Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


АЛОҚА ХИЗМАТЛАРИНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИ ТАСНИФИ ВА



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

 
АЛОҚА ХИЗМАТЛАРИНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИ ТАСНИФИ ВА 
УЛАРНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ 
Қ.Йигиталиев (ТАТУ, магистрант) 
Ф.О.Базаров (ТАТУ, доцент) 
Ҳозирги замон тараққиётини телекоммуникация техноло¬гияларисиз тасаввур этиб 
бўлмайди. Кўпгина мамлакатлар телеком¬муникация технологияларини тезлик билан 
татбиқ қилиш ва такомил¬лаштиришнинг улкан афзалликларини англаб етди. Билимлар ва 
маълу¬мотларни етказиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий фаолият 
ушбу мамлакатларнинг барқарор иқтисодий ривожла¬нишига сабаб бўлди. Яъни 
билимларга асосланган янги иқтисодиёт асри бошланди.
Бу жараён ўз навбатида соҳада кучли рақобат муҳитини шаклланишига олиб келди. 
Бугунги кунда телекоммуникация, мобил алоқа ҳамда интернет хизматлар бозорида кучли 
рақобат муҳити вужудга келган. Бу жараёни вужудга келишига бир нечта омиллар ўз 
таъсирини кўрсатди. Бу омиллар қаторига қўйдагиларни киритиш мумкин: 
- соҳани ривожланиши учун мустахкам ҳуқуқий базасини шаклланганлиги; 
- соҳага куплаб хориж компанияларини кириб келишни натижасида янги хизмат 
турлари кенг жорий этилганлиги; 
- катта хажмдаги инвестицияларни жалб этилиши. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 
бугунги кунда фақат почта ва матбуот тарқатиш соҳаларига хориж инвестицияси 
киритилмаган. 
- янги техника ва технологик жараёнлардан юқори суръатларда фойдаланиш 
натижасида хизматлар сифати ортиб борганлиги. 
- алоқа ва ахборотлаштириш хизматларига бўлган талабнинг юқорилиги. 
1-расм. Корхонанинг рақобатбардошлик салоҳиятини асосий омиллари 
Корхонанинг стратегияси ва рақобат 
мухити 
Аралаш ва яқин корхоналар ҳамда 
тармоқлар 
Талаб шартлари 
Рақобатбардошлик 
омиллари 


378 
Умуман олганда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида рақобат муҳитини 
шаклланиши ва ривожланишини қўйидаги расм олқари тахрифлаш мумкин. Корхонанинг 
рақобатбардошлик салоҳиятини асосий омиллари бевосита икки гуруҳга ажратилган: булар 
рақобатбардошлик омиллари ҳамда истеъмолчиларнинг талаблари.
Рақобатбардошлик омиллари бу бозор иқтисодиёти шароитида алоҳида ҳамиятга эга 
бўлган омил ҳисобланади. Чунки, хизматларни сифати ва уларнинг истеъмол хусусиятлари, 
рақобатчиларнинг хизматларига нисбатан арзонлиги ва бошқа омиллар бевосита 
рақобатбардошликни белгилаб беради. Бозорда истеъмолчиларни хукумрон бўлиши, 
уларнинг талабларини ўзгаришига тайёр туриш орқали хизматларнинг сифатини ошириш 
ва янги хизмат турларини жорий этиш асносида рақобатбардошликни таъминлаш 
имконияти вужудга келади. 
Алоқа корхоналарини рақобатбардошлигини оширишда энг асосий эътиборни 
хизматлар сифатига қаратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки бозор иқтисодиёти 
шароитида сифатли маҳсулотгина кучли рақобат позициясига эга бўлиб, корхонанинг 
рақобатбардошлгини таъминлайди.
Алоқа хизматлари рақобатбардошлигини таъминлаш муаммосининг комплекслиги 
ва тизимийлиги аввало, унинг даражасига таъсир этувчи омилларни аниқлашни талаб 
этади.
Умумий ҳолатда ушбу омиллар икки гуруҳга бирлаштирилиши мумкин, улар ўз 
таркибига муайян йўналишларни олиб, бу йўналишларни амалга оширилиши алоқа хизмати 
истеъмол талабларининг белгиланган меъёр ва параметрлари бажарилишини ҳамда 
етишишлик даражасини таъминлайди. Алоқа хизматлари рақобатбардошлигини 
белгиловчи энг муҳим омиллар қуйидагилар: 
1. Техникавий-технологик омиллар: тармоқларнинг ривожланиш даражаси, асосий 
ишлаб чиқариш фондларининг емирилиш даражаси, асосий ишлаб чиқариш фондларининг 
ҳисобдан чиқиш суръатлари, алоқа тармоқларини қуриш схемасининг оқиллиги, алоқа 
ривожланишининг мутаносиблиги, алоқа ускуналарининг сифати. 
2. Ташкилий-иқтисодий омиллар: рақобатбардошликни меъёрий базаси, ускуна ва 
хизматларни лицензиялаш ва сертификатлаш, хизматлар бозоридаги рақобат даражаси, 
сифат кўрсаткичлар тизими ва уларнинг стандартлари, хизмат кўрсатиш ва назорат 
усуллари, ходимларнинг малакаси, юкламанинг нотекислиги, баҳолаш тизимида ҳисоб, 
ходимларни моддий рағбатлантириш. 
Ушбу омилларнинг ҳар бири сифатли бажарилиши катта аҳамиятга эгадир, чунки 
уларнинг мажмуаси кўрсатаётган ҳизмат рақобатбардошлигига таъсир қилади. 
Телекоммуникация хизматлари бозоридаги рақобат алоқа хизматини яхшилашнинг муҳим 
омили ва рағбатлантирувчи сабаби ҳисобланади. Муайян хизматлар бозорида бир нечта 
ишлаб чиқарувчиларнинг мавжудлиги фойдаланувчи учун ўз хабарини юбориш учун 
улардан бирини танлаш имконини яратади. Турли операторлар томонидан таклиф 
тилаётган хизматларнинг сифатий кўрсаткичлари ва сервис хизматининг даражаси бундай 
танловнинг энг муҳим мезонидир. 
Алоқа хизматларни сифатини бошқариш ва уларни талаб даражасида булишини 
таъминлашда авваломбор хизматларни режалаштиришга алоҳида эътибор бериш лозим. 
Умуман олганда бгунги кунда хизматлар сифати алоҳида аҳамият касб этади. Чунки кучли 
рақобат муҳитида сифатсиз хизматдан фойдаланувчилар булмаслиги ёки хизматлар 
бозорда ўз урнини йуқотиши аниқдир. Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда алоқа 
хизмат сифатини доимий равишда назорат қилиб бориш давр талаб ҳисобланади. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish