128
ХОРИЖИЙ ТИЛ ЎРГАНИШДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ
Н.Қаландарова (ТДАУ “Хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчиси)
Ҳозирги вақтда чет тиллар ўқитувчисининг шахсий ва педагогик
маҳоратини ошириш ҳамда хорижий тилларни ўқитишда замонавий
ёндашувлардан фойдаланиш асосий вазифалар сифатида белгиланган. Бу
ўринда Ўзбекистон Республикасини биринчи Президентининг 2012 йил 10
декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–1875 - сонли қарори алоҳида аҳамиятга эга
бўлди. Уларни амалга оширишда халқ таълими муассасалари педагог
кадрларининг илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда чет тилларни
ўқитишда замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникма
ва малакаларини такомиллаштириб бориш алоҳида аҳамиятга эга. Бугунги
кунда педагог ходимлар ёшларда хорижий тилларда эркин мулоқотга кириша
олиш учун зарур билим ва кўникмаларни шакллантириш жараёнининг ўзига
хос хусусиятларини яхши билишлари ва ўз педагогик фаолиятларида ҳисобга
олиб боришлари зарур.
Хорижий тил ўрганишнинг ва уни ўргатишнинг психологик ўзига
хослиги чет тилидаги матнни идрок этиш, чет тилидаги сўзларни хотирада
сақлаш билан бошланғич синф ўқувчилари чет тилини ўзлаштириш жараёнида
уларнинг ўзга тилдаги тафаккури кенгайиб боришини таъминлашнинг
психологик жиҳатларини билишни талаб қилади.
Хорижий тил ўрганиш қанча ёшликдан бошланса шунча самарали
бўлади. Тил ўрганиш фаолияти кичик мактаб ёшидаги ўқувчининг ақл-идроки,
сезгирлиги, кузатувчанлиги, эслаб қолиш ва эсга тушириш имкониятларининг
ривожланиши учун муҳим шарт-шароитлар бола шахсининг ривожланиши
учун муҳим омил ҳисобланади. Шу ёшдаги бола идрокининг ўткирлиги,
равшанлиги, софлиги, аниқлиги, хаёлининг ёрқинлиги, хотирасининг
кучлилиги,
тафаккурининг
яққоллиги,
ўзининг
қизиқувчанлиги,
ишонувчанлиги билан бошқа ёшдаги болалардан фарқланади.
Хорижий тил бўйича ўқув фаолияти боладан берилган ўқув
материалларини эсда сақлаб қолишни талаб этади, ўқитувчи ўқувчисига
нималарни эслаб қолиши зарурлиги ҳақида кўрсатмалар беради. Ўқувчи
нимани эслаб қолиши кераклигини такрорлайди, уни тушуниб олишга ҳаракат
қилади. Лекин бу ёшда ихтиёрсиз хотира шубҳасиз, устунлик қилади.
Боланинг хотирасида қай даражада сақлаб қолишини асосан унинг ишга
бўлган қизиқиши белгилаб беради. Ўқув материалини тушуниш, эслаб
қолишнинг асосий шарти ҳисобланади. Биринчи сигнал системаси иккинчи
сигнал системасидан бирмунча устунлиги туфайли кичик мактаб ёшидаги
ўқувчиларда мантиқий хотирадан кўра кўргазмали ҳаракатли хотира устунлик
қилади. Хорижий тил ўрагнишда ҳам улар назарий қонун ва қоидалар, мавҳум
тушунчалардан кўра яққол маълумотлар, ахборотлар, воқеа ва ҳодисаларни,
образлар ва нарсаларни тезроқ ҳамда мустаҳкамроқ эслаб қоладилар ва узоқ
129
муддат эсда сақлайдилар. Кичик мактаб ёшидаги болалар хорижий тилни
ўрганиш ва таълим олиш муносабати билан мантиқий, яъни маъносини
тушуниб эсда қолдириш қобилияти ўсиб боради. Эсда қоладиган
материалнинг ҳажми кенгайиб боради, материалнинг мазмунини тушуниш
ҳам чуқурлашади ҳамда мураккаблашади. Баъзан бошланғич синф ўқувчилари
хатто мазмуни тушунарли бўлган материални ҳам маъносига эътибор
бермасдан, механик равишда ўрганиб оладилар. Психолог олим Э.Ғ.
Ғозиевнинг фикрига кўра бунинг сабаблари қуйидагилар:1) Кичик мактаб
ёшидаги болаларда механик хотира бошқа хотира турларига қараганда
яхшироқ ривожлангани учун ҳам у маълумотларни айнан, ўзгаришсиз эслаб
қолиш имконини беради; 2) ўқувчилар ўқитувчи қўйган вазифани англаб
етмайдилар, натижада унинг “тўғри тушунтириб бер” деган талабини сўзма-
сўз такрорлаш деб биладилар; 3)уларда нутқ бойлигининг етишмаслиги
(атамалар, тил қонуниятларини билмаслиги) материални ижодий тўлдириш,
унга қўшимча қилиш имконияти йўқлиги уни сўзма-сўз қайтаришни
осонлаштиради; 4) ўқувчилар матнни тўғри, самарали усуллар билан эслаб
қолиш йўлларини билмайдилар. Бундай ҳолат шу ёшдаги болаларда албатта
бўлиши шарт эмас. Механик эсда қолдириш кўпинча ўқитувчилар
ўқувчиларида мантиқий хотирани ўстиришга етарли эътибор бермаган
ҳолларда бўлиши мумкин. Таълим жараёнида ўқув материалининг
маъносини, моҳиятини, турли мулоҳазаларни, далилларни, илмий асосларини
эслаб қолиш ва эсга тушириш орқали ўқувчиларда мантиқий хотира
такомиллашади. Биринчи синфдан бошлаб ихтиёрий эсга тушириш қобилияти
тез ривожлана бошлайди. Ўқиш жараёни учун ихтиёрий эсда қолдириш ҳам,
ихтиёрий эсга тушириш ҳам баробар талаб этилади. Бусиз ўқиш жараёнининг
нормал бўлиши мумкин эмас. Ўқувчилардан фақат ўрганиб, билиб олишгина
эмас, балки ўрганиб билиб олганини хотирлай олиш ҳам талаб этилади. Ўқув
материалини муайян система билан хотирлаш фақат ихтиёрий эсга тушириш
йўли билангина бўлиши мумкин.
Кичик мактаб ёшидаги бола хилма-хил тасаввурларнинг каттагина
заҳирасига эга бўлади. Хорижий тил ўрганиш жараёнида у фақат идрок ва
хотира тасаввурларига таяниб қолмасдан, балки шу билан бирга, хаёлида
яратилган тасаввурларга ҳам таяниб, ўргатилаётган материални яққол тарзда
ўзлаштира боради. Бунда қуйидаги орфографик ўйинлардан фойдаланиш
мақсадга мувофиқдир.
Орфографик ўйинлар
“Ҳарфлар сочилиб кетди”
Do'stlaringiz bilan baham: