Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

 
 
 
 
 
 
 
 
 


169 
ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ 
М.И.Зайнутдинова ( Тошкент ахборот технологиялари университети 
«Ахборот таълим технологиялари» кафедраси ассистенти) 
Электрон дарсликларни қандай таълим тизимида қўллаш керак деган саволга жавоб 
изласак, шуни таъкидлаш мумкин. Алохида таълим тизимига мўлжалланмаган дарсликлар 
бўлмайди. Таълим тизимни амалга оширувчи дидактик принциплар жуда кўп бўлгани учун 
дарсликларни, шунингдек электрон дарсликни яратиш асослари бир хил бўла олмайди. 
Электрон дарслик методологик асосларини аниқлашдан аввал уни қандай таълим тизими 
учун хизмат қилишини аниқлаб олиш керак.
Агар электрон дарслик шахсий фойдаланиш учун йўналтирилган бўлса, унинг 
структура ва мазмуни талаба шахсий томонларини хисобга олиб, асосий элементлари 
талаба фаолиятига мантиқан мослаштирилади. Агар электрон дарслик билимга 
йўналтирилган бўлса, унинг асоси бўлиб мантиқан тизимланган фан предмети маълумоти 
хисобланади. Бир электрон дарслик йўналтирилганлиги бир нечта мақсадларга қаратилган 
бўлиши хам мумкин.
Электрон дарслик дан фойдаланиш уни тестлаш ва фойдаланиш бўйича қўлланма 
езишдан бошланади. Фойдаланувчилар аудиториясига қараб услубий қисмини тўлдириш 
мумкин.
Электрон воситаларни ўқиш жараенида ишлатиш E-Learning термини билан 
ифодаланади.
Электрон дарсликдан анънавий таълим тизимида фойдалниш ўқитувчи учун 
қуйидаги омиллар бўйича қулай:
 

Маъруза ва амалий дарсларга
 
ўқитувчи ўзи лозим топган хажми кичик, аммо 
мазмуни тўлиқ бўлган материалларни киритиши мумкин, аудиториядан ташкари 
машғулотлар мавзуларини электрон дарслик билан ишлаш учун қолдириши мумкин; 

Уй вазафалари ва мустақил ишларни текшириш жараенини компьютерга 
топшириши мумкин; 

Аудитория ва уй вазифаларидаги муаммоли вазиятлар сони нисбатини
мукаммаллаштириш; 

Талабалар билан ишлашни индивидуаллаштириш, айниқса уй вазифалари ва 
назорат тадбирларида; 

Ўқитучи машғулотларни мустақил иш сифатида компьютер ердамида 
ўтказиши мумкин. Бунда ўқитувчи маслахатчи, рахбар ролида қатнашиши мумкин; 

Талабалар билимини тез ва самарали бахолаш ва топшириқлар мазмуни ва 
мураккаблилигин белгилаш. 
Электрон дарсликдан масофавий таълимда қандай фойдаланиш мумкин?
 
Масофавий таълимда электрон дарслик асосий ўқитиш воситаси хисобланади. 
Шунинг учун у услубий тавсиялар, тестлаш тизими, муаммоли ва креатив холатлар учун 
топшириқларга эга бўлиши керак.
Талаба билимн электрон дарсликдан олганини кандай аниқлаш мумкин?
 
Аралаш тизимда бу ишни анъанавий усуллар (семинар сўровлари, назорат ишлари, 
имтихонлар), шунингдек электрон воситалар масалан, компьютер тестлари ердамида 
аниқлаш мумкин. 
Ўзини бахолашни асосий формаси бу ўқув фаолияти рефлексиясидир.
Электрон дарслик ўқув фаолияти ташкилотчиси бўла оладими?
 
Электрон дарслик таълим жараени комплекс информацион модели хисобланади. 
Дидактик тизимниг ихтиерий элементи дарсликда ўз аксини топиши керак. У таълим 
мақсад ва мазмунини, дидактик принциплар, ўқитиш технологияларини акс эттириши 
керак. Дарсликда бўлажак фаолият долзарблиги , масалалар қўйилиши, маълумотни 


170 
кўрсатиш, муаммони ечиш йўллари, умумлаштириш, тизимлаштириш, мустахкамлаш, 
назорат, мустақил тадқиқот , уй вазифалари каби босқичлар бўлиши шарт. 
Электрон дарслик нинг асосий функцияси - таълим жараенини ташкил этувчи ўқўв 
воситасидир
Агар электрон дарслик ни таълим фаолияти ташкилотчиси деб қарасак, уни мазмун 
ва элементлари (параграфлар) тузилиши таълим жараени босқичларига мос бўлиши керак.
Масалан, биринчи параграф талабада мотивация уйғотса, иккинчиси мавзу маъносини, 
учинчиси мавзу асосий мазмунини ўзи учун аниқлашни, тўртинчи мавзу бўйича шахсий 
режаларни қуриш, кейинги бир нечта параграфлар мавзу асосий саволларини очиб беради. 
Якунловчи параграфлар талаба фаолияти рефлекциясини бажариш. Олинган натижаларни 
бахолаш ва умумлаштириш имконини беради.
Дарслик махсулдорлигини қуйидаги саволларга жавоб бериш билан аниқлаш 
мумкин. Дарслик талабалар таълим махсулотини яратиш учун имкон берадими? Бу 
махсулот қандай(маълумотни кайта талқин этиш, жавоблари аниқ масалалар ечиш, 
талабалар янги махсулот ярата олиши ва х.з.о.)? Агар дарслик фақат ундаги материални 
ўзлаштиришдан иборат бўлса, унда у дарслик эмас, балки информацион репродуктив 
таълим учун қўлланмага айланади. Бунда энциклопедик компетенция профессионал 
компетенциядан юқори бўлиб, ўқувчи маълумот олади, аммо шу сохада харакат қилмайди.
Одатда махсулот сифати унга қўйилган талабларга тўлиқ жавоб бериш билан 
бахоланади.
Электрон дарслик асосий фойдаланувчилари бўлиб талабалар хисобланадилар.
Уларнинг кўпчилиги мустақил, деярли ўқитувчи ердамисиз ўқийдилар. Шунинг учун 
электрон дарслик мазмуни талаба хает тарзига мослаштирилган бўлиши керак. Шунинг
учун талаба мустақил билим оладими деган саволга жавоб дарслик сифатини аниқлайди. 
Демак, электрон дарсликни унинг мазмуни ва фойдаланувчи учун қулайлиги (дизайн 
элеменлари, навигация ва бошқалар.) қараб сифатини аниқлаш мумкин. 
Сифатли электрон дарслик контенти қўйидагилардан иборат бўлиши керак: 

Фанни ўрганиш бўйича қўлланма – электрон дарслик энг асосий элементи. 
Бунда мақсадга эришиш учун тавсиялар, мустақил ишлар рўйхати, адабиетлар руйхати 
келтирилади. 

Ўқиш календарь режаси – қўлланмани аниқ саналар билан тўлдиради. 

Ўқув қўлланма – электрон кўринишга келтирилган анъанавий дарслик. 
Матн талаблари қондирилиши керак.
Хар бир бўлим бошида қисқача тавсиялар.
Ўзини текшириш тестлари – бир cахифада 5-7 саволлар. 

Мустақил ва гурух топшириқлари - эссе, маърузалар, хисоб-китоблар. Гурух 
лойихалари( бажариш бўйича вақт шкаласи). 

Асосий ва қушимча маълумотлар манбаалари. 
Электрон дарслик нима билан тўлдирилиши мумкин? Электрон дарслик
презентациялар ва видеороликлар, Flash-роликлар билан тўлдирилиши мумкин. 
Презентация ихтиерий форматда бўлиб, жуда ерқин ва анимацияланган бўлмаслиги керак. 
Аудио иззох бўлиши мақсадга мувофиқ.
Электрон дарсликдан фойдаланганда ўқитувчи роли қандай амалга ошади деган 
саволга қуйидаги мулохаза билан жавоб бериш мумкин. Агар бу локал версия бўлса, 
ўқитувчи билан боғланиш мураккаблашади ва алоқа ахборат ташувчи (дисклар, компакт-
дисклар) орқали амалга оширилиши мумкин, масалан ижодий топшириқ. Агар масофавий 
таълим бўлса, ўқитувчи билан алоқа бевосита ўрнатилади.
Интернет тармоғи орқали боғланганда ўқитувчи билан алоқа электрон почта, 
шунингдек, форумлар ва чатлар орқали амалга ошиши мумкин. Бунда электрон дарслик 
форум ва чатлар режаси ва мухокама учун саволларга эга бўлиши керак.

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish