Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот



Download 1 Mb.
bet54/152
Sana30.06.2022
Hajmi1 Mb.
#721120
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   152
Bog'liq
Маърузалар тўплами

Аналитик функция бозорни, истеъмолчиларни, фирма ва товар структурасини ўрганиш, шунингдек, корхонанинг ички муҳитини таҳлил қилишдан иборат.
Ишлаб чиқариш функцияси янги товарларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, янги технологияларни ишлаб чиқиш, моддий-техника таъминотини ташкил қилиш ва товарнинг сифати ва рақобатбардошлигини бошқаришга йўналтирилишини таъминлайди.
Сотиш функцияси товар ҳаракати тизимини ташкил қилиш, сервис, ТАШСОР тизими, мақсадли товар ва нарх сиёсатини олиб бориш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилади.
Бошқариш ва назорат функцияси стратегик ва оператив режалаштириш, маркетингни бошқаришнинг ахборот таъминоти, корхонада коммуникациялар тизимини ташкил қилиш ва маркетинг назоратини ўтказиш билан боғлиқ бўлган жараёнларни ўз ичига олади.
Маркетинг тамойиллари унинг ғоявий йўналишини ва корхонанинг бошқариш тизимидаги маркетинг ёндашувларини белгилайди. Ҳозирги шароитда маркетингнинг асосий, бирламчи тамойили муайян истеъмолчиларнинг муаммоларини самарали ҳал қилишга қаратилган. Бозорда товарнинг муваффақият қозониши у ёки бу товар мижоз олдида турган муаммони қанчалик самарали ҳал қила олишига боғлиқ. Бу ёндашув ўз навбатида қуйидаги тамойилларда аниқлашади ва ривожлантирилади:
— истеъмолчига йўналтирилганлик;
— талабни прогнозлаш ва шакллантириш;
— қарорларнинг комплекслилиги ва кўп вариантлилиги;
— қарорларнинг марказлаштирилмаганлигига урғу бериш ва ҳолатларни бошқариш;
— истиқболга йўналтирилганлик;
— дастурли мақсадли ёндашув.
Айнан ана шу тамойиллар маркетингнинг янги, энг ҳарактерли белгиларини очиб беради. Келтириладиган белгилар тўплами кенгайиши ёки торайиши мумкин, лекин асосий тамойил — тўлиқ истеъмолчига йўналтирилиш — албатта мавжуд бўлади. Пировард натижада бу тамойил бошқа ҳамма тамойилларнинг пайдо бўлиши ва шаклланишини белгилаб беради.


Назорат саволлари
1. Маркетинг тушунчаси ва унинг моқияти нимадан иборат?
2. Маркетингнинг мақсади ва вазифалари
3. Маркетингнинг асосий мақсадларини айтинг.
4. Маркетинг типларининг асосий фарқли белгилари нималардан иборат?
5. Келтирилган концепциялардан қайси бири, фикрингазча, узоқ муддатли муваффақиятни таъминлаши мумкин?
6. Янги шароитларда яшаб қолиш ва муваффақиятга эришиш учун корхоналар қандай чора-тадбирларни қўллаши керак?


Таянч иборалар
Маркетинг, бозор, айирбошлаш, эҳтиёж, истемолчилар, товар, талаб, нарх белгилаш, товарлар ҳаракати, бизнес фалсафаси, ишлаб чиқариш, савдо фаолиятлари, товарлар рекламаси, хизматлар, маркетинг концепциялари, маркетинг эволюцияси, маркетинг субъектлари, объектлари, маркетинг турлари.



Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish