82
Учинчи боб бўйича хулоса
Мазкур бўлимда Видеокурс яратиш жараёни ҳақида изоҳлар ва
дастурий тизимнинг коди акс эттирилган. Мазкур таълим ресурс Халқ
таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини
ривожлантириш марказида тайёрланди.
Мазкур таълим ресурстаълим муассасалари ўқитувчилари, педагог
ходимлар ва ота-оналар ва ўқувчиларнинг интернетдан маълумотларни
қидириш, компьютерларга юклаш ва ундан фойдаланиш бўйича
билимларини янада оширишга мўлжалланган.
83
4. Техника хавфсизлиги
4.1
Компьютерни жойлаштириш ва электр таъминотига улаш
Биринчи навбатда компьтерни ёқишдан олдин унинг барча жиҳозлари
бир-бирига тўғри уланганлигидан хабардор бўлиб, ҳамма уланиш қисмлари
бир-бири билан қисқа тўқнашувга олиб келмаслиги ҳақида ишонч ҳосил
қилиш керак. Агарда бу каби муаммолар пайдо бўладиган бўлса, уни дарҳол
ток тармоғидан узиб, керакли чоралар кўрилиши мақсадга мувофикдир.
Тутун ёнғин ёки бошқа бир компьютердаги бирон аъзосининг эриши
натижасида ёмон ҳид чиқишини сезсангиз дарҳол уни ўчириб, хона ойнасини
очинг ва ҳавосини янгиланг. Агарда бу каби муаммолар чиққанида уни
йўқотиш имкониятингиз бўлмаса, унда дарҳол 01 - ёнғин хавфсизлиги
хизмати ёки 050 – фавқулотда вазиятлар вазирлиги хизматига қунғироқ
қилиш керак.
Компьютер қобиғи очиқ ҳолатда бўлганида унинг олдида иложи
борича суюқликларни кўтариб юрмаслик ва унинг ичига қисқа тўқнашувни
олдини олиш мақсадида металл буюмларни қўймаслик керак. Ҳар хил радио
тўлқинларни ўзидан чиқарувчи асбоблардан фойдаланмаслик, нам жойга
қўймаслик, турли хил физик таъсирларни олидини олиб ўзига қулай ва
халақит бермайдиган жойга жойлаштириш мақсадга мувофикдир.
Компьютерни хонага жойлаштираётганда шунга эътибор бериш
керакки, компьютер герметик мослама эмас, шуниг учун иситиш
трубаларидан узоқрокда жойлаштириш, ҳавоси тез алмашилиб туриладиган
жойга ўрнатишни ҳисобга олиш керак.
Муҳим томонлардан бири бўлиб, компьютернинг ўзи устидаги
профилактика амаллари ҳисобланади. Бунда компьютернинг ичидаги
жойлашган кулерларнинг ҳавони мунтазам алмаштириши натижасида. Унинг
ичида кўп миқдорда чанг йиўилади. Буни олдини олиш учун ҳар қандайдир
(чангнинг йиғилишига қараб) вақт мобайнида корпус ичини чангютгич билан
пуфлаб туриш маслахат берилади. Акс ҳолда чанг миқдорининг ортиши ва
84
кулер мойининг фойда бермаслиги, процессорнинг ҳарорати ортиши
натижасида ички элементларнинг ички ёниб кетиши ва ёнғин пайдо бўлиш
хавфига олиб келиши мумкин.
Компьютер мониторини ҳам жойлаштиришда ҳам кўп омилларни
ҳисобга олиш керакдир. Агар олинган монитор суюк кристалда қурилган
бўлса, унда унинг кристалларидаги мувозанатни бузмаслик учун уни
намлиги жуда паст бўлган шароитга қўйиш талаб этилади. Ҳамда унинг
нархи ҳозирги пайтда қиммат бўлганлигни ҳисобга оладиган бўлсак
мониторни физик таъсирлардан узоқроққа қўйиш ҳақида ўйлаб олиш тўғри
бўлса керак.
Агарда танланган монитор трубкали бўлса унда бу дисплейнинг
жойлашуви олдинги мониторнинг жойлашувидан ҳам каттароқ жойни ва
омилларни ҳисобга олишни тақозо этади. Трубкали мониторнинг фарқли
томонларига унинг ўзидан магнит ва электр майдонларни чиқаришини
кўрсатсак бўлади. Шунинг учун уни жойлаштириш пайтида бошқа магнит
ёки электр тўлқин ва майдонларни чиқарувчи асбоблардан узоқрокга қўйилса
мониторнинг кўрсатиш сифати бир оз юқорирок бўлиши америка олимлари
томонидан аниқланган. Магнит ёки электр тўлқин ва майдонлар одам
соғлиғи учун ҳам зарар етказишини ҳисобга оладиган бўлсак унда трубкали
мониторнинг кимнингдир ўтириши мумкин бўлган жойнинг тўғрисига
қўймаслик катта аҳамиятга эгадир.
Шунингдек, компьютерни стол устига қўйилаётганида унинг
жойлашувини тирсакларнинг бўш туриши оёқларнинг бир-бирига халақит
бермаслиги, кўриш бурчагини тўғри танлаш, товуш мосламаларини тўғри
ўрнатиш, ҳар хил переферия қурилмаларини тўғри жойлаштириш ва бошқа
факторларни ҳам ҳисобга олиш керакдир. Умуман олганда, иш жойи иложи
борича қулай ва содда бўлиши ҳам оператор учун катта имкониятларни
олишга ёрдам беради.
85
Do'stlaringiz bilan baham: |