига асосан 2019-2021 йилларда Халқ банки томонидан умумий қиймати 1 861,2 млрд. сўм (банк кредити 1 046,6 млрд. сўм) бўлган 97 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.
Бугунги кунда, 81 та лойиҳага 342,0 млрд. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди ва 1 000 та янги иш ўринлари яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзақовнинг жорий йил 1 апрел куни Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида ўтказилган йиғилиш баёнининг
(24/1-3058 01.04.2020й) 10-иловасига мувофиқ 3 та лойиҳа, яъни “Мадхи Юсуф” ХК, “Улуғбек” ФХ ва “Диёрбек идеал Сурхон” МЧЖларнинг лойиҳалари истиқболсиз деб топилган.
Жарқўрғон туманидаги “Сурхонцементинвест” ҚК томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган 3 та лойиҳа ўрнига ўриндош сифатида “Аманов Содиқ Шавкатович” ФХ, “Абдурасул бобо Ангор” МЧЖ ва “Хуррамова чорвачилик” ФХларнинг чорвачиликни ташкил этиш лойиҳаларига алмаштириш бўйича таклиф киритилган.
Бойсун туманидаги “Бехзодий Сафарий” ФХ лойиҳаси ўрнига “ABDIYEV MAMATQOBIL” ФХнинг чорвачиликни ривожлантириш лойиҳасини, Шўрчи туманидаги “Шўрчи Тўрон савдо” ИЧФ лойиҳаси ўринига “Осиё Давр Омад” ХКнинг чорвачилик комплексини ташкил этиш лойиҳасини, Қизириқ туманидаги “Сурхондарё Агрохизмат” МЧЖнинг
1-босқич лойиҳаси ўрнига “Зикиров Хамробобо” ФХнинг чорвачиликни ташкил этиш лойиҳасини ва 2-босқич лойиҳаси ўрнига “Тошкент Гранд цемент” МЧЖнинг чорвачиликни (қўйчилик) ташкил этиш лойиҳасини киритиш таклифи берилган.
Қумқўрғон туманидаги “Агро вассил транс” МЧЖ томонидан замонавий иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси ўрнига музлатгичли омборхона ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Музработ туманидаги “Surkhan rise cluster” МЧЖнинг шоличилик кластери лойиҳаси хорижий инвесторлар маблағи ҳисобидан амалга оширилиши билдирилган.
Олтинсой туманидаги “Содиқ” хусусий корхонасининг “Автомобилларга метан газ қуйиш шохобчаси” ташкил этиш лойиҳасини ишга тушириш муддати Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “2020-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
160-сонли қарорига асосан 01.10.2021 йилга белгиланди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, 3 та истиқболсиз лойиҳани дастурдан чиқаришда, 7 та лойиҳани ўриндош сифатида янги лойиҳага алмаштиришда, 1 та лойиҳани мақсадини алмаштиришда, 1 та лойиҳани инвестор маблағига алмаштиришда ва 1 та лойиҳани муддатини узайтиришда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |