Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот



Download 1 Mb.
bet55/152
Sana30.06.2022
Hajmi1 Mb.
#721120
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   152
Bog'liq
Маърузалар тўплами

Асосий адабиётлар
1. Багиев Г.Л., Тарасевич В.М., Анн Х. Маркетинг: Учебник для вузов. 3-е изд. /Под общ.ред. Г.Л. Багиева – СПб.: Питер, 2006.
2. Панкрухин А.П. Маркетинг: учеб. Для студентов, обучающихся по специальности “Маркетинг” /А.П. Панкрухин; Гильдия маркетологов.-4-е изд., стер.-М.: Омега-Л, 2006.
3. Романов А.Н. Маркетинг, учебник. М.: ЮНИТИ, 2005.
4. Қосимова М.С., Эргашхўжаева Ш.Ж., Абдухалилова Л.Т., Мухитдинова У.С., Юлдашев М.М. Стратегик маркетинг. Ўқув қўлланма. –Т.: Ўкитувчи, 2004.
МАРКЕТИНГ ТУРЛАРИ, ТОВАРНИ СОТИШ ВА МАРКЕТИНГ КОММУНИКАЦИЯЛАРИ
1. Маркетинг турлари
2.Жамоатчилик билан алоқалар (паблик рилейшнз) ва унинг моҳияти
3. Реклама ва реклама воситалари
4. Маркетингда сотишни рағбатлантириш


1.Маркетинг турлари

Маркетингнинг аниқ шакллари ва мазмуни корхона фаолияти хусусиятларидан, унинг ички имкониятлари ва ташқи шартшароитларидан келиб чиқади. Бу ерда маркетинг ва бошқа ҳамма оралиқ фаолият турларининг қўйилган мақсадларга эришиш учун ягона йўналтириладиган жараёнга бирлашиши содир бўлади, бу эса ўз навбатида турли хил маркетинг турларининг ҳаракатланишини белгилаб беради.


Етакчи муаллифларнинг ишларини ўрганиб чиқиб, россиялик тадқиқотчи Р.А.Фатхутдинов маркетинг турларини фаолият соҳаси ва тури, бозорнинг ривожланиш даражаси ва бошқа омилларга боғлиқ ҳодда таснифлаш зарур деган фикрга келади (19-жадвал).
жадвал. Маркетинг турларининг таснифланиши

Тасниф
лаш белгиси

Маркетинг тури

Маркетинг мазмуни

1. Амал қилиш даври

1.1.Стратегик маркетинг

1.2. Тактик маркетинг



Бозорни стратегик сегментлаш асосида фирма стратегиясини шакллантириш, товарлар сифатини ошириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва рақобатбардошлик меъёрлари стратегиясини прогнозлаш бўйича ишларнинг комплекси.
Бозорни тактик (қисқа муддатли) сегментлаш, реклама ва товарлар сотилишини рағбатлантириш бўйича ишлар комплекси

2. Амал қилиш соҳаси

2.1. Жамоатчилик хусусиятига эга бўлган ғоялар маркетинги

2.2. Жойлар маркетинги


2.3. Ички маркетинг

2.4. Ташкилотлар маркетинги


2.5. Халқаро (глобал) маркетинг



Мақсадли гуруҳ (ёки мақсадли гуруҳлар) томонидан ижтимоий ғоя, ҳаракат ёки амалиётни қабул қилишларига эришиш мақсадида амалга ошириладиган дастурларни ишлаб чиқиш, ҳаётга тадбиқ этиш ва бажарилишини назорат қилиш
Алоҳида жойлар, объектларнинг жойлашишига нисбатан мижозларнинг муносабатини пайдо қилиш, сақлаб туриш ёки ўзгартириш бўйича фаолият
Фирма ичида мижозлар билан ишлайдиган ходимларни ўқитиш ва мотивлаштириш бўйича амалга ошириладиган маркетинг
Мазкур фирмани қизиқтирадиган ҳамма шахслар ва ташкилотларнинг муносабатини ва хатти-ҳаракатларини пайдо қилиш, сақлаб туриш ёки ўзгартиришга йўналтирилган фаолият
Фирманинг халқаро миқёсдаги фаолияти

3. Хатти-ҳаракатлар соҳаси

3.1. Истеъмол маркетинги

3.2. Индустрия


лашган маркетинг
3.3. Ижтимоий маркетинг

Фирмалар ва пировард истеъмолчилар, жисмоний шахслар ёки оилалар ўртасидаги маркетинг.
Иккита фирма (ҳуқуқий шахслар) ўртасидаги маркетинг

Фойда олишни ўз олдига мақсад қилиб қўймайдиган бюджет (давлат) ташкилотлари томонидан инсонларнинг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш бўйича маркетинг



4. Фаолият тури

4.1. Молиявий маркетинг 4.2. Инновацион маркетинг
4.3. Саноат маркетинги

4.4. Хизматлар соҳасидаги маркетинг



Молиявий фаолият соҳасидаги маркетинг
Инновациялар, илмий-техника тараққиётининг ютуқлари, ноу-хауларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш соҳасидаги маркетинг
Саноат маҳсулотига бўлган эҳтиёжни қондириш ва ишлаб чиқариш соҳасидаги маркетинг
Хизмат кўрсатиш доирасидаги эҳтиёжларни қондириш маркетинги

5. Таъсир этиш усули

5.1. Тўғри маркетинг
5.2. Телевизион маркетинг
5.3. Почта орқали маркетинг
5.4. Каталог бўйича маркетинг

Воситачисиз маркетинг
Телевизион кўрсатувларни қўллашга асосланган маркетинг
Почта-алоқа воситаларидан фойдаланадиган маркетинг

Каталоглардан фойдаланган ҳолда товар ва хизматларни танлаш ва реклама маркетинги



6. Бозорнинг ривожланиш даражаси

6.1. Пассив маркетинг

6.2. Ташкилий маркетинг


6.3. Фаол маркетинг



Талаб таклифдан ошган шароитда, истеъмолчига эмас, ишлаб чиқаришга йўналтирилган маркетинг
Сотилишлар концепцияси, бозорларни топиш ва ташкил қилишга йўналтирилган маркетинг
Таклиф талабдан ошган шароитда, рақобат қонунининг фаол амал қилиши шароитидаги маркетинг

7. Маркетингнинг ривожланиш даражаси

7.1. Тақсимловчи маркетинг
7.2. Функционал маркетинг
7.3. Бошқарувчилик маркетинги

Ишлаб чиқариш товарларини тақсимлаш бўйича маркетинг
Товарларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш маркетинги
Товарларни яратиш, ишлаб чиқариш ва тақсимлаш бўйича маркетинг

Маркетинг турлари ўртасида муайян боғлиқлик мавжуд. У маркетинг жараёнларини ҳар томонлама ва аниқ вазиятда кўриб чиқишга имкон беради. Шуни ҳисобга олиш керакки, вазифаларни ечишда маркетологлар битта эмас, балки турли хил маркетинг турларига дуч келишлари мумкин. Талаб ҳолатига қараб саккизта вазиятни ажратиб кўрсатиш ўринлидир. Улардан ҳар бирига маркетингни бошқариш бўйича аниқ вазифа мос келади. Маркетинг типлари бозор талабига ва унинг орқасида турадиган истеъмолчига таъсир этиш омили сифатида 20-чизмада келтирилган. Улар талабга таъсир этишнинг ҳамма асосий йўналишларини — талабни яратишдан тортиб объектлари истеъмол қилиш пайтида инсон организмига таъсир кўрсатадиган иррационал талабга қаршилик қилишгача — деярли очиб берадилар.





Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish