Бошқарув Раисининг
биринчи ўринбосари Д. Нуритдинов
|
Ўзбекистон Республикаси
Ҳисоб палатасига
|
Акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви ушбу орқали,Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 2 март куни Навоий вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ҳамда вилоятнинг шаҳар ва туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган мажлис баёнининг 58-бандига мувофиқ Конимех туманида “Қизилқум Шубат” МЧЖнинг эко-туризм маркази ҳамда 1 000 бош туя ва 500 бош наслли эчкиларга мўлжалланган чорва комплексини 2018 йил якунига қадар ташкил этишни ҳамда сутни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини 2019 йил 1 чоракда ишга туширилишини таъминлаш топшириғи берилган эди.
Давлат раҳбарининг 2019 йил 12-13 март кунлари Навоий вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда берган топшириқлари асосида тайёрланган мажлис баёнининг
7-иловасига мувофиқ ушбу лойиҳани ишга тушириш муддатлари ва лойиҳа мақсадига ўзгартириш киритилиб қайта тасдиқланди.
Мазкур лойиҳалар иловада келтирилган туман ҳокимлигининг 2019 йил 1 сентярдаги 17/39, 17/40-сонли далолатномаларига мувофиқ фойдаланишга қабул қилинганлигини ҳамда бугунги кунда фаолият юритаётганлигини маълум қиламиз.
Илова___ варақ
Бошқарув Раиси
ўринбосари Б. Атамурадов
Нусхаси:
|
Ўзбекистон
Республикаси Президенти Администрациясига
Ўзбекистон Республикаси
Ҳисоб палатасига
|
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг 99-бандига мувофиқ Фориш туманида чорвачиликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлардан келиб чиқиб Давлат солиқ қўмитаси негизида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 2019 йил 1 декабрга қадар замонавий чорвачилик комплексини ташкил этиш вазифаси Давлат солиқ қўмитаси ва Халқ банки зиммасига юклатилган эди.
Шунга мувофиқ Давлат солиқ қўмитасига Фориш тумани ҳокимининг
2019 йил 31 июлдаги 3838-сонли қарори билан замонавий чорвачилик комплексини ташкил этиш ва чорва молларига озуқа базасини яратиш мақсадида 70 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, замонавий чорвачилик комплексини қуриш бўйича “Евро спорт строй” МЧЖ ташаббускор этиб белгиланган ва ташаббускорга Асака банкнинг Жиззах филиали томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Халқ банки Бошқаруви томонидан Давлат солиқ қўмитасига ушбу топшириқни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича бир неча маротаба мурожаат қилинди.
(Бошқарувининг10.05.2019й. 09-2-01/979-сонли, 09.01.2020 й. 30-2-01/21-сонли ҳамда вилоят филиалининг 14.05.2019й. 22-04/150-сонли ва 27.04.2020й. 22-05/82-сонли хатлари)
Бироқ мурожаатларга жавобан Давлат солиқ қўмитаси ва вилоят бошқармаси томонидан ҳамкорликда ишлаш ва кредитга эҳтиёжи бўйича таклифлар билдирилмади.
Ушбу лойиҳа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштирилишини, шунингдек кредит маблағларига эҳтиёжи йўқлигини инобатга олиб, мазкур лойиҳани ижросини таъминлашда Халқ банкини назоратдан чиқаришда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |