Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


АХБОРОТ ТИЗИМЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШДА МОДЕЛГА



Download 7,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/260
Sana25.02.2022
Hajmi7,67 Mb.
#291106
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   260
Bog'liq
2-qism-toplam-4-5-mart

АХБОРОТ ТИЗИМЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШДА МОДЕЛГА 
ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЛОЙИХАЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ҚЎЛЛАШ 
Ф.М.Зарипов (ассистент, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ НФ) 
Ш.У.Абдиганиев (ассистент, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ НФ) 
Ахборот технологияларининг ривожланиб бориши натижасида ахборот 
тизимларини лойиҳалаш жараёнини амалга ошириш учун технологияларни 
танлаш имконияти кенгайиб бормоқда. Технологияларни танлашда 
фойдаланувчининг талаблари, чекловлар ҳисобга олинади. Бу талаблар 
лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш жараёнида ўзгариб бориши ҳам мумкин.


389 
Лойиҳа кўламига қараб лойиҳачилар технологиялардан бирини 
танлашади. Лойиҳалаш технологияси бу ахборот тизимини лойиҳалаш 
қуроллари ва усулларини, лойиҳалашни ташкил қилишнинг усуллари ва 
қуролларини ўз ичига олувчи мажмуа бўлиб ҳисобланади. 
Ушбу мақолада шундай технологиялардан бири бўлиб ҳисобланган 
моделга-йўналтирилган лойиҳалаш (Model Based Design) технологияси қараб 
чиқилади. 
Моделга-йўналтирилган лойиҳалаш – бу ўрнатилган тизимларни 
лойиҳалаш технологияларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бундай лойиҳалаш 
ишлаб чиқаришнинг циклининг барча босқичларида қўлланиладиган 
моделларни тизимли турда қўлланишга асосланади. Моделга-йўналтирилган 
лойиҳалашни қўллашниг асосий мақсадлари тизимни ишлаб чиқишда тизим 
компонентларининг ўзаро таъсирлари, қўйилган вазифаларни ўринлаш учучн 
тизим параметрларининг оптимал созланиши, тажрибалар барча мумкин 
бўлган режимларда амалга оширилиши ва белгиланган муддатда ишни 
тугатишдан иборат. Ушбу услубият ҳар хил мураккаб тизимларни ишлаб 
чиқишда, шунингдек бошқарув ўрнатилган тизимлари, сигналларни рақамли 
қайта ишлаш, компьютер кўриши, радиолокация ва алоқа тизимларида 
қўлланилиб юқори натижаларга эришилган. 
Моделга-йўналтирилган лойиҳалаш тизимли моделни қуришга 
асосланади. Моделда ҳар хил компонентлар ва тизим қисмлари бирлаш-
тирилади. Бу моделда ишлаб чиқарувчилар гуруҳи тизим қисмларининг 
ўзаро таъсирларини текшириш кўришади, хоҳлаган виртуал тажриба 
ўтказади, шунингдек ҳавфсиз турда аварияли ёки экстремал режимларда 
тажриба ўтказиши мумкин. Тизимли моделни фақат виртуал полигон 
сифатида эмас, балки ечимларни танлаш ёки тизимга ўрнатиш учун оптимал 
компонентларни танлаш учун ҳам қўлланилади. Тизимнинг мақсадли 
қўрсаткичларига эришиш учун ўрнатилган математик оптимизация ва 
калибровка орқали энг яхши параметрларни танлаш мумкин. 
Тизимда қўллаш учун компонентларни ёки тизим қисмларини танлаш 
ёки лойиҳалашда бу компонентлар ёки тизим қисмларининг ўзаро таъсир-
ларини таҳлил қилишга катта эътибор қаратилади. Бошқарув тизимини 
ишлаб чиқишда бошқарув объектининг физик моделини яратиш мумкин, у 
механик, гидравлик, пневматик, электрик ва бошқа тизим қисмларини ўз 
ичига олади. Алоқа линияларини ташкил қилишда маълумот узатиш 
каналлари, радиочастоталар, радиолокация муҳити, антенна панжарасини 
моделлаштириш, ҳатто шовқинларни қўллаб кўриш мумкин.
Моделга-йўналтирилган лойиҳалаш алгоритмларнинг реал объектларда 
ишлашини текшириш учун махсус дастурий-аппаратли комплексни ўз ичига 
олади. Бундай комплекслар алгоритмларни қўлланиладиган мақсадли объект 
хали ташкил қилинмаган пайтда қўлланилади. Комплекс орқали алгоритм 
моделларини қатъий реал вақтда ишга тушириш мумкин. Бу усулни қўллаш 
орқали алгоритмни ишлаб чиқувчилар ўз алгоритмини дастурчиларга 


390 
реализация қилишга жўнатмасдан олдин унинг тўғри ишлаши ва 
эффективлигига ишонч ҳосил қилиши мумкин.
Моделга-йўналтирилган лойиҳалаш технолгиясининг афзалликлари 
қуйидагилардан иборат: 

Тизим фаолиятининг ҳар хил сценарияларини қайта ишлаш ва сақлаш 
қулайлиги, 

Гуруҳ булиб ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш, 

Тизим ва унинг компонентлари оптимал параметрларни автоматлашган 
турда танлаш учун ўратилган усулларнинг мавжудлиги, 

Моделга-йўналтирилган лойиҳалаш физик муҳитни тўлиқ таэрифлаш 
имкониятини берувчи алгоритмлар билан таъминлайди, 

Барча тизим қисмлари ягона муҳитда бир-бири билан интеграллашган 
ҳолда ташкил қилинади, 

Ўрнатилган оптималлаштириш усуллари реал объектда ўтказилган 
тажрибалар асосидаги виртуал компонентларни танлаш имкониятини 
беради, 

Стендни оддий ва қўлай қўлланиш, 

Алгоритмларни тезкор прототиплаштириш ва текшириш, 

Интерфейсларни танлашнинг кенг имконияти: ARINC 429, MIL-STD-
1553B, рақамли ва аналог киритиш/чиқариш, ШИМ, CAN, SPI, I2C ва 
бошқалар, 

Реал вақтда дастур хатоларини тўғрилаш учун қулай дастурий 
воситалар. 
Моделга-йўналтирилган лойиҳалашнинг асосий дастурий таъминоти бу 
Matlab дастурий пакети ва унинг визуал дастурлашга асосланган тизими 
Simulink булиб ҳисобланади. Simulink бу моделлаштириш, динамик тизим-
лар, шунингдек дискрет, узлуксиз ва гибрид тизимлар имитацияси ва таҳлили 
муҳити. Бу муҳит Matlab пакети билан тўлиқ интеграция бўлган, натижада 
таҳлил ва лойиҳалаш қуролларидан тўлиқ фойдаланиш имкони берилади.
Моделга-йўналтирилган лойиҳалаш усулини турли хил автомат-
лаштириш, ахборот тизимлари, ишлаб чиқариш соҳаларини лойиҳалашда 
қўллаш мумкин. Бу усулни қўллаш натижасида мураккаб лойиҳаларни 
бажариш вақтини тежаш, самарадорликни ошириш мумкин. 

Download 7,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   260




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish