Департамент директори Н.Хўжаниязов
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 17 май куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида Гулистон туманида 2000 бош қорамол ва 1000 бош қўйга мўлжалланган замонавий чорвачилик комплексини ҳамда гўштни қайта ишлаш лойиҳасини 2018 йил 2-чорагида ишга туширишни таъминлаш белгиланган.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Бек чорва йилқичилик” фермер хўжалигига чорвачилик комплекси қурилиш ишлари учун 2,0 млрд. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди. Бугунги кунда, қурилиш, пардозлаш ва жиҳозлаш ишлари ишлари тўлиқ якунланди, шунингдек 50 бош йилқи ҳамда 400 бош қўй ташкил этилиб лойиҳанинг 1-босқичи амалга оширилди.
Жорий йилда ҳудудда сув танқислиги юзага келганлиги мавжуд чорва молларини боқишда катта қийинчиликлар туғдирибгина қолмасдан, балки экин майдонларида етарли миқдорда чорва озуқа базасини етиштиришга ва қиш мавсумига озуқа ғамлашга имкон бермаганлиги бугунги кунда хўжалик фаолиятига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб, 2018 йил 17 августда лойиҳа ташаббускори томонидан қорамол сотиб олишга банк кредитига эҳтиёжи йўқлиги тўғрисида банкка ёзма мурожаат қилганлигини маълум қиламиз.
Бошқарув Раисининг
биринчи ўринбосари Т.Рахмонов
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига
|
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 16-17 февраль кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва Пешку туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг 31-банди ижросини таъминлаш мақсадида, вилоятда 2018-2019 йилларда амалга ошириладиган йирик ва ўрта лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига мувофиқ “Чорва насл” фермер хўжалиги томонидан чорвачилик лойиҳасини ташкил этиш белгиланган эди.
Мазкур ташаббускорнинг етарли айланма маблағларга ва гаров таъминотига эга бўлмаганлиги, бизнес режа кўрсаткичларининг иқтисодий жиҳатдан ҳамда замонавий инновацион ғоялар билан асослантирилмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати Мажлисининг 2018 йил 13 сентябрдаги 114-сонли баёни 2-иловаси 43-банди билан истиқболсиз лойиҳалар рўйхатига киритилди.
Унинг ўрнига, “Умар Умрилло” фермер хўжалиги томонидан йилқичиликни ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш таклифи берилди ва лойиҳани ишга тушириш муддати 01.01.2019 йилга белгиланди.
Бугунги кунда, лойиҳани амалга ошириш учун “Умар Умрилло” фермер хўжалигига 120,0 минг АҚШ долл. миқдорида кредит маблағи ажратилганлигини ва жорий йил ноябрь ойида Қозоғистон Республикасидан 40 бош йилқи олиб келинишини маълум қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |