Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 7,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/260
Sana25.02.2022
Hajmi7,67 Mb.
#291106
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   260
Bog'liq
2-qism-toplam-4-5-mart

ИНФОКОММУНИКАЦИОН ТИЗИМЛАРНИНГ 
ҲИМОЯЛАНГАНЛИГИ МУАММОЛАРИ
М.М. Кадиров (доцент, ТДТУ) 
Н.А. Каримова (доцент, ТДТУ) 
Инфокоммуникацион тизимларда (ИКТ) ахборотни қайта ишлаш 
соҳасининг ривожланиши билан бир қаторда, ахборот тизимларининг 
комплекс ҳимояси талаблари ва унинг асосида ахборот ресурсларни 
моделлаштириш зарурияти муҳим рол ўйнайди. Тизимнинг ушбу кўрсаткичи 
ахборотни қайта ишлаш жараёнининг барча босқичларида тадқиқ этилади. 
Яхши ўрганиб чиқилган муаммо сифатида ахборотнинг ҳимояланганлигини 
таъминлашни эътироф этиш мумкин, шунингдек, ахборотни ҳуқуқий ҳимоя 
қилиш зарурияти ҳар қандай ахборот тизимлари учун аллақачон классик 
талаб ҳисобланади.
Автоматлаштирилган ахборот тизими барқарор ишлаши учун унинг 
ҳаётий циклининг барча босқичларида бир қатор қўллаб-қувватловчи 
воситалар бўлиши зарур ҳисобланади [1]. 1-расмда ахборот тизимининг 
ривожланиши ёки уни модернизацияси қилиш тартибида киритиладиган 
тўлиқ ёки қисман ўзгаришлар намойиш этилган. Ахборот тизимини яратиш 
ва бу тизимни ўз мақсадига мувофиқ самарали ишлаши кўп вақт ва сарф 
харажатни талаб этади. 
Автоматлаштирилган ахборот тизими белгиланган функцияларнинг 
ахборот технологияларини жорий этган ҳолда, ходимлар таркибидан ва 
унинг фаолиятини автоматлаштириш воситаларидан иборат.
1-расм. Ахборот тизимининг таъминот воситалари мажмуаси билан алоқаси 


255 
Хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш учун, махсус воситалар 
истеъмолчига ахборот тизимлари билан биргаликда етказилиши керак. Ушбу 
воситалар ахборот тизими билан биргаликда лойиҳалаштирилади ва ахборот 
тизимларининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида қўллаб-қувватлаш 
вазифалари ҳал қилинади. Бунга тизимнинг ва унинг элементларининг 
ҳолатини жорий назорат қилиш ва таҳлил қилиш, ходимлар ишини 
таъминлаш воситалари, техник элементларнинг ҳар хил хизматларини 
синовдан ўтказиш киради. Шунингдек, кичик носозликларни ва 
созламаларни, кўрсатмалар ва қўлланмаларни ва ҳ.к.ларни бартараф 
этишларни ўз ичига олади.
Таъкидлаш жоиз, ахборот тизимларини ҳужумлардан ҳимояланганлик 
самарадорлигини ошириш – тизимдан идеал иш кутилаётганда, лекин унинг 
ўрнига тизимда қийинчиликларга дуч келаётган жойда амалга оширилади. 
Фойдаланувчида хизмат кўрсатиш учун зарур воситаларнинг захираси 
бўлиши ва зарурият туғилганда унинг доимий иш қобилиятининг самарали 
ҳолатини 
сақлаш, 
шунингдек, 
ахборот 
тизимлари 
модулларидан 
фойдаланилганда нуқсонларни аниқлаш ва бартараф этиши лозим. Шундай 
қилиб, «Positive technologies» компаниясининг маълумотларига кўра, 2020 
йилнинг III – чорагида маълумотларни олишга йўналтирилган ҳужумларнинг 
улуши ўсишда давом этган [2, 3]. Ҳужум қилувчи ёвуз ниятли 
фойдаланувчиларнинг мақсадлари юридик шахсларга қилинган ҳужумларда 
шахсий маълумотларни (логин ва пароллар) олиш ташкил этган. Шахсий 
маълумотлардан турли хил сервис ва тизимларга кириш мақсадида 
фойдаланилган, жумладан компания ходимларининг электрон почталари. 
Шуни таъкидлаш лозимки, ҳужум қилувчи ёвуз ниятли фойдаланувчилар 
қайд маълумотларини олишда махсус дастурий таъминот ёрдамисиз амалга 
оширилган. Бунга сабаб фойдаланувчилар қайд маълумотларига кириш учун 
пароллар сифатида туғилган сана, телефон рақам, уй ҳайвонларининг 
лақаблари ва шунга ўхшаш маълумотлардан фойдаланганлиги бўлган. 
Жисмоний 
шахсларга 
қилинган 
ҳужумларда 
асосий 
мақсад 
фойдаланувчиларнинг қайд маълумотлари бўлган.
2-расм. Ўғирланган маълумотларнинг турлари 
Кейинги ўринларда ҳужумлар тўлов карталарининг маълумотлари 
ўғирланган, уларни амалга оширган ёвуз ниятли фойдаланувчилар кўпинча 
бу маълумотларни жосус зараркунанда дастурий воситалар ёки ошкор 
этилган сайтлар ёрдамида олишган.


256 
Мақсадли ҳужумлар сонининг кўпи турли хил ташкилотларга 
уюштирилган, 
хусусан 
мақсадли 
ҳужумларнинг 
улуши 
оммавий 
ҳужумларнинг улушидан ошиб кетган ва 70%ни ташкил этган. Ҳужумлардан 
кўриш мумкинки хар бир ҳужум учун ёвуз ниятли фойдаланувчилар 
индивидуал ёндашув қўллашган.
Кенг миқёсли кибер ҳужумлар, асосан зараркунанда эпидемиялар бўлиб, 
битта соҳага таъсир кўрсатиш билан чекланиб қолмайдилар. 2020 йилнинг III 
чорагида инфратузилмага қаратилган ҳужумларнинг улуши 53%ни ташкил 
этган, веб-ресурсларга бўлган ҳужумларнинг улуши ўтган йилнинг айнан шу 
вақтига нисбатан ошган ва 25%ни ташкил этган. Бундан ташқари, IoT-
қурилмаларига ҳужумлар улуши III чоракка нисбатан ошган: бу асосан 
PyRoMineIoT, Muhstik, Wicked Mirai каби янги ботнетларнинг пайдо бўлиши 
билан боғлиқ. 
3-расм. Ҳужум объектлари 
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики асосий ҳужумлар фойдаланувчиларнинг 
шахсий маълумотларига нисбатан қаратилган. Шуларни инобатга олиб тизим 
хавфсизлигини ошириш воситаларига катта эътибор қаратиш лозим. 

Download 7,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   260




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish