Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ГЕОИҚТИСОДИЙ



Download 7,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet241/260
Sana25.02.2022
Hajmi7,67 Mb.
#291106
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   260
Bog'liq
2-qism-toplam-4-5-mart

ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ГЕОИҚТИСОДИЙ 
ШАКЛЛАНТИРИШ 
Ш.Ш. Туйчиев (Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
Жаҳон бозорининг замонавий ривожланиш йўналишларига кўра, 
ахборот коммуникация технологиялари соҳасида инновацияларнинг 
киритилиши ва уларнинг самарали қўлланиши корхоналарда бошқарув ва 
технологик жараёнларнинг самарадорлигини оширишга замин яратиб, 
46
https://svspb.net/danmark/skorost-interneta.php 


534 
иқтисодиётнинг турли жабҳаларида мавжуд товар ва хизматлар бозорларини 
кенгайтириб, янги бозорларни яратиш учун шароит яратади ва шу орқали 
аҳоли турмуш тарзи яхшиланишига сабаб бўлади.
47
Ўзбекистонда ҳам бу борада, рақамли иқтисодиётнинг муҳим 
бўғинларидан бири – электрон тижоратни ривожлантириш мамлакатимизда 
амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларнинг ажралмас 
бўлаги ҳисобланади. Мазкур соҳада “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, 
“Электрон тўловлар тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги 
қонунлар мазкур йўналишдаги ислоҳотларни амалга оширишнинг муҳим 
асоси сифатида хизмат қилмоқда. Шуннгдек, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон қарори билан 2018-2021 
йилларда Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш 
Дастурида электрон тижоратнинг логистик инфратузилмасини ривожлан-
тириш, электрон тижорат соҳасида экспорт салоҳиятини ошириш ва халқаро 
ҳамкорликни ривожлантириш кабилар белгилаб олинган.
Сўнгги йилларда электрон тижорат яратаётган катта имкониятлар мазкур 
сегментни жадал ривожланаётганлигини кўрсатмоқда, хусусан, Интернет 
орқали дунёнинг исталган нуқтасидан молиявий операцияларни амалга 
ошириш имкониятини яратувчи мобил қурилмалар сонининг кескин ўсиши 
ҳисобига кейинги 20 йил давомида электрон тижорат кўлами глобал 
даражага етди. We Are Social халқаро агентлигининг йиллик ҳисоботига кўра 
2018 йилда жаҳонда мобил қурилмалардан фойдаланувчилар сони 5,1 млрд. 
нафарни
48
ташкил этмоқда.
49
Ўз ўрнида электрон тижорат ахборот коммуникация технологиялари 
воситасида амалга оширилиб, интернет тармоғи пайдо бўлгунга қадар 
маълумот узатишни электрон тизимларига асосланган. Бундай тизимлар 
қуйиагиларир: 
1-расм. Электрон тижоратда маълумотлар узатиш электрон тизимлари
50
Ўз навбатида электрон тижорат (e-commerce) “Бизнес бизнесга (Business 
to business - B2B)”, “Бизнес учун истеъмолчилар
 
(
Business to Consumer - 
47
А.А. Рўзиқулов. Электрон тижорат: имкониятлар, муаммолар ва ечимлар. “Иқтисодиёт ва инновацион 
технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил 
http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/2_A.A.Ruziqulov.pdf 
48
Манба: URL :https://wearesocial.com/global-digital-report-2019
49
Urazaliev Kamoliddin Tajikulovich. World experience of taxation of electronic commerce. “Iqtisodiyot va 
innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil, 2-бет.
50
Муаллиф томонидан мустақил тузилган.


535 
B2C
)
”, “Истеъмолчи бизнесга (
Consumer to Business
- C2B)”, “Истеъмолчи 
истеъмолчига (
Consumer to Consumer -
C2C)”, “Бизнес-бошқарувга (
Businessto 
Administration
-B2A)”, “Истеъмолчи-маъмурият (
Consumer to Administration
C2A)” каби турларга бўлинади.
Электрон тижоратнинг геоиқтисодий инфратузилмасининг муҳим 
аосисда бўлган – интернетнинг жадал ривожланиши жаҳон бозорида рақамли 
рекламанинг ривожланишига олиб келди ва 2018 йилда рақамли рекламадан 
олинган даромад 266,238 миллион АҚШ долл.га етди ҳамда 2022 йилга келиб 
ушбу рақам75 фоизга ошиши прогнозланган. 
2-расм. Жаҳон мамлакатларининг “рақамли реклама” воситаларидан олинган даромадлари 
прогнози
51
Умуман олганда электрон тижоратни ривожлантириш жамиятимиз учун 
қуйидаги ижобий натижаларни беради:
- электрон тижоратнинг ривожланиши Ўзбекистон меҳнат бозори 
тузилмасига ижобий таъсир кўрсатади. Юқори ахборот технологияларини 
саноатлаштириш минглаб янги иш ўринларини яратади; 
- Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарорлашиши, товар ва хизматларнинг 
рақобатбардошлиги кучайиши ва электрон тижорат ривожланишининг бир 
пайтда содир бўлиши экспорт имкониятларининг ошишига олиб келади; 
- электрон тижорат аҳоли турмуш даражасининг яхшиланиши, маркетинг, 
менежмент каби соҳаларнинг ривожланишини таъминлайди. 

Download 7,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   260




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish