Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот


Инвестицияларнинг иқтисодий мохияти ва зарурлиги



Download 1 Mb.
bet106/152
Sana30.06.2022
Hajmi1 Mb.
#721120
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   152
Bog'liq
Маърузалар тўплами

2.Инвестицияларнинг иқтисодий мохияти ва зарурлиги

Инвестиция деганда кўп қиррали фаолиятни тушуниш лозим ва у бўш бўлган молиявий маблағларни келажакда моддий ва молиявий бойликни яратувчи объектларга сарфлаш, мулк ва мулкий хуқуқларни самарали бошқаришни ифодалайди.


Инвестицияларни молиялаштириш ва бунда вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар турли макромухит ва микромухит омиллари билан белгиланади. Макромухит омилларига иқтисодий (инфляция, солиқ даражалари, мамлакатда амалга оширилаётган пул-кредит сиёсати), сиёсий (мамлакатда сиёсий барқарорлик, қонун базасининг мавжудлиги, давлат бошқарувининг барқарорлиги ва х.к.), илмий-техникавий (фан ва техника тараккиёти даражаси, саноат кудрати, мамлакатда амалга оширилаётган саноат сиёсати ва х.к.) сабаблар киради. Микромухит омиллари жумласига мамлакатда ракобат даражаси, инвестициялаш воситаларидан фойдаланиш имкониятлари ва бошқалар киради.
Инвестициялаш - давлат, жисмоний ва юридик шахсларни қийматли ва моддий кўринишдаги келгусидаги турли фаолият турида фойдаланиш учун маблағ йиғиш жараёнидир.
Инвестициянинг иқтисодий мохияти –бу асосий ва айланма капитални корхонани ташкил этиш, реконструкция ёки техник қайта кўроллантиришга сарфлаш; молиявий инвестиция бўйича – инвесторни молиявий капиталини ошириш мақсадида унинг инструментларидан фойдаланиб, маблағларни акция, облигация, банк депозитларига ва бошқа қимматли қоғозларга қўйишдир.
Инвестиция кенг маънода юритилиб, бу инвестицион жараёндаги худуд, регион ёки мамлакатдаги молия тизимини эволюцион жараёнининг хозирги холати билан изохланади. Инвестиция сўзи Европанинг ривожланган мамлакатлари (АКШ, Канада, Великобритания, Япония)да фонд бозорларига қўпроқ эътибор қаратилиб, инвестициялаш қимматли қоғозлар ёрдамида амалга оширилади деган тушунчалари мавжуд. Бошқача сўз билан айтилганда портфел инвестицияси сўз билан юритилади.1
Бу холда бу тушунча унинг иқтисодий мохияти ва уни хусусиятларини очиб бермайди, натижада маъноси чегарланишга олиб борилади хамда инвестицион жараёнда фойдаланишда у ўз мохиятини йукотади.
«Инвестиция» терминни аниқлашда ноаниқ характерли белгиларини билаш зарур:
-биринчидан, ахоли учун зарур бўлган келгусидаги доимий «истеъмол инвестицияси»(автомобил, маиший техника ва бошқалар сотиб олиш ва бошқа шунга ўхшаш). Бундай инвестициялар капитал ва соф фойда ортишини таъминламайди.
-иккинчидан, «инвестиция» ва «капитал қўйилма»тез тез учрайдиган ўхшаш терминлардир. Капитал қўйилма-асосий капиталга маблағларни аванслаш билан боғлиқ корхонани инвестицион фаолиятини формасидир. Инвестиция - худди шундай моддий ва молиявий активларни амалга оширишга айтилади.
-учинчидан, кўп операцияларда «инвестиция» пул маблағларини қўйишга айтилади. Амалиётда хар доим хам шундай бўлавермайди.Инвестициялаш бошқа формалар кўринишда хам амалга оширилади. Мисол: корхона устав капиталига бадал кўринишдаги кучар ва кучмас мулкка, қимматли қоғозларга, номоддий активларга улуши хисобланади.
-тўртинчидан, айрим холларда аниқлашда, инвестиция - узоқ муддатга маблағ қўйишдир.1
Шунингдек, У Шарп инвестиция сўзини қўйидаги шаклда изохлайди «Хақиқий инвестиция кандайдир ўзаъро бир бирини боғловчи қўйидаги активларни ўз ичига олади; ер, жихоз, заводлар.
МДХ мамлакатлари; жумладан, Россия мамлакатида инвестиция тушунчаси асосан капитал қўйилма билан тулдирилиб, бу асосий капиталга инвестиция бу капитал қўйилма шаклида амалга оширилиб, буларга:
-янги кўрилиш харажатлари;
-ишлаб чиқаришни кенгайтииш;
-қайта жихозлаш
-техник қайта кўроллантириш
-жихоз сотиб олиш
- кўрол, ярог сотиб олиш
-лойихавий махсулот харажати
-ва бошқа капитал характерга эга харажатлар киради..
Корхона активига инвестиция қўйиш бахгалтерия балансининг актив қисмида, унинг молиялаштириш манбалари эса унинг пассив қисмида кўринади. Бу молиявий, айланма ва моддий активларга капитал қўйишга йўналтирилади. Охири бу қисқа ва узоқ муддатли молиявий қўйилмалар кўринишда бўлади.
Асосий капиталга инвестиция қилиш капитал қўйилма шаклида амалга оширилади; бунга амалдаги корхонани техник қайта кўроллантириш ва қайта жихозлаш, кенгайтириш ва янги кўрилиш учун харажатлар, капитал характерга эга бўлган бошқа харажатлар ва лойиха махсулоти, кўрол ва ишчи кўроллар жихози сотиб олишлар киради. Иқтисодий адабиётларда ва амалиётда инвестиция синоними капитал қўйилмага нисбатан ўхшаш эмаслигини тасдиклайди. Европа адабиётларида асосан фонд бозорини кўриб чиқишга эътиборни қаратиб, шунингдек бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда инвестициялаш қимматли қоғозлар орқали амалга оширилади.
Инвестициялашни асосига иқтисодиётни хақиқий(реял сектор) бўлимига маблағни қўйиш киради, ёки турли хил мулкчиликка эга бўлган корхонанинг асосий ва айланма капиталига қўйишни билдиради.
Инвестиция бозори бир хил меъёрли баходаги инвестицион товарларни сотиш-сотиб олиш вужудга келадиган жой, сферадан иборат. Инвестицион товарлар шаклида кирувчи, инвестициялар қўйидагилардир:
-Кўчмас ва харакатланувчи мулклар;
-Пул маблағлари,банкларни мақсадли жамғармалари, қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий активлар;
-Авторлик хуқуқи бўйича вужудга келувчи мулкий хуқуқлар, лицензия, патент, ноу хау, ЭХМ учун махсулот сифатидаги программалар ва бошқалар;
-Ердан ва бошқа табий бойликлар фойдаланиш хуқуқлари белгилаб берилган.



Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish