2. Корхона ижтимоий муҳити ривожланишининг асосий омиллари
Ижтимоий омиллар корхона шароитида ижтимоий муҳитни ташкил
этиш билан боғлиқ шарт-шароитлардаги ўзгаришларни ва бу ўзгаришларнинг
оқибатларини ифодалаб беради.
Корхонанинг бевосита ижтимоий муҳити асосий омилларига қуйидаги-
лар киради:
корхонанинг потенциали, унинг ижтимоий инфратузилмаси;
иш шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш;
ходимларнинг ижтимоий ҳимояланганлиги;
48
жамоадаги ижтимоий-руҳий вазият;
меҳнатни моддий рағбатлантириш ва оила бюджетлари;
ишдан ташқари вақт ва дам олишдан самарали фойдаланиш ва х.к.з.
Потенциал корхонанинг моддий-техникавий ва иқтисодий имкониятла-
рини, яъни ҳажми ва худудий жойлашуви, персоналнинг сони ва етакчи
касбларнинг хусусияти, ишлаб чиқариш ихтисоси ва ишлаб чиқариладиган
маҳсулот ҳажми (товарлар ва хизматлар), мулкчилик шакли, асосий
жамғармаларнинг ҳолати, молиявий аҳволни акс эттиради.
Ижтимоий инфратузилма одатда корхона ходимлари ва улар оилалари-
нинг турмушини таъминлаш, ижтимоий-маиший, маданий ва ақлий
эҳтиёжларини қондириш учун мўлжаллантан объектлар мажмуидан иборат.
Ўзбекистан Республикаси шароитида Ижтимоий инфратузилма объ-
ектларига қуйидагилар киради:
умумлашган уй-жой фонди ва коммунал хўжалик объектлари, улар-
нинг энергия, газ ва иссиқлик таъминоти, канализация, водопровод, телефон-
лаштириш тармоқлари ва ҳоказолар;
тиббиёт ва даволаш-профилактика муассасалари;
таълим ва маданият объектлари;
савдо ва умумий овқатланиш объектлари;
маиший хизмат кўрсатиш объектлари;
спорт иншоотлари, соғломлаштириш тадбирларини ўтказишга
мослаштирилган оммавий дам олиш базалари;
жамоа ва дала ховли хўжаликлари ва боғдорчилик-мевачилик шир-
катлари ва бошқалар.
Корхона ўзининг миқёси, мулкчилик шакли, бўйсуниши, қаерда жой-
лашганлигиги ва бошқа шарт-шароитларига қараб ўзининг яхлит ижтимоий
инфратузилмасига (7.1-расм) эга бўлиши, фақат унинг айрим элементлари
йиғиндисига эга бўлиши ёки бошқа корхоналар билан коперациялашувга ва
ижтимоий соҳанинг муниципал базасига умид қилиши мумкин.
49
Ўзбекистондаги бу чора-тадбирлар Халқаро меҳнат ташкилоти
томонидан қабул қилинган белгилар қуйидагиларни назарда тутади:
меҳнатга ҳақ тўлаш ва тариф ставкаси энг кам миқдорининг
таъминланиши;
иш вақтининг нормал давом этиши (ҳафтасига 40 соат ишлаш), дам
олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун компенсация, ҳар йили камида
24 иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилиши;
меҳнат мажбуриятини бажариш натижасида соғлиққа етказилган
зарар ўрнининг қопланиши;
ижтимоий суғуртанинг пенсия фондига ва бюджетдан ташқари бошқа
фондларга ажратмалар;
кам таъминланган, ёрдамга мухтож кўп болали оилаларга маҳалла
билан бир қаторда корхона томонидан ҳам ижтимоий химоя чораларини
белгилаш;
50
вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик учун нафақалар тўлаш, оналарга
боласини парвариш қилиш таътили вақтида ҳар ойда нафақалар тўлаб
турилиши, ходимлар касб тайёргарлиги ёки малака ошириш даврида
стипендиялар тўлаб турилиши ва бошқалар.
Кўрсатиб ўтилган кафолатлар корхонанинг бевосита иштирокида амалга
оширилади.
Ижтимоий-рухий вазият – бу корхона ходимларига таъсир қилувчи
кўпгина омилларнинг таъсиридан келадиган жамлама самарадир.
Жамоанинг ижтимоий-руҳий вазияти учта асосий таркибий қисмдан
иборатдир:
ходимларнинг рухан мос келиши,
уларнинг ижтимоий интилишлари,
ходимнинг тарбияланганлиги каби боғлиқ кучлар ўзаро таъсирида
бўлади.
Меҳнатни
моддий
рағбатлантириш
корхонани
ижтимоий
ривожлантиришнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш инсоннинг муносиб турмуш даражасини сақлаши,
ишлаш қобилиятини хосил қилиши, унинг фақат ўзи учун эмас, шу билан
бирга ўз оила аъзолари учун ҳам тирикчилик воситаларини ишлаб топиши
зарурлигига асосланади.
Иш ҳақининг миқдори саноати ривожланган мамлакатларда аҳолининг
умумий пул даромадларининг тахминан учдан икки қисмини ташкил этади.
Республикамизда эса бунга пенсияларнинг барча турлари, таълим
муассасаларида ўқиётган талабалар ва ўқувчиларнинг стипендиялари,
болалар нафақалари ва болани парвариш қилганлик учун нафақалар, ёрдамчи
хўжаликдан олинадиган маҳсулотлар қиймати, шунингдек мулкчиликдан
келадиган даромадлар, ёрдамчи хўжалик маҳсулотларини бозорда сотишдан
ва тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромадлар (буларга банкларга
51
қўйилган омонатлардан олинадиган фоизлар ва акциялардан келадиган
дивидендлар ҳам киради) қўшилади.
Ижтимоий
ривожланишнинг
умумий
омилларига
жамиятнинг
ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-ахлоқий ҳолати ҳам киради. Улар билан
инсоннинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш,
мамлакатда яшаб турган халқлар тарихий тараққиётининг ўзига хослиги,
қарор топган анъаналар ва ахлоқий қадриятлар чамбарчас боғлиқдир. Бу ерда
гап меҳнат одоби, шахсий ва ижтимоий хулқ-атвор этикаси, фуқаролар
саховатининг мезонлари ҳақида боради.
52
Do'stlaringiz bilan baham: |