M2UA, М2РА ва M3UA мослашиш протоколлари. - M2UA, М2РА ва M3UA мослашиш протоколлари.
- IP тармоқлар бўйлаб МТР хабарини ўтказишга бўлган ITU-Tнинг асосий талаблари:
- 3 МТР сатхини бир даражали жараёни учун талаб этилган жавоб вақти 500 мс дан 1200 мс гача оралиқда бўлиши керак;
- Транспорт сатхда рад этишлар туфайли хабарларни йўқолиш эхтимоллиги 10-7 дан катта бўлмаслиги керак;
- Транспорт сатхда рад этишлар туфайли хабарни ўз вақтида етказмаслик эхтимоллиги 10-9 дан катта бўлмаслиги керак.
Sigtran протоколлар стеки
2 МТР сатхи фойдаланувчилари учун мослашиш сатхининг M2UA протоколи, УКС7 стекида 2 МТР сатхи 3 МТР сатхига тақдим этадиган хизматлар мажмуасини кўриб чиқади. Протокол, VoIP тармоқларда сигнализация шлюзлари ва транспорт шлюзини контроллери орасида қўлланилади. - 2 МТР сатхи фойдаланувчилари учун мослашиш сатхининг M2UA протоколи, УКС7 стекида 2 МТР сатхи 3 МТР сатхига тақдим этадиган хизматлар мажмуасини кўриб чиқади. Протокол, VoIP тармоқларда сигнализация шлюзлари ва транспорт шлюзини контроллери орасида қўлланилади.
- Мослашиш сатхининг М2РА пртоколи, IP тармоқ орқали ўзаро таъсирлашувчи УКС7 тармоғини иккита боғламалари алмашадиган 3 МТР сатхининг хабарларини тўлиқ масштабда қайта ишлаш учун қўлланилади. М2РА протоколи IP-телефония иловаларини УКС7 тармоғининг маълумотлар базасига уланиш имконини беради.
- 3 МТР фойдаланувчилар учун мослашиш сатхининг M3UA протоколи, SCTP протоколи воситалари ёрдамида, 3 МТР сатхини тизимости-фойдаланувчилар сигналли хабарларни IP тармоқ бўйлаб ўтказиш билан боғлиқ (масалан, ISUP, SCCP).
- M3UA протоколи, сигнализация шлюзлари ва транспорт шлюзи контроллерлари ёки IP- телефония маълумотлар базалари орасида қўлланилади. У IP – тармоқни узоқдаги охирларини қамраб, сигнализация шлюзини 3 МТР сатхи хизматларига уланишини кенгайтиради.
SUA ва IUA протоколлари. - SUA ва IUA протоколлари.
- SCCP фойдаланувчилари учун мослашиш сатхининг SUA протоколи, IP-тармоқ бўйлаб SCCP фойдаланувчиларнинг сигналли хабарларини ўтказишни ушлаб туради, масалан, ТСАР ёки INAP. SUA протоколи IP- тармоқ сигнализациянинг охирги пунктлари ва сигнализация шлюзлари орасида қўлланилади.
- SUA протоколи, SCCP хизматлар сингари тартибсиз ва тартибланган етказиш билан уланишсиз, маълумотлар оқимини бошқаришли ёки бошқаришсиз уланишларга мўлжалланган хизматлар ва хабарларни ўз вақтида етказилмаганлиги натижасидаги хатолар ва хабарларни йўқолганлигини билишли хизматларни ушлаб туради. Уланишсиз хизмат холатида SCCP ва SUA протоколлари сигнализация шлюзида ўзаро таъсирлашади.
- ISDN - фойдаланувчи учун IUA мослашиш сатхининг пртоколи IP тармоқ орқали Q.931 хабарни ўтказишни ушлаб туради. IUA протоколи МТР протоколининг қисмини сигнализация тизимида қўлланилишини таъқиқлайди ва юқори сатхнинг иловаларини SCTP транспорт протоколлар билан бевосита ўзаро таъсирлашишига имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |