5.Инвестиция фаолияти тушунчаси ва унга таъсир этувчи омиллар
Инвестицияларнинг қайд этилган турлари ва шакллари асосида тадбиркорлик, ишбилармонлик ва бошқа давлат томонидан таъқиқланмаган фаолиятларни барча инвесторлар томонидан амалий равишда йўлга қўйиш, маблағлар сарфлаш ва уларни амалиётга тадбиқ этиш чора тадбирларининг йиғиндиси инвестиция фаолиятини англатади.
Бозор иқтисодиётида инвестиция фаолиятини фуқаролар, ҳуқуқий шахслар (корхоналар, фирмалар, акционер жамиятлари ва бошқа типдаги мулк эгалари) ва давлат юритади.
Инвестиция фаолиятини йўлга қўйишда ҳар бир мулк эгаси, биринчи навбатда ўз манфаатини кўзлаб ягона мақсадга, яъни фойда олиш ва самарага эришишни режалаштиради.
Инвестиция фаолиятини ташкил этишда ҳар бир мулк эгаси ишбилармонликни, тадбиркорликни моҳиятини чуқур англаган ҳолда иш юритиши лозим. Инвестиция фаолияти билан шуғулланувчи мулк эгаси тез ўзгарувчан бозор иқтисодиёти ва унинг кўпқиррали муносабатларини ҳар томонлама англай билиши лозим. Инвестиция фаолиятини юритишда иқтисодий ахборотга таянган соҳа бир бутун иқтисодиёт ва мамлакат миқёсида маркетинг билиларига эга бўлиши алоҳида аҳамиятга эга. Чунки барқарорлашмаган иқтисодиётда инвестор пул муомаласи, молия кредит ва банклар, солиқ сиёсати моҳиятини чуқур билмай туриб, инвестиция фаолиятини ташкил этиш таваккалчилик билан боғлиқ бўлиб, қисқа давр ичидаги инқирозга учраши мумкин. Бозор муносабатлари ривожланган етук жамиятда инвестиция фаолияти қуйидаги йўналишларда олиб борилади:
фуқаролар, давлатга қарашли бўлмаган корхоналар, хўжалик ассоциациялари, жамоа ва ўртоқлик хўжаликлари ҳамда жамоа мулкчилиги асосида ташкил этилган ташкилотлар, нодавлат корхоналари ва муассасалари томонидан;
давлатни маъмурий ва бошқарув бўлинмалари, ташкилотлари ҳамда давлат корхоналари ва муассасалари томонидан;
чет эл фуқаролари, хусусий фирмалар, ассоциациялар, компаниялар ва ҳуқуқий шахслари ҳамда бошқа хорижий давлатлар ва ҳалқаро молия – кредит муассасалари томонидан;
қўшма корхона кўринишида маҳаллий ва чет эл фуқаролари, ҳуқуқий шахслар ва давлатлар билан ҳамкорликда.
Мулкчиликни турли шаклларини ривожланиши, тадбиркорлик ва ишбилармонликни йўлга қўйилиши, жаҳон иқтисодий алоқаларини тараққий этиши, қўшма корхоналарни иқтисодиётни барқарорлаштиришда ролини ортиши инвестиция фаолиятини тўла ташкил этиш учун зарур бўлган имкониятларни яратади.
Мулкчиликнинг турли шаклларини вужудга келиши, ўз навбатида тадбиркорликнинг ривожланиши, чет эл капиталининг кириб келиши инвестиция фаолиятини ташкил этиш йўналишларини ҳам аниқлаб беради.
Бозор шароитида инвестиция фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш жисмоний, ҳуқуқий шахсларни ва давлатни, фойда олиш мақсадида тадбиркорлик, ишбилармонлик ва бошқа фаолиятларини қайтадан тиклашга қаратилган. Бу борадаги асосий мақсад инвестиция фаолиятини ташкил этиб иқтисодиётни инқироздан олиб чиқиш, уни барқарорлаштириш, дунё бозорига кириб бориш, жаҳон хўжалик алоқаларини мустаҳкамлаш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашдир.
Бозор иқтисодиётида инвестиция фаолиятини молиялаштириш инвесторлар томонидан молиявий ресурсларни жалб қилиш йўли билан кредитлар эвазига, муомаблаға, қонунчиликда белгиланган ҳолда, қимматли қоғозлар ва заёмлар чиқариш ҳисобига олиб борилади. Давлат мулкини хусусийлаштириш туфайли мамлакат миқёсидаги манбалар ҳисобига, турли мулк эгаларининг маблағлари, янгидан ташкил этилаётган фондларни улуши, чет эл инвестициялари орқали олиб борилади. Албатта, бу борада ҳар бир мамлакатнинг инвестиция сиёсати ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Инвестиция манбаларини ташкил этишда мамлакат иқтисодиётини барқарорлиги, миллий валюта бирлигини конвертацияланиши, ташқи иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши, аҳоли эҳтиёжини ишлаб чиқариш ҳисобига қондирилиши ва бошқалар муҳим роль ўйнайди.
Бозор муносабатларини ривожлантириш давлат томонидан олиб бориладиган ички молия сиёсатига чамбарчас боғлиқдир. Молиявий ресурсларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш ҳамда у ёки бу йўналишда сарфлаш ва жамғариш мамлакатда қабул қилинган ва амалиётда фаолият кўрсатаётган тақсимот тизимига боғлиқдир. Қонунчиликни ривожланиши, адолатли қонунлар қабул қилиниши ва уларни ҳаётга татбиқ этилиши бозор муносабатларининг ривожлантиришга, тадбиркорлик, ишбилармонликни кенг кўламда тарқалишига қаратилса инвестиция манбалари таркибида давлат маблағлари камайиши ҳисобига бошқа мулкдорлар маблағлари ўсиб боради.
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш Қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
инвестиция фаолиятининг Қонунчилик негизини такомиллаштириш;
солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектларини, солиқ ставкалари ва уларга доир имтиёзларни табаКалаштирувчи солиқ тизимини Кўллаш;
асосий фондларни жадал амортизация Қилиш;
нормалар, Коидалар ва стандартларни белгилаш;
монополияга Карши чораларни Кўллаш;
кредит сиёсати ва нарх белгилаш сиёсатини ўтказиш;
ерга ва бошқа табиий ресурсларга эгалик Қилиш ва улардан фойдаланиш шартларини белгилаш;
инвестиция лойихаларини экспертиза Қилиш механизмларини белгилаш;
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойихаларининг амалга оширилиши мониторингини юритишдан иборат.
Инвестицион фаолият натижасида юзага келувчи жараёнлар иқтисодиётни умумиқтисодий нуқтаи назаридан; жумладан, куп холларда ишлаб чиқариш ва инфляцияни динамикаси, ЯИМ ни ўсиши, молия-кредит тизимини холати ва талабни барқарорлик даражасидан келиб чиқади. Давлатни бозорли хўжалик тизимига утишда, ўз навбатида инвестицион жараённи янги усулини шакллантиришни талаб этади. Инвестицион фаолиятдаги салбий холатлар иқтисодиётни реал секторини технологик ривожлантириш ва инновацион даражасини ва асосий фондларни ишлаб чиқаришни сифатли тавсифига бевосита таъсир этади. Бундай холдан чиқиш учун хўжалик субъектларни инновацион шаклда шакллантириш ва иқтисодий жараённи инвестицион шаклини ташкил этиш, молиявий маблағларни янги манбаларини ташкил этиш хисобига инвестицияни барқарор ўсишини таъминлаш.
Макроиқтисодий тахлилларда инвестицияни иқтисодий категорияси давлатни инвестицион мухитни умуман ошириш ва уни иқтисодий ўсишини таъминлаш, иқтисодий маблағларни утказиш билан боғлиқ жараённи имкониятларини кенгайтиришдек куп мақсадли ва қийин жараённи кенгайтирилган тасифи ва ёзиш учун фойдаланилади.
Шундай қилиб, микроиқтисодиёт даражасини иқтисодий фаолият жараённи баён этишда, ёки алохида уй-коорпорация ва фирма- корхона фаолиятлари даражаларида баён этилиши инвестиция кўринишда тушунилиб; мисол учун: асосий капитални ошириш ёки қайта ишлаб чиқариш учун манавий ва жисмоний эскирган жихозларни алмаштириш мақсадида жихоз сотиб олишга йўналтирилган у ёки бундай маблағни қўйишдир.
Шу нуқтаи назардан ҳам хорижий инвестицияли корхоналар фаолиятини жонлантириш ва бевосита хорижий инвестициялар оқимини мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга оширилиши керак:
1. Мамлакат инвестиция иқлимини яхшилаш ва ечимини топиш мақсадида, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар мутахассислари, ҳудудий ҳоқимликларининг мутахассис вакиллари, инвестиция имкониятига эга бўлган йирик компания ва корхоналар раҳбарлари ҳамда республиканинг инвестициялар соҳасидаги етук олимлари иштирокида, кенг жамоатчилик ўртасида очиқ мулоқот ташкил қилиниб, мавжуд муаммолар ошкоралик билан ҳар томонлама муҳокама этилиши лозим. Шу асосда масалага кенг жамоатчилкк фикрини жалб қилган ҳолда, мутахассислар, олимлар ва амалиётчилар ўртасида илмий ва иқтисодий асосланган ягона инвестиция сиёсатини, шунингдек, қабул қилинган қонун ва қарорларни амалда ишлаш механизмини ишлаб чиқиш ва ҳаётийлигини таъминлаш лозим.
2. Инвестициялар оқимига (нафақат хорижий, балки кўп томонлама ички инвестициялар тааллуқли) таъсир қилувчи омиллардан бири сифатида маркетинг тадқиқотини заиф олиб борилаётгани, натижада кўплаб ишлаб чиқарилган маҳсулотлар омборларда қолдиқ бўлиб қолаётганлиги кўрсатилмоқда. Бу муаммони фақат инвестицияларнинг ўзига боғлиқ қаратилиб, ечим изламасдан, аҳоли ва корхоналарнинг истеъмол қобилиятини кўтариш, ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларга иисбатан соғлом талаб даражасини ошириш нуқтаи назаридан қаралиши мақсадга мувофиқ бўлади.
3. Корхоналарнинг молиявий кўрсаткичлари ҳамда иқтисодий индикаторлар ҳақида ҳолис ва ишончли ахборот таъминоти ҳамон яхши йўлга қўйилгани йўқ. Бу масалани ҳал қилиш учун муқобил ва мустақил нодавлат ахборот агентларини ташкил қилиниши лозим.
Ўзбекистон инвестицион муҳитни такомиллаштириш хорижий капитални жалб қилиш қулай макроиқтисодий сиёсатни шакллантириш бўйича иш олиб бориш муҳим ҳисобланади. Бунинг учун инфляция даражасини паст даражада ушлаб туриш, инфляциянинг инвестицион лойиҳаларни қийматини ўсишига таъсирини камайтириш, хорижий инвестициялар таркибида бевосита хорижий инвестициялар миқдорини кескин кўпайтиришга кўпроқ эътибор қаратиш керак. Инвестицияларни реал ишлаб чиқариш соҳасига, биринчи навбатда хом-ашёни қайта ишловчи тармоқларга жалб этиш лозим.
Юксак даражада ривожланган мамлакатлар иқтисодий тараққиёти таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, инвестицион фаоллик билан иқтисодий ўсиш борасидаги алоқадорлик бир хилда эмас. Бунда улар бир-бирини тақозо этиши кўзатилади. Иқтисодий ўсиш иқтисодий фаолликка боғлиқ бўлгани ҳолда, ўз навбатида иқтисодиёт тараққиётининг ҳар бир конкрет босқичида мамлакатнинг реал имкониятларини белгилаб беради. Бошқача қилиб айтганда, ЯИМ ўсиши суръатлари қанча юқори бўлса, инвестицион ресурсларни кенгроқ вужудга келтириш ва шу асосда самарали инвестиция сиёсатини юритиш учун имкониятлар шунча кўпроқ бўлади.
Айни пайтда шуни ҳам таъкидлаш лозимки, иқтисодий фаолиятнинг аниқ соҳалардаги халқаро тажриба ўрганилаётганда кўриб чиқилаётган намуналар бизнинг мамлакатимизда юзага келган вазиятга мос эканлиги шубҳадан ҳоли бўлиши ғоят муҳимдир. Шуни назарда тутиб, Осиёдаги Жанубий Корея, Сингапур, Тайвань ва Таиланд каби “янги индустриал мамлакатлар”нинг саноатга оид сиёсатини кўриб чиқиш керак. Бу мамлакатлар муваффақиятининг асосий омиллари қуйидагилардан иборат: чуқур аграр ислоҳотлар ўз вақтида ўтказилгани; экспортга мўлжалланган фаол сиёсат юритилиши; иқтисодиёт анча эркинлаштирилгани ва натижада иқтисодий ўсишни давлатга қарашли эмас, балки хусусий корхоналар таъминлагани; давлатнинг иқтисодиётга аралашуви маъмурий йўл билан мажбурлашга эмас, балки кучли иқтисодий рағбатлантириш воситаларига асосланганлигидир.
Инвестиция фаолиятини бюджет томонидан молиялашнинг мавжуд тизими боқимандалик кайфиятини юзага келтиради ҳамда давлат корхоналари ва ташкилотлари учун имтиёзли шарт-шароит яратади. Бундай ҳолатга барҳам бериш учун, бизнингча, мамлакатдаги инвестиция фаолиятини молиялашнинг бутун тизимини қайта кўриб чиқиш керак бўлади. Аввало, бюджет томонидан молиялаш ўрнига паст, имтиёзли фоиз ставкалари билан давлат томонидан молиялашга ўтилиши керак. Шунингдек, давлат бюджетидан маблағларни текинга беришдан воз кечилиши ҳамда тижорат банклари кредитларидан кенгроқ фойдаланилиши лозим. Банк кредити улуши оширилиши молиялаш натижалари учун жавобгарликни ошириш имконини беради, чунки кредит кенгайиши муносабати билан банк рисклари даражаси ошади.
Бюджет маблағлари чекланган, улар асосан жорий эҳтиёжларга йўналтирилаётган, республикамиздаги инвесторлар ўз сармояларини ишлаб чиқаришга йўналтиришдан манфаатдор бўлмаётган шароитда инвестиция сиёсати фаоллаштирилиши, давлатнинг қулай инвестиция муҳити барпо этиш ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини шакллантиришдаги ролини ошириш талаб қилинади.
Давлат томонидан тартибга солишнинг шундай тизими яратилиши лозимки, бунда инвестиция циклининг барча босқичларида – устувор йўналишларни ривожлантиришга реал молиявий маблағлар олишдан то жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишгача иқтисодий воситалардан фойдаланилсин.
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, бизнингча, яккаҳоқимликка қарши муҳит яратиш, рақобатни рағбатлантириш, кичиқ ва ўрта бизнес корхоналарини кенг қўллаб-қувватлаш, самарали солиқ сиёсати юритиш йўналишида бўлиши керак.
Қўйилган мақсадларга эришиш учун давлат таркибий ўзгартишларнинг қулай барқарорлигини ҳамда улар бозор механизмлари тизимида ўзаро мувофиқ бўлишини таъминлайдиган қулай шарт-шароит яратиши лозим. Бунда иқтисодиётнинг давлатга тегишли ва хусусий шўъбалари инвестиция фаолияти ишлаши ҳамда ўзини ўзи тартибга солиб туришини таъминлайдиган бозор механизми иқтисодий воситалари адекват акс эттирилиши зарур.
Ижтимоий сохада, республика ахамиятидаги согликни саклаш объектлари кўрилди ва жихозланди, кадрларни тайёрлаш давлат миллий дастурининг бажарилиши нуқтаи-назаридан лицей, коллеж ва олий укув даргохлари барпо этилди, телевидение ва радио эшиттириш тармоқларидаги объектлар қайта жихозланди, янги метро тармоқлари ишга туширилди.
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойихаларининг амалга оширилиши мониторингини юритиш.
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда хам амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |