Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 14,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/230
Sana19.04.2022
Hajmi14,5 Mb.
#563572
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   230
Bog'liq
internet tarmoqlari va xizmatlari yangi pedagogik texnologiyaga asoslangan (1)

Назорат саволлари 
1.
Телекоммуникация термини нимани англатади? 
2.
Электралоқа тизими классификацияси 
3.
Маълумотлар узатиш электралоқа тизимининг вазифаси 
4.
Телефон алоқаси электралоқа тизимининг вазифаси 
5.
Овозли эшиттириш электралоқа тизимининг вазифаси 
6.
Телевизион эшиттириш электралоқа тизимининг вазифаси 
7.
Алоқа тармоғи нима?
8.
Телекоммуникация тармоғи нима?
9.
Телекоммуникация тармоғи таркибига нималар киради? 
10.
Кириш тармоғининг вазифаси 
11.
Терминал қурилмаларининг тури ва вазифаси 
12.
Магистрал тармоқнинг вазифаси 
13.
Ахборотлаштириш марказининг вазифаси 
14.
Ахборотлаштириш маркази қандай ахборотларни сақлайди? 


38 
4-маъруза 
 
УМУМЛАШТИРИЛГАН ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚ 
ТУЗИЛМАСИ. КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ТАСНИФИ 
 
Режа: 
4.1.Телекоммуникация тармоғи классификацияси 
4.2 Алоқа оператор тармоғи ва корпоратив тармоқ. 
4.1.Телекоммуникация тармоғи классификацияси 
 
Компьютер 
тармоқлари 
кўпгина 
белгиларига 
асосан 
таснифланади(классификацияланади). 
Компьютер 
тармоқларини 
таснифлашда асосий белгилари қуйидагилардан иборат: 
-
тармоқнинг технологик хусусиятлари; 
- ташкилий мезонлари; 
-
функционал роли ва тармоқ таркиби. 
Тармоқнинг технологик хусусиятлари нуқтаи назаридан тармоқ қуйидаги 
белгиларга таснифланади: 
-
ҳудудни қоплаши; 
-
узатиш муҳит тури; 
-
топологияси; 
-
коммутация усули; 
-
пакетларни ҳаракатлаш усули; 
бирламчи(транспорт) ва тармоқ устидаги тармоқ. 
Ҳудудни қоплаш бўйича тармоқлар қуйидагича бўлади: 

маҳаллий(локал)-Local Area Nеtworks (LAN) – катта бўлмаган ҳудидаги 
компьютер тармоғи (1-2 км радиусдан ошмаган); 

глобал – Wide Area Networks (WAN) – ҳудудлардаги йўналтирилган 
компьютерларни бирлаштирувчи тармоқ бўлиб, улар ҳар хил шаҳар ёки 
давлатларда бўлиши мумкин; 

шаҳар (ёки мегаполис тармоғи) – Metropolitan Area Networks (MAN) – катта 
шаҳар ҳудидида хизмат кўрсатувчи тармоқ – мегаполис. 
Узатиш муҳит тармоқ турига асосан қуйидагилар киради: 
-
симли тармоқ, яъни тармоқ алоқа канали мис ёки оптик кабель орқали 
қурилган; 
симсиз тармоқ, яъни бундай алоқа тармоғида симсиз алоқа канали 
қўлланилади (радио, юқори частотали, инфра қизил ёки лазер каналлари). 
-
узатиш муҳит турига, тезлик ва уланиш ишончлиги, каналдаги частотани 
яъни ундаги бит маълумотарни бузилишини олдини олишни таъминлайди. Барча 
симсиз муҳитдаги тизимлар симли тармоққа нисбатан кўпинча ташқи шовқин 


39 
таъсирига мойилдир.Ташқи шовқин манбаси туман, қуёш шамоли, шудринг, 
хонада ишлатиладиган микро тўлқинлик печлар, булар симсиз каналнинг 
сифатига таъсир қилади. 

Тармоқ коммутация усули қуйидагича фарқланади: 

пакетли коммутация тармоғи, бу иккига бўлинади: 

датаграмм тармоқ(Ethernet); 

мантиқий уланишга асосланган тармоқ –IP тармоқ, транспорт поғонасида 
TCP протоколи қўлланилади; 

виртуал каналга асосланган тармоқ (MPLS- тармоқ) ; 

коммутация канал тармоғи – мисол учун, телефон тармоғи 64 к\бит сек.га 
асосланган. 
Тармоқлар топологик нуқтаи назаридан фарқланади. 4.1-расмда тўлиқ 
боғланган топология, дарахтсимон, юлдуз, ҳалқа, аралашган тополгогия, шина ва 
бошқалар. 
4.1-расм. Тармоқ топологияси. 
Бирламчи (транспорт) тармоғи – тармоқ, ҳар доим икки нуқтали физик 
канални ташкил этиб, улар бошқа компьютер ва телефон тармоқларида 
ишлатилади. Булар таркибига кабель, коммуникация ускуналари кириб булар 
орқали янги физик каналлар ташкил этилади ва охирги тармоқ нуқтаси билан 
уланилади. 4.2-расмда Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация 
транспорт тармоғи кўрсатилган.


40 
4.2-расм. Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникция транспорт тармоғи. 
Тармоқ устидаги тармоқ – бу тармоқ, бирламчи (транспорт) канали орқали 
қурилган бўлиб охирида жойлашган фойдаланувчиларга хизмат кўрсатадиган 
тармоқ хисобланади. Бу тармоқ компьютер , телефон ва телевизион сигналлар 
тарқатиш тармоқларига бўлинади. 
Тармоқлар функционал вазифаси ва тузилиши нуқтаи назаридан уланиш 
тармоғига , магистрал тармоқ ва йиғувчи трафик тармоқларига бўлинади. 
Уланиш тармоғи – бу тармоқ алоқа оператори ёки коорпоратив операторлар 
тармоғи бўлиб , шахсий ёки корпоратив мижозларни биноларидан (офис , 
хонадон) алоқа оператори ёки корпоратив операторларнинг биноларигача 
(кириш 
пункти) 
кириш 
ва 
уларнинг 
глобал 
тармоққа 
улаб 
уни 
фойдаланувчиларга етказилиши тушунилади. Магистрал тармоқ – бу глобал 
тармоқнинг энг тез (ядро) қисми бўлиб, уланиш тармоғини ягона тармоққа 
уланишига айтилади. 4.3- расмда Тошкент шаҳар тармоғини ядро қисми 
кўрсатилган. 
ТОШКЕНТ
ГУЛИСТО
Н
ЖИЗЗА
Х
САМАРКАН
Д
БУХОРО
Мубора
ҚАРШИ
ТЕРМИЗ
Денов
Учкудук
НАВОИЙ
УРГАНЧ
НУКУС
Каракалпаки
Янгиқишло
қ
Нурот
КЎҚО
Н
НАМАНГА
Н
АНДИЖО
ФАРҒОНА
ТАДЖИКИСТАН
АФГАНИСТАН
КАЗАХСТАН
КАЗАХСТАН
ТУРКМЕНИСТАН
К.-Устюрт
Жаслик
Кўнғирот
Зарафшон
Тўрткул
Жаркурғон
Мавжуд толали оптик алоқа 
тармоғи
Ғузор
Шахрисабз
Ургут
Бойсун
Даштобо
Бекобод
Тойтеп
Бўка
ТАЕ ВОЛС


41 
4.3 – расм Тошкент шахар тармоғининг ядро қисми. 
Йиғувчи (агрегированная) трафик тармоғи - бу тармоқ уланиш тармоғидан 
маълумотларни йиғиб уларни умумлаштирлган ҳолда кўп бўлмаган алоқа 
каналлари орқали магистрал каналларга узатишни ташкил этади. 

Download 14,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish