Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига эришиш



Download 1,88 Mb.
bet17/18
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#259966
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Boltayev M. BMI 2017 full

4.2. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига эришиш
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига эришиш учун давлат ҳокимияти маҳаллий идоралари, вазирликлар ва идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермерлик ва кооператив хўжаликлар, шунингдек айрим шахслар хўжалик, бошқарув ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш жараёнида қуйидаги қоидаларга амал қилишлари керак:
- инсоннинг яшаш муҳити бўлмиш биосфера ва экология тизимлари барқарорлигини сақлаб қолиш, одамларнинг экологик жиҳатдан хавфсизлиги, инсон ва унинг келгуси авлодлари генетик фонди ҳақида ғамхўрлик қилиш;
- фуқароларнинг ҳаёт учун қулай табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлаш, барча турдаги таълим муассасаларида экология ўқувининг мажбурийлиги;
- жамиятнинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини илмий асосланган ҳолда уйғунлаштириш;
- табиатдан махсус фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш ва умумий асосларда фойдаланганлик учун ҳақ тўламаслик;
- экология экспертизаси ўтказишнинг мажбурийлиги;
- табиатдан оқилона фойдаланишни ва табиатни муҳофаза қилишни рағбатлантириш;
- табиий ресурсларни тиклаш зарурлиги, атроф табиий муҳит ва инсон сиҳат-саломатлиги учун зарарли, тиклаб бўлмас оқибатларга йўл қўймаслик;
- табиатни муҳофаза қилиш вазифаларини ҳал этишда ошкоралик;
- табиатни муҳофаза қилиш соҳасида миллий, регионал ва халқаро манфаатларни уйғунлаштириш;
- табиатни муҳофаза қилиш қонунлари талабларини бузганлик учун жавобгар бўлиш.
Табиий ресурсларга нисбатан мулкчилик. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Табиий ресурсларни бериш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан белгиланади.
Табиий ресурсларни бериш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Ўрмон тўғрисида»ги, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги, «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги, «Концессиялар тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган.
Табиатдан умумий тарзда ва махсус йўсинда фойдаланиш. Ўзбекистон Республикасида табиатдан умумий тарзда ва махсус йўсинда фойдаланилади.
Табиатдан умумий тарзда фойдаланиш фуқаролар томонидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун текинга табиий ресурсларни айрим фойдаланувчиларга бириктирмай ва ҳеч қандай рухсатномалар бермай туриб амалга оширилади.
Табиатдан махсус йўсинда фойдаланиш тариқасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларга ишлаб чиқариш ва ўзга хил фаолиятни амалга ошириш учун табиий ресурслар ҳақ олиб махсус рухсатномалар асосида эгалик қилишга, фойдаланиш ёки ижарага берилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари.
Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида:
- табиатни муҳофаза қилишга доир ягона сиёсат юритиш;
- табиат ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш;
- табиий ресурсларга нисбатан табиат кадастри юритилиши тартибини белгилаш ва бундай кадастр юритилишини таъминлаш, республика аҳамиятига молик табиий ресурсларнинг захираларини тасдиқлаш;
- экология жиҳатидан танг вазиятлар, табиий офатлар ва фалокатларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
- табиий офатлар ва йирик аварияларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
- табиий ресурслардан фойдаланганлик, атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик,чиқиндилар, зарарли таъсир этувчи бошқа нарсалар жойлаштириб ташлаганлик учун ҳақ тўлаш тартибини, шунингдек табиий ресурслардан фойдаланиш, чиқиндилар жойлаштириш лимитларини белгилаш;
- экология маорифи ва тарбияси тизимини яратиш ҳамда унинг амал қилишини таъминлаш;
- табиатдан алоҳида тартибда фойдаланиладиган ҳудудларнинг чегараларини, табиатни муҳофаза қилиш ва хўжалик фаолияти режимларини тасдиқлаш;
- табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида давлатлараро муносабатларни ривожлантириш.
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тадбирларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколат доирасига киради.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идораларининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари.
Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида:
- ўз ҳудудида табиатни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш, минтақанинг (ҳудуднинг) экология дастурини тасдиқлаш;
- табиий ресурсларни ҳисобга олиш ва уларнинг аҳволига баҳо бериш, экология жиҳатидан зарарли бўлган объектларни рўйхатга олиш;
- табиатни муҳофаза қилишга доир тадбирларни моддий-техника жиҳатидан таъминлаш;
- табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи, саноат чиқиндиларини ёки рўзғор чиқиндиларини тўплаш ёки кўмиб ташлашга рухсатномаларни белгиланган тартибда бериш ёки уларни бекор қилиш;
- табиий ресурслардан фойдаланганлик учун тўловлар ундириш;
- табиатнинг муҳофаза қилиниши устидан назорат ўрнатиш, атроф муҳитга зарар етказаётган маҳаллий аҳамиятга молик объектлар фаолиятини вақтинча ёки бутунлай тўхтатиш ва қайта ихтисослаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.
Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган бошқа масалаларни тартибга солиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идораларининг ваколатига киради.
Атроф муҳитга зарар етказаётган тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган маҳаллий аҳамиятга молик объектларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) ёки тугатиш ва қайта ихтисослаштириш, шунингдек уларга берилган табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномани бекор қилиш суд тартибида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатлари.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига бўйсунади ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек айрим шахслар томонидан ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан, атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишга доир қонунларга риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тасдиқлайдиган Низом билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар давлат идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
ХУЛОСА
Хусусий кино студияларнинг ривожланганига ҳали унчалик кўп вақт бўлмаган бўлсада, лекин ижодкорлар самарали меҳнат қилмоқдалар. Ҳозирги кунда мамлакатимиз кинотеатрларида турли мавзу ва жанрларда кўплаб фильмлар намойиш этилмоқда. Бу эса ижодий изланишларнинг давом этаётганидан далолатдир. Фикримиз исботи сифатида, кино театрлардаги афишалардаги ранг-баранг мавзулардаги фильмларни келтира оламиз.
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, кино ижодкорлар қизғин меҳнат қилмоқдалар. Бу жуда қувонарли ҳодиса. Негаки, ижодкорлар ўртасидаги дўстона рақобатнинг ривожланиши нанижасида кинотеатрларимиз томошабинлар билан гавжум.
Хўш, ўзбек хусусий киносидаги операторларнинг ижодидаги камчиликларнинг, айрим фильмлардаги сифат пастлиги муаммосининг асл моҳияти нимада, нега айнан санаб ўтилган муаммолар пайдо бўлмоқда? Бунга бир неча сабаблар бўлиши мумкин.
Биринчидан, касбга, ижодга бўлган меҳрнинг йўқлиги. Чунки ўз касбини, санъатни сидқидилдан севган инсон учун ҳеч қачон моддий манфаатдорлик биринчи ўринда турмайди. Бунга кўплаб эл суйган устоз санъаткорлар хаётини мисол қилиб келтиришнинг ўзи кифоя.
Иккинчидан, ўз касбининг асл моҳиятини тўлиқ англаб етмаслик ва касбий ғурурнинг шаклланмаганлиги. Яъни, дунёқараш, ижодкор сифатида ўз шахсий фикри йўқлиги, ўз асарга нисбатан ўз нуқтаи назарининг, муносабатнинг, ижодий ёндашувнинг йўқлиги ёки ўта сустлиги. Асарга нисбатан муносабат ҳар доим янгилик яратилишига сабаб бўлади.
Учинчидан, ёш операторларда назарий билимларнинг камлиги ёки умуман йўқлиги. Яъни, фақатгина амалий ишлаш жараёнида орттирилган озгина тажрибага суяниб иш кўриш. Олинаётган тасвирнинг драматургик кучи, унинг техник талаблари, ижроси, қўлланилаётган муайян усулнинг тасвирий таъсир кучини ва қўллаш ўрнини билмаслик ва билишга интилмаслик. Кучли назарий билимга эга бўлган инсон хеч бўлмаганда муайян усулдан фойдаланишнинг ўрнини ва меъёрларини билади ва асарнинг умумий ритми ва композициясини хис этади.
Тўртинчидан, эринчоқлик, яъни назарий билимларга эга бўлиб ҳам уларни амалда қўллашдан эриниш, ўзбўларчиликка ташлаб қўйиш ёки “бўлаверадида” қабилида иш кўриш ва хоказолар.
Ушбу муаммони ҳал қилиш, ҳозирги ўзбек фильмларимизда операторларнинг тасвирий-ифодавий ижод маҳоратларини ошириш учун аввало:
Биринчидан, ёш авлодни тарбиялашда мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги “Ёш техниклар”, “Фото хаваскорлик” каби техник тўгараклар фаолиятини қоғозда эмас, ҳақиқатда қайта ташкил қилиш ва ислоҳ қилиш. Бундан ташқари шу мутахассисликлар тайёрланадиган коллеж, институтларда моддий техник базани сон ва сифат кўрсаткичларини ошириш ҳисобига билим бериш сифатини оширишга эришиш лозим;
Иккинчидан, операторларнинг бадиий дидларини, дунёқарашларини, касбий ғурур-ларини тарбиялаш йўлида етук мутаҳассис устозлар тажрибасидан фойдаланиш, “Устоз-шогирд” анъаналари руҳида ёш операторлар ишини ҳар томонлама назорат қилиб туриш. Машхур устоз операторлар билан ижодий учрашувлар ўтказиб бориш ва шу йўл билан операторларнинг касбга нисбатан дунёқарашларини орттириш;
Учинчидан, “Ўзбеккино” ДУК ва Киночилар уйи қошидаги ҳозирда мавжуд бўлган Бадиий Кенгаш таркибида айнан фильмдаги операторлик санъати сифатига, унинг бадиийлик ва техник хусусиятларига эътибор қаратадиган мутахассисларни жалб этиш ва шу йўл билан операторлар ўртасида сифат учун кураш йўлида соғлом рақобатни ривожлантириш
Тўртинчидан, бадиий фильмлар яратаётган студиялар ва мутахассис операторлар ўртасида соғлом рақобатни ривожлантириш лозим. Яъни ўзаро соғлом ижодий рақобат натижасида ўсиш жадаллашади ва янги замонавий техник воситалардан фойдаланиш малакасига эришишга интилиш соҳанинг янада ривожланишини таъминлайди. Бу жараённи рағбатлантириш учун давлат миқёсидаги кинофестивалларда “Энг яхши операторлик иши”, “Йилнинг энг яхши фильм тасвирий ечими” каби номинациялар киритиш ва молиявий рағбатлантиришни йўлга қўйиш ва бошқа ислохотларни амалга ошириш лозим.
Такрор айтамизки, бу ҳозирги кунда кино санъатида ўз ўрнини топган ва ўзининг сифатли ижодий ишлари билан мутахассислар эътирофига сазовор бўлган истеъдодли ёшларга дахлдор эмас.
Ким бўлишидан ва қайси йўналишда ижод қилишидан қатъи назар, ижодкор энг аввало санъаткордир. Санъат эса халқни яхшиликка чорловчи, ўз ортидан эргаштириб уни тарбияловчи гўзалликдир. Ана шундай масъулиятли соҳада ижод қилаётган хар бир инсон аввало санъат, ватан ва келажак авлод олдидаги бурч ва масъулиятларини унутмаса бас.
Ўзбек кинооператорлик санъатида шу йиллар давомида ёш операторлар ижоди шаклланди. Айниқса бадиий кинода операторлик санъатида фаолият юритаётган ёш ижодкорлар уларгача мавжуд бўлган анъаналарни шакллантирган ҳолда ўз қарашлари ва мулоҳазаларини намоён этмоқдалар. Тўғри, айни кунларда кинооператорлик фаолиятида ижод қилаётган инсонлар кўпчиликдек тасаввур беради. Лекин профессионол, мактаб кўрган операторлар сони жуда оз. Ўз касбининг малакали мутахассиси бўламан деган, ижодкорлар албатта бошланғич мутахассислик билимини олишлари шарт. Кўп йиллар давомида устозлар ўгитларини ўзлаштирган ва улардаги тажрибаларни ўз ижодларига татбиқ қила олган операторларгина ҳақиқий касб устасига айланади. Ижодкорларда маҳорат йиллар давомида шаклланади ва улар томонидан тасвирга муҳрланган асарлар кино дурдоналарига айланади.



Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish