Ўзбекистон республикаси ахбороттехнологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/48
Sana25.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#461720
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   48
Bog'liq
talimda multimedia tizimlari

 
3.
 
Мультимедианингуниверсал воситалари.
Қоидага мувофиқ, компьютер техникаси билан қандайдир даражада таниш бўлган 
ўқитувчи ва ўқувчиларнинг кўп қисми мультимедиа воситалари қурилмалари таркибига 
хеч бир хатоликсиз эшитиш тизимлари(колонкалар), комьютер овоз карталари(платалар), 
микрофонлар, махсус комьютер видеокамераларини ҳамда жойстикни тегишли деб 
ҳисоблайдилар. Ушбу қурилмалар, фойдаланиш учун маълум соддаликдаги, қўллаш 


28 
усуллари бўйича етарлича тушунарли ва қандайдир батафсил тавсиф талаб 
этилмайдиганкенг тарқалган мультимедиа қурилмалари компонентлари ҳисобланади. 
4.Интерактив доскалардан фойдаланишнинг ўзига хосликлари 
"Интерактив доска"–бу анъанавий досканинг барча сифатларига эга бўлган ҳолда 
экрандаги тасвирларини график шархлашнинг кенгроқ имкониятларига эга замонавий 
мультимедиа-воситасидир. Бир вақтнинг ўзида бутун синф ўқувчиларининг ишини амалга 
ошириш ва назорат қилишга имкон беради; синфдаги ўқувчиларнинг ўқув юкламасини 
табиий йўл билан (тақдим этилаётган ахборот оқимини ошириш ҳисобига) ошириш; 
ўқитишда янги мақсадли фонни яратиш; ўқитишни диалогга асосланган ҳолда олиб 
бориш; кейс усуллардан фойдаланиб интенсив ўқитиш.
Интерактив доска монитор экранидаги тасвирни проекцион доскада лойихалаш, 
шунингдек, доска ёнида турган ҳолатда махсус фломастер ёрдамида (сичқонча ёки 
клавиатура билан бошқариш каби) компьютерни бошқаришимконини беради. 
Интерактив доскада қўлланилувчи дастурий таъминот(SMART Board Software) 
қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ёзув китоби (SMART Notebook);

Видеоёзув воситаси (SMART Recorder);

видеоплеер (SMART Video Player);

қўшимча (маркер) қурилмалари (Floating Tools);

виртуал клавиатура (SMART Keyboard) ва бошқалар. 
Ушбу барча қурилмалар алоҳида ва мавжуд ўқув муаммоларига боғлиқ тарзда
биргаликда қўлланилиши мумкин. 
Ёзув китоби ўз форматида хужжат яратишга имкон берувчи, бошқа Windows 
дастурларида ёки тегишли ускуналарда яратилган матн ва график объектларни таркибида 
жамловчи график мухарриридир. 
Видеоёзув 
воситалари 
айни 
пайтда 
доскада 
тақдим 
этилаётганларни 
видеофайлини(AVI форматида) ёзишга, ва кейинчалик уни видеоплеер(SMART Player) 
ёки шунга ўхшаш ҳар қандай дастурий восита ёрдамида тақдим этиш имконини беради. 
Масалан, ёзув китобидан фойдаланиб, қандайдир функцияни графиги ёки чизмасини 
чизиш, сўнгра видеофайлни юритиб тасвирни яратиш жараёнини такроран кўрсатиш 
мумкин. 
Қўшимча (маркер) қурилмалари қўлланилаётган дастурдан қатъи назар монитор 
экранининг бутун майдонини эгалловчи ҳар қандай ёзувларни яратиш учун 
фойдаланилади. Ўқитувчи томонидан масалан, Power Point презентацияларида 
қилинаётган барча эслатмалар, сақланиши мумкин. 
Виртуал клавиатураўқитувчи бевосита доска ёнида турганда компьютерни 
бошқариш учун фойдаланилади.
Интерактив доскаларнинг муҳим ҳусусияти унинг “ўлчамсизлиги” ҳисобланади. 
Яъни, қайд этилаётган ахборот чегараланмаган ўлчамдаги майдонга жойлашиши, шу 
билан бирга, доскага ёзилаётганларнинг барчаси чексиз узоқ вақт сақланиши 
мумкин.Доскада кўрсатилаётган барчаахборотлар, бутун дарс давомида фойдаланилиши 
мумкин. Ўқитувчи ёки ўқувчи исталган вақтда аввалги ахборотларга қайтиши мумкин. 
Бундан ташқари, жорий дарснинг барча маълумотлари кейинги машғулотларида ҳам 
фойдаланилиши мумкин ҳамда уларни олиб бориш учун алоҳида тайёргарлик талаб 
этилмайди. 


29 
Анъанавий доскадан фарқли равишда интерактивдоска экрандаги тасвирларга 
график изоҳлар бериш учун кўплаб қурилмаларга эга, айнан: перо учун кўплаб ранглар, 
турли шакллар ва қалинлик, шунингдек, досканинг фонига турли рангларни бериш 
имконияти мавжуд. Интерактив доска кўплаб геометрик шаклларни яратиш 
қурилмаларига эга бўлгани сабабли, дарсда турли чизма, схема, диаграмма, графикларни 
чизишга сарфланувчи вақтни тежаш имконини беради. 
Интерактив досканинг яна бир ўзига хослиги унда қайд қилинаётган ахборотни 
видеофильм форматида сақлаш имконияти ҳисобланади. Масалан, топшириқни бажариш 
жараёнини шундай кўринишда қайд этиш мумкинки, натижани статик кўринишда эмас, 
балки топшириқни бажарилиши жарёнини бошидан охиригача исталган тезликда кўриш 
мумкин. 
Интерактив доска ўқув – услубий материални яратишнинг самарали воситаси 
сифатида қўлланилиши мумкин.
Шартли равишда интерактив доскаларнинг 4 ҳусусиятини ажратиш мумкин:

чегараланмаган майдон,

тасвирларни график изоҳлаш ва ахборотларни қайд этиш қурилмаларининг 
кенгайтирилган тўплами,

қайд этилган маълумотни электрон кўринишда сақлаш имконияти,

ахборотни динамик шаклда (видеофайлда)сақлаш имконияти. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish