5G ТАРМОҚ ТЕХНОЛОГИЯСИДА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ
МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ УСУЛЛАРИ
З.Т. Худойқулов (доцент, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ)
Ш.М. Махмуджонов (магистрант, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ)
5G тармоғининг имкониятлари мобил Интернетнинг юқори тезлиги
билан чегараланиб қолмайди. Мобил алоқанинг янги стандарти инсонлар,
“ақлли” қурилмалар, ташкилотлар ва иқтисодиётнинг тармоқларининг
интеграллашган универсал инфратузилмаси бўлиши мумкин. Аммо, бундай
ўзаро боғлиқликнинг ўзига хос салбий томони ҳам бор: юқори хавфга эга
кибертаҳдидларнинг пайдо бўлиши. Оммавий истеъмолчи (овозли алоқа,
мобил Интернет хизматлари) учун йўналтирилган мобил тармоқларнинг
олдинги авлодларидан фарқли равишда 5G тармоқлари биринчи навбатда
катта бизнес ва давлат секторлари учун ривожлантирилмоқда. 5G
тармоқларни қўллашнинг учта асосий сценарийлари мавжуд:
342
Биринчи - маълумотлар узатиш тезлигининг чўққиси 25 Гбит/с гача
бўлган ультра кенг полосали мобил алоқани таъминлашда. У тўғридан-тўғри
4К трансляциялар, AR/VR сервислар, булутли ўйинлар ва трафик ҳажми
катта бўлган хизматлар кўрсатиш учун қўлланиши мумкин.
Иккинчи — кичик кечикишларга эга ўта ишончли машиналараро
алоқани таъминлашда. Унга маълумотларни узатишнинг 1мс гача қисқариши
хосдир. Ушбу сценарий пилотсиз транспорт ёки масофавий технологияларда,
хусусан, роботлашган хирургияда талаб қилинади.
Учинчи — оммавий машиналараро алоқани таъминлашда. Унда 1 кв.км
мўлжалланган базавий станциясига 1 млн. уланишларгача қўллаб-қувватлаш
имконияти мавжуд. Ушбу алоқа тури истеъмолчилик ва саноат буюмлар
Интернетини (электр таъминоти, ишлаб чиқариш, хавфсиз шаҳар ва ҳ.к.)
ривожлантиришда қўлланилади.
5G тармоқлари архитектурасининг асосий хусусиятлари ҳамда улар
билан боғлиқ хавфсизлик муаммолари.
1) Радиога кириш тармоғи (RAN) янги 5G NR (New Radio) стандартида
асосланган. Ушбу стандарт белгиланган сценарий учун зарур тавсифларни,
яъни ўтказиш қобилияти, минимал кечикишлар ёки оммавий уланишларни
амалиётда қўллашга имкон беради. Конвергент архитектурасининг
концепциясига мувофиқ радиога киришнинг бошқа тармоқлари (Wi-Fi, 4G-
LTE) 5G тармоғининг ягона ядросига уланиши керак. Кўриниб турибдики,
кўп сонли уланишлар ҳамда ўтказиш қобилиятининг юқори даражаси
ҳужумнинг майдонини кенгайтиради. Буюмлар Интернети қурилмалари
хакерлик бузилишларга бардошсизроқ бўлишади.
2) Таянч тармоғининг архитектураси (тармоқ ядроси ёки 5G Core)
мустақил сегментлар тўпламини яратиш ҳамда шу билан турли тавсифларга
эга
сервисларни
қўллаб-қувватлаш
имконини
берувчи
булутли
технологиялар ва тармоқ функцияларнинг (SDN, NFV) виртуаллаштиришда
асосланган. Шунингдек, сегментлаш операторларга ташкилотлар учун сервис
кўринишидаги тармоқ инфратузилмасини тақдим этишга имкон беради. Шу
билан
бирга,
фойдаланиш
кўламини
ҳисобга
олган
ҳолда
бу
суиистеъмолчиликлар ва бузилишларнинг жиддийроқ оқибатлари ҳақида
фикр юритса бўлади.
3) 5G тармоғи периферия ҳисоблашлар технологиясининг (MEC) фаол
қўллашни кўзда тутади. Бу, хусусан, операторлар тармоғида ишловчи
корпоратив иловалар бўилиши мумкин: интеллектуал сервислар, молия
сервислари, мультимедиа. Бу ҳолда 5G операторлик тармоқларнинг
корпоратив инфратузилмасига интеграллашуви содир бўлишини таъкидлаш
лозим. Бу корпоратив тармоқларга кириб боришнинг янги имкониятларини
яратади, шу қаторда корхонанинг ҳимояланган периметридан ташқари MEC
ускуналари туфайли хавфлар ошиб боради.
4) Тармоқни бошқаришнинг марказлаштирилган инфратузилмаси
(O&M) кўп сонли сервис сегментларини бир вақтда қўллаб-қувватлаш
кераклиги ҳисобига мураккаблашиб боради. Бу O&M ресурсларидан
343
суиистеъмол қилиш ва/ёки конфигурация хатоликларнинг жиддий
оқибатларига олиб келади.
5G тармоғининг асосий компонентларининг ҳар бири учун энг
аҳамиятли хавфлар қуйидаги жадвалда акс эттирилган.
5G тармоқда мавжуд хавфлар
Do'stlaringiz bilan baham: |