Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 5,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/43
Sana19.05.2022
Hajmi5,95 Mb.
#604329
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
internetdan malumotlarni qidirish kompyuterlarga yuklash va undan fojdalanish bojicha videokurs yaratish

4.4
 
 Оператор иш жойи 
Энди эса компьютердан фойдаланувчига таъсир килувчи факторларни 
кўриб ўтсак. Фойдаланувчининг ишлаш жойи унинг иш унумдорлигига 
турли боғланган бўлиб, унинг нақадар тўғри ва мос қилиниши операторга 
шунчалик кўп қулайликлар яратиб унинг ўз жойини мослаштиришга 
кетадиган иш вақтини тўғри сарфлаб, ишига бўлган муносабатини яхши 
томонга ўзгартиради. Шунингдек, иш жойи операторнинг сезгирлиги, 
унумдорлиги ва хавфсизлиги каби кўпгина муҳим хусусиятларига чамбарчас 
боғлиқдир.
Иш жойининг муҳим факторларидан кимёвий ва физик таъсирларни 
айнан кўрсатиб ўтамиз.
Буларни ҳисобга олган ҳолда иш жойининг тўртта даражаси 
мавжуддир. 
1.
Операторнинг соғлиғига умуман зарари йўқ, кайфиятни кўтарувчи 
энг қулай иш жойи, унинг оптимал даражада ишчанлигини
сақлайди; 
2.
Оператор ноқулайликларни сездирувчи ва ишлашнинг бирон вақт 
давомидагина оптимал сақланишини юзага олиб келувчи нисбатан 
дискомфорт иш жойи; 
3.
Экстремал – операторнинг иш қобилиятини сўндирувчи ва 
функционал ўзгаришларга олиб келувчи иш майдони. Бунда ҳеч 
қандай паталогик ўзгаришларга олиб келмаслик шарти билан 
қаралади. 
4.
Юқори эктремалликка эга бўлган иш жойда ишнинг бажарили 
мумкин бўлмай қолиши ва оператор организмида ҳар хил паталогик 
ўзгаришларга олиб келувчи иш жойи. 
Юқоридагиларни барчасини ҳисобга олиб, операторнинг иш жойини 
бу каби муаммолардан мустасно қилиб, унга энг қулай ва соғлиғини 


89 
ёмонлаштирувчи эмас балки, соғлиғи ва маънавиятига ижобий таъсир 
кўрсатувчи шароитларни яратиб бериш керак.
Қўшимча қилиб, оператор компьютер билан ишлаётганида унинг 
олдида кўп вақт мобайнида ўтириши ва асосан энг кўп таъсирга мубтало 
бўлувчи кўзлари ҳамда, организмидаги бўғинларнинг кам ҳаракатлиги 
сабабли: сузак, патологик семизлик, кўз толиқиши, умуртқа поғонасини 
қийшайиши, қон алмашинувини секинлашуви, асфиксия, кослородга бўлган 
танқислик касаллиги, қўл суюкларининг буғин қисмларида туз йиғилиб 
қолиши натижасида уларнинг буғин юзаларида силлиқлашуви ва қарсиллаш 
эффектини пайдо бўлиши. Умуртқа поғонасини кўкрак соҳасида букрилик – 
лардос, бел қисмида – кифоз белгиларини намоён бўлиши билан кечади.
Оператор иш қобилиятига таъсир кўрсатувчи яна бир муҳим 
факторларнинг сирасига шовқинни келтириш мумкин. Бунда унинг 
фикрининг бир жойга жамланишига тўғри таъсир кўрсатиб, иш жойидаги 
мавжуд шовқинлар манбаи сонига ҳам тўғри боғлангандир. Бунда оператор 
шу шовқин манбаига қанчалик яқин масофада жойлашиб ўз ишини килаётган 
бўлса, унда бу операторнинг мазкур иш жойига вақт ўтиши билан мослашув 
жараёни, яъни адаптация жараёни содир бўлади. Аммо шуни ҳам ҳисобга 
олиш кераккк, асаби кучли бўлмаган ишчи бунаканги шароитларда ишлаши 
қийин кечада ва хатта унинг соғлиғига катта таъсир кўрсатиб, берилган 
топширик ишини бажарилишига халакит беради.
Яна бир ишнинг унумдорлигига таъсир кўрсатувчи муҳим факторларга, 
оператор ўтирган иш жойининг ёритилганлик даражасини киритсак бўлади. 
Мазкур масалани ҳал қилишда чет элда хатто махсус хизмат кўрсатувчи 
корхоналар мавжуд бўлиб, улар буюртма берган бирон корхонанинг ишчи 
жойларидаги компьютерга тушаётган ёруғлик даражаси билан иш олиб 
боришади. Бунда корхонанинг деразалари қайси томонга қарагани ва уларга 
қуёш нури куннинг қайси маҳалида қандай бурчак остида тушиши ҳисоб-
китоблари, ички хоналардаги ёруғлик манбаларини қандай жойлашуви ва 
уларни компьютерга бўлган алоқасини, турли хил замонавий люминисенсли 


90 
ва ёруғлик даражасини нормал миқдорини ўлчаб берувчи асбоблардан 
фойдаланилади. Бу «мослашув» жараёнини чуқурроқ кўрадиган бўлсак, унда 
инсон кўзига таъсири энг кичкина бўлган лампалардан фойдаланиш ва 
компьютерда ўтирган операторнинг кўра олиш қобилияти (касалликлари)
ҳам ҳисобга олинади. 

Download 5,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish