Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА УНИНГ



Download 7,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet226/260
Sana25.02.2022
Hajmi7,67 Mb.
#291106
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   260
Bog'liq
2-qism-toplam-4-5-mart

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА УНИНГ 
АСОСЛАРИ
Г.Ф. Исмоилова (доцент, Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
М. Асамитдинова (магистр, Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
B. Rahmonova (магистр, Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
Маълумки, бугунги кунда дунё аҳолисининг деярли ярмидан кўпи 
интернетга уланган ва рақамли технологиялар ҳамма жойга кириб борди 
ҳамда кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланди. Иқтисодиётни рақамлаш-
тириш – бошқа дунё мамлакатлари каби Ўзбекистон учун ҳам иқтисодий 
ўсиш мақсадларини белгилайдиган асосий омиллардан бири деб ҳисоб-
ланади. Шу сабабли жадал ривожланиб бораётган бу жараён хар бир соҳада 
ўз таъсирларини сездирмоқда. Республика ҳукумати томонидан амалга


498 
оширилаётган ишлар ва 2020 йилда «РАҚАМЛИ ЎЗБЕКИСТОН — 2030» 
СТРАТЕГИЯСИнинг қабул қилиниши мутахассислар олдига жуда катта 
вазифаларни қўйди. Стратегияда олдинга қўйилган вазифаларнинг бир 
нечасини тахлил қилишга харакат қиламиз.
Ушбу стратегия Ўзбекистон Республикасининг рақамли (электрон) 
иқтисодиётни шакллантириш бўйича давлат сиёсатининг миллий манфаат-
ларга мувофиқлиги ва миллий устуворликларини амалга оширишнинг асосий 
йўналишларини белгилайди. Анъанавий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш 
соҳаларини модернизация қилиш, савдо ва таъминот жараёнларини ташкил 
этиш, тегишли молиявий ва логистика операциялари, ахборот технология-
ларининг барча соҳаларга кириб бориши ва иқтисодий жараёнларнинг 
рақамлаштирилиши фонида истеъмол тартибини ўзгартириш бозорлар ва 
янги бозор шароитлари, уларни таҳлил қилиш, башорат қилиш ва бошқарув 
қарорларини қабул қилиш бўйича янги ёндашувлардан иборат. Иқтисодиётни 
модернизация қилиш натижасида шаклланган маълумотлар, уларни таҳлил 
қилиш технологиялари билан бир қаторда давлат, бизнес ва фуқаролик 
жамиятининг етакчи бойликларидан бирига айланмоқда. Янги авлод 
иқтисодиётини ривожлантириш бўйича миллий дастурларни ишлаб чиқиш, 
шу жумладан, технологияларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, 
маълумотларни таҳлил қилиш ва башорат қилиш, янги бошқарув усулларини 
жорий этиш нафақат стратегик аҳамиятга эга давлатларнинг ижтимоий-
иқтисодий фаровонлиги, шунингдек, глобаллашув фонида суверенитетни 
сақлаб қолиш шарти ва жаҳон бозорининг бошқа иштирокчилари томонидан 
рақамли ривожланиш дастурларини амалга оширишдан иборат.
2020 йилнинг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлан-
тириш”йили деб номланиши ва Давлат дастурига мувофиқ “Янги 
Ўзбекистон” ни барпо этиш бўйича барча соҳаларда ислоҳотларни қатъий 
давом эттирилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатно-
масида 2021 йилда стратегик аҳамиятга эга бўлган 32 та йирик корхона ва 


499 
тармоқни трансформация қилиш ишлари амалга оширилиши бўйича 
таъкидлаб ўтилди: 

“Банклар фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш 
эътиборимиз марказида бўлади. 

Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, ернинг 
унумдорлигини ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этишга

қилинади.”
21
-деб таъкидлаб ўтилди... “Яна бир жиддий камчилик шуки, 
рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳисобидан ходимлар сонини ва 
иш жараёнларини оптималлаштириш чоралари кўрилмаяпти. Суд тизимида 
рақамлаштириш янада кенгайтирилиб, фуқароларимизга суд биносига келиб 
юрмасдан, “онлайн” тартибда мурожаат қилиш имконияти яратилади. 
Шунингдек, фуқаролар ўз аризаларини кўриб чиқиш жараёнини масофадан 
туриб кузатиб бориши мумкин бўлади”
22.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, рақамли иқтисодиётни амалга 
ошириш ва уни ривожлантиришнинг хуқуқий асослари мавжуд ва у такомил-
лашиб бормоқда. Шунингдек, давлат рахбари томонидан олиб борилаётган 
сиёсат келажакда рақамли иқтисодиётнинг янада ривожланишига ва унинг 
инфратузилмасини такомиллаштиришда муҳим дастак бўлади. 

Download 7,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   260




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish