Қарши (акс) таъсир кўрсатувчи маркетинг соғлиқ учун зарарли бўлган ёки жамоатчилик нуқтаи назаридан норационал бўлган у ёки бу маҳсулотлар (сигареталар, наркотик моддалар, порнография)га иррационал (аклдан ташқари) талаб мавжуд бўлганда амал қилади. Агар демаркетинг яхши сифатли товарга талабни қисқартириш билан боғлиқ бўлса, қарши (акс) таъсир кўрсатувчи маркетинг товарни зарарли, ёмон қилиб кўрсатади. Мазкур ҳолда инсонларни зарарли маҳсулотларни истеъмол қилишдан воз кечишларига ундаш энг мақсадга мувофиқ бўлиб ҳисобланади. Бунда маркетингнинг нарх қуроллари бўлиб нархларни кескин кўтариш, бу товарларга ҳаммага йўл очиқлигини чеклаш бўлиши мумкин.
Жамоатчилик билан алоқалар (паблик рилейшнз) ва унинг моҳияти
Коммуникацион сиёсат деганда бозорга товар силжитиш услубларининг мажмуи тушунилади. Буларга паблик рилейшнз (жамоатчилик билан алоқалар), реклама, сотишни рағбатлантириш ва шахсий сотиш киради. Кенгайтирилган маънода силжитиш – бу товарлар сотилишини тезлаштириш ва бозорда ижобий тасаввурни шакллантириш мақсадида ахборот олиш, харидорни ишонтириш ва ўз фаолияти ҳақида маълумот бериш учун корхонанинг бозор билан доимий алоқаларини ўрнатиш ва сақлаб туришдир.
Жамоатчилик билан алоқалар (паблик рилейшнз). Жамоатчилик билан алоқалар – корхонанинг ва шу корхона товарларининг ижобий обрў-эътиборини (имиджи) шакллантириш ва улар ҳақидаги салбий фикрларни юмшатиш орқали кенг жамоатчилик билан корхона ўртасидаги соғлом муносабатлардир. Жамоатчилик деганда ҳар хил ташкилотлар, аҳоли гуруҳлари, молия идоралари, давлат идоралари, аҳоли қатламлари, маҳаллий ҳокимият субъектлари тушунилади.
Ишлаб чиқариш корхоналари, маъмурий, тижорат, илмий ташкилотларнинг ютуқлари уларнинг кенг жамоатчилик ва истеъмолчилар билан алоқаларининг қай даражада ташкил этилганлигига кўп жихатдан боғлиқ бўлади. Кейинги пайтда паблик рилейшнз кескин ривожланмоқда ва маркетинг тизимида салобатли фирмаларнинг мураккаб, самарали қуроли сифатида баҳоланмоқда. У истеъмол товарларини ишлаб чиқарадаган саноат фирмалари ва компаниялари томонидан потенциал харидорлар доирасини кенгайтириш , товарлар хақида атрофлича ахборотга эга бўлиш мақсадида ишлатилади.
Паблик рилейшнзнинг бош тамойиллари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
ахборотларнинг тўла ва хақиқий бўлишига эришиш;
маълумотларнинг оддий ва тушунарли бўлишини таъминлаш;
муносабатларнинг иккала томон учун ҳам қизиқарли бўлишига эришиш;
муносабатларда ўзига бино қўймаслик, баҳосини кўтармасликни таъминлаш;
жамоатчилик фикрини билиш учун вақтни аямаслик;
муносабатларнинг ҳар бир босқичида ишончлиликка эришиш ва бошқалар.
Паблик рилейшнзда истеъмолчиларга ахборотларни етказиш учун турли хил ахборот воситалари ва каналлларидан фойдаланилади. Қуйидаги чизмада уларнинг асосийлари кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |