52
унга рухсатсиз мурожаатларни чеклаш мумкин?», - деган савол билан муаммоли вазиятни
яратиш орқали муаммони ҳал қилиш йўллари ва усуллари аниқ танланган режа асосида
тушунтирилиши талабаларда қизиқиш уйғотади.
4)
Тафаккурни фаоллаштиришда маърузачининг усталик билан баҳс-мунозарага
киришиши, шубҳали ҳолатлар яратиши ва уларни кейинчалик бартараф этиши муҳимдир.
5)
Маърузанинг кўтаринки ҳис-туйғу билан ўқилиши аудиторияга ижобий таъсир
ўтказади. Ўқув материалига берилиб кетган маърузачи талабаларда ижобий ҳисларни
шакллантиради ва уларнинг фикрлаш фаолиятларини рағбатлантиради. Ва, аксинча,
материални суст, бир оҳангда баён этиш талабаларни ранжитиши, ва ҳаттоки талабалар
томонидан маърузанинг аҳамиятга молик қисмларини ўтказиб юборишларига олиб келиши
мумкин.
6)
Маърузачи баён этилаётган материални қизиқарли мисоллар, солиштирма-
таққослашлар, таҳлиллар билан бойитиб бориши муҳим. Талабалар мантиқий
фикрлашларини ривожлантиришда индукция ва дедукция, таҳлил ва синтез билан боғлиқ
ҳолда қўлланилиши муҳим.
7)
Агар маърузада талаба фаоллиги асосан маърузани тинглаш ва материални конспектга
тўлдириш билан кифояланадиган бўлса, у ҳолда унинг кам самарадорлиги ўз-ўзидан
равшан. Шунинг учун ҳар бир режа бандлари оралиғида 5-6 минут талабалар билан тескари
алоқа асосида режа банди бўйича кластер, экспресс-тест дастури ёки электрон кроссворд
усулидаги топшириқлар, шунингдек, дискурсив усулда (дискурс французча discours
сўзидан олинган бўлиб, муҳокама қилмоқ, фикрлашмоқ деган маънони билдиради)
ўзлаштирилган материални муҳокама қилиш асосида ўтилган материални мустаҳкамлаш
талабалар фаоллигини оширади.
8)
Маърузачи материални тушунтиришда мультимедиа тақдимотларидан ўринли
фойдаланиш маърузанинг мазмунли, режали ўтказилишини таъминлайди. Кези келганда
мавзуга тегишли масалаларни компьютерда бевосита намойиш қилиб, кўрсатиши амалий
ва лаборатория машғулотларида шуғулланишлари учун йўналиш беради.
Ижобий мотивация ўқув машғулотлари муваффақиятининг асосини, ҳар бир
талабанинг ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланишлари учун муҳим туртки,
машғулотгларга бўлган қизиқишни шакллантирувчи асосий ҳаракатлантирувчи кучдир.
Юқоридаги фикрлар асосида қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин:
1.
Мотивация – талабаларнинг муваффақиятли ўқишлари учун муҳим бўлган
омиллардан бири.
2.
Талабаларнинг ижобий мотивациясининг пасайиши ўқув жараёни муваффақияти ва
самарадорлигининг пасайишига олиб келади.
3.
Курс мазмуни ва уни ўқитиш жараёни билан боғлиқ бўлган мотивларни
ривожлантириш талабалар томонидан курсни муваффақиятли ўзлаштиришлари учун замин
яратади.
4.
Курс давомида замонавий педагогик технологияларни қўллаш талабаларда
ижобий мотивацияни, уларнинг мантиқий ва ижодий фикрлаш қобилиятларини ҳамда
тафаккурини ривожлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: