ASCIIдан фарқланадиган кодлаш учун MIME-кенгайтириш
Агар юқорида келтирилган сарлавҳалар ASCII кодлашдаги матнларга
эга бўлган хабарлар учун тўғри келса, у ҳолда уларнинг таркиби формати
ASCIIга мос келмайдиган аудио-, видео- вабошқа маълумотларли хабарлар
учун етарли бўлмайди. Бу хабарга махсус сарлавҳаларни киритилишини,
демак, RFC 822 стандартни кенгайтирилишини талаб қилади. Бундай
кенгайтириш RFC 2045 ва 2046 ҳужжатларда тавсифланган ва Интернет
постасини кўп мақсадли кенгайтирилишлари (Multipurpose Internet Mail
Extensions, MIME) дейилади.
Мультимедиани қўллашга мўлжалланган иккита энг муҳим MIME-
сарлавҳалар Content-Type: ва Content-Transfer-Encoding: ҳисобланади.
Content-Type:
сарлавҳаси фойдаланувчи агентига хабарнинг маълумотларини
мос қайта ишлашни амалга оширишга имкон беради. Масалан, агар хабар
JPEG форматдаги тасвирга эга бўлса, олувчи агенти JPEG файлларни
декомпрессиялаш процедурасини чақиради.
Content-Transfer-Encoding:
иккинчи сарлавҳанинг маъносини тушуниш учун ASCIIдан фарқланадиган
кодланишдаги барча маълумотлар SMTP протоколи бўйича узатилишидан
олдин ASCII кодлашга ўзгартирилиши кераклигини эсланг.
Content-Transfer-
Encoding:
сарлавҳаси йўлланадиган манзилга символларни дастлабки
кодланиши
ASCII
кодлашга
ўзгартирилиши
(кодланиши)
амалга
оширилганини, шунингдек бу кодлашнинг турини кўрсатади. Шундай қилиб,
олувчи агенти
Content-Transfer-Encoding:
сарлавҳасини таниш билан
маълумотларни дастлабки кодланишига келтириш учун хабарни декодлашни
амалга ошириши, кейин эса
Transfer-En-coding
: сарлавҳасини таниш билан
декодланган маълумотларни қайта ишлаши мумкин.
Аниқ бир мисолни кўриб чиқамиз. Алиса Бобга JPEG-тасвирга эга
бўлган электрон хатни жўнатишни истайди деб оламиз. Бунинг учун у ўз
агентини чақиради, Бобнинг почта қутиси манзилини киритади, хабар
мавзусини
кўрсатади
ва
хабарнинг
танасига
тасвирни
қўяди
(фойдаланиладиган агентга боғлиқ равишда файлни қўйилиши “боғлаб
қўйиш” дейилиши мумкин).
Жўнатиш командасидан кейин агент MIME-хаьарни генерациялайди, у
тахминан қуйидаги кўринишга эга бўлади:
From:
alice@crepes.fr
То:
bob@hamburger.edu
Subject:
Picture of yummy crepe. MIME-
Version: 1.0 Content-Transfer-
183
Encoding: base64 Content-Type:
image/jpeg
(base64 encoded data
base64 encoded data)
Келтирилган хабардан билиш мумкинки, Алисанинг фойдаланувчи
агенти JPEG-тасвирни base64 усулида кодлади. Бу усул RFC 2045 ҳужжати
орқали
7-разрядли
ASCII
кодлашга
ўзгартириш
сифатида
стандартлаштирилган. Бошқа кўп ишлатиладиган кодлаш усули 8-разрядли
маълумотларни 7-разрядли ASCII кодлашга ўзгартириш (одатда миллий
алифбо символларини) ҳисобланади.
Боб Алиснинг хатини ўқий бошлаганида, унинг агенти дастлаб
сарлавҳанинг
Content-Transfer-Encoding:base64
сатрини аниқлайди ва base64
усули орқали хабарнинг танасини декодлайди. Кейин агент
Content-Type:
image/jpeg
сатрини
кўради
ва
олинган
маълумотларни
JPEG-
декомпрессияланишини амалга оширади.
MIME-Version: 1.0
сатри MIME
версиясининг номерини идентификациялашини тушуниш қийин эмас. Бу
сатр бўлмаганида хабар RFC 822/SMTP форматга мос келадиган оддий хабар
сифатида қайта ишланади. Хабарнинг сарлавҳаси танадан бўш сатр билан
ажратилади.
Content-Type:
сарлавҳаси сатрини бироз батафсил кўриб чиқамиз.
MIME спецификациясига мувофиқ, RFC 2046да кўрсатилган сатр формати
қуйидаги кўринишга эга бўлади: Content-Type: type/subtype: parameters. Бу
ерда parameters шарт бўлмаган параметрлар ҳисобланади.
MIME спецификациясига мувофиқ,
Content-Type:
сатри хабарда
узатиладиган маълумотларнинг турини кўрсатиш учун ишлатилади ва турлар
ва кичик турлар номларидан ташкил топади. Бундан ташқари, сатрда кичик
тур ҳақидаги маълумотларни аниқлаштириш учун мўлжалланган ва
маълумотларни
талқин
этилишига
сезиларли
таъсир
қилмайдиган
параметрлар бўлиши мумкин. Тушунарлики, ҳар бир кичиктур учун ўз
параметрлари тўплами аниқланади. MIMEни ишлаб чиқиш бўлажак
кенгайтиришга мўллжалаш билан олиб борилди ва тез оради бўлиши мумкин
турлар ва кичик турлар жуфтликлари сони сезиларли ортиши мумкин. янги
турлар ва кичик турларнинг ишлаб чиқилишини қандайдир тартибга солиш
учун MIME IANAда (Internet Assigned Numbers Authority — Интернет
номерларини тайинлаш бўйича ваколатли ташкилот) рўйхатдан ўтказиш
заруратини кўзда тутмоқда. Регистрацион жараён RFC 2048 ҳужжатда
тавсифланган.
184
Do'stlaringiz bilan baham: |