Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал қилиши.
1. Тошкент фонд биржасида 1 октябрда 1 донаси 1000 сўм бўлган 20.000 та акцияни 31 октябргача сотиш бўйича битим имзоланади. Октябрь ойида акция курси 1200 сўмга чиқди. Бу ҳолатда ким ва қанча миқдорда ютди? (сотувчими ёки харидорми?) Октябрь ойида акция курси 900 сўмгача пасайса нима бўлади?
Талаб ва таклиф назарияси. Бозор мувозонати.
1) Тарвузга бўлган талаб 100 дона бўлганда ҳар бир тарвуз нархи 21 сўмни ташкил қилади.
160 дона бўлганда бир дона тарвуз 19 сўм бўлсин.
Ёйсимон эластиклик коэффициентини ҳисоблаймиз.
2) Калишга бўлган талаб 150 дона бўлганда, ҳар бир пой калиш нархи 40 сўмни ташкил қилсин, талаб 250 дона бўлганда бир пой калиш нархи 37 сўм бўлсин. Ёйсимон эластик коэффициентини ҳисобланг.
3) Талабнинг чизиқли функцияси: QД =24 – 2. Р кўринишга эга. Талаб миқдори. QД=14 бўлганда талаб эластиклиги коэффиценти нечтага
тенглигини аниқланг.
4) Таклиф чизиқли функцияси берилган бўлсин.
Q3 = - 20 + 4 R
R = 120 бўлганда, таклифнинг нархга боғлиқ эластиклиги коэффициентини аниқланг.
Тадбиркорлик фаолияти. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши.
1) Асосий капиталнинг қиймати 40000 сўм капитални таъмирлаш учун сарфлар 15000 сўм хизмат даври 10 йил.
Амортизация нормасини аниқланг.
2) Корхонанинг айлана капитал қиймати – 40000 минг сўм.
МД=135000 минг сўм.
Материал сиғимини аниқланг
3) Тижорат фирмаси бир йилда савдо сотиқ ишини юритиш учун 15 млн. долл. жорий сарф қилган, шунинг эвазига 1,4 млн. фойда кўрган. Бинобарин фойда нормаси 9,3 % ни ташкил этади.
Фирма 20 млн. долл. капитал сарфлади. 1,4 млн. долл. фойда олди. Ушбу масалада қўйилган капиталнинг фойда келтириш даражасини аниқланг.
Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари. Ялпи миллий маҳсулот ва унинг ҳаракат шакллари.
1. Тўқимачилик тармоғида 1 йилда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун иш ҳаққи миқдори 30 млн сўмни, тўланган солиқлар ва тўловлар миқдори 20 млн сўмни, фойда миқдори 20 млн сўмни ташкил этди. Бунда истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалари қиймати 70 млн сўмни ташкил этди, шундан 40 млн сўми хом ашё, ёнилғи материаллар учун ва 30 млн сўм амортизация учун сарфланди. Тармоқдаги ички миллий маҳсулот миқдорини аниқланг.
2. Пахтани қайта ишлаш тармоғида иш ҳаққи 50 млн сўмни, тўланган солиқлар 25 млн сўмни, фойда 30 млн сўмни амортизация ажратмалари 40 млн сўмни ва хом ашё материаллар сарфи 140 млн сўмни ташкил этди. Тармоқдаги ЖИМ миқдорини ва ИММ миқдорини аниқланг.
4. Ялпи ички махсулот қийматини аниқлашда қўлланиладиган усулларни тушинтириб беринг.
5. Корхонада 1-йил жалб қилинган капитал миқдори 120 минг сўм, ишчилар сони 100 та 2-йил эса жалб қилинган капитал миқдори 150 минг сўм, ишчилар сони 120 та, олинган умумий маҳсулот миқдори 1-йил 100 минг сўм, 2-йил эса 130 минг сўм, қўшилган омиллар унумдорлигини аниқланг.
6. Ишлаб чиқаришга сарфланган ресурс ҳаражатлари 850 минг сўм, олинган фойда 255 минг сўм бўлганда ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқланг.
7. Корхонада ойига 1500 дона маҳсулот ишлаб чиқарилади. Маҳсулот бирлигининг баҳоси 500 сўм, ишлаб чиқариш харажатлари 350 сўм бўлса, корхонанинг ялпи фойдаси неча сўмни ташкил қилади?
8. Мамлакат халқ хўжалигида 2011 йилда 9664,1 млрд.сўмлик ЯММ ишлаб чиқарилган, 2010 йил ЯММ қиймати 7469,3 млрд.сўмни ташкил этган. 2010 йилда ЯММ нарх индексини аниқланг.
9. Қуйидаги жадвални тўлдиринг.
Йиллар
|
Номинал ЯММ
(млрд $)
|
Нарх индекси
|
Реал ЯММ
|
2008
|
105
|
121
|
|
2009
|
54
|
91
|
|
2010
|
98
|
100
|
|
10. Амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси 40 минг сўм, асосий капиталнинг қиймати 20 млн сўмни ташкил этса, амортизация нормасини аниқланг.
11. Шахсий даромад кандай аниқланади.
12. Номинал ЯММ 480 млрд.сўмдан 600 млрд сумгача, ЯММ Дефлятори эса 120% дан 150% гача кутарилди. Бундай холатда реал ЯММ ҳажмини аниқланг.
13. Мамлакат халқ хўжалигида 2011 йилда 4210,5 млрд. долларлик ЯММ ишлаб чиқарилган, 2010 йилда эса ЯММ қиймати 3213,6 млрд. долларни ташкил этган. 2010 йилга ЯММ нарх индексини аниқланг.
14. Қуйидаги жадвални тўлдиринг.
Йиллар
|
Номинал ЯММ
Млрд. $
|
Дефилятор %
|
Реал ЯММ
|
2007
|
1700
|
50
|
|
2008
|
2100
|
70
|
|
2009
|
3200
|
100
|
|
2010
|
4800
|
120
|
|
15. Номинал ЯММ 500 млрд.сўмдан 450 млрд.сўмгача, ЯММ дефлятори эса 125 % дан 100 % гача камайган бундай холатда реал ЯММ ҳажмини аниқланг.
16. Миллий иктисодиётда 3294,5 млрд.сўм, асосий капиталга килинган харажатлар 1136 млрд.сўм бўлганда СММ микдорини аниқланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |