Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 1,88 Mb.
bet13/18
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#259966
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Boltayev M. BMI 2017 full

Расм 2. “Шабнам” фильмидан кадр.

“Шабнам” кинокартинаси бошланишиданоқ операторнинг юқори профессионал даражада ишлагани яққол кўзга ташланади.


Фильмдаги йигит Рустамнинг тонгги Тошкент бўйлаб чопиши, Шабнам билан илк тасодифий учрашуви сахналаридаги Тошкент шахрининг тонгдаги манзаралари бенихоя гўзал ва таъсирли қилиб олинган. Кадрларда романтик кайфият, поэтик атмосфера устунлик қилган. Шабнамнинг Рустамга бир маъсум табассум инъом этиб автобусга чиқиб кетишидаги кадрларни режиссёр Элёр Эшмуҳамедовнинг “Севишганлар” фильмидаги машхур кадрларга менгзаш мумкин.

Расм 3. “Шабнам” фильмидан кадр.
Ҳудди мана шу ижодкорлар ҳамкорлигида суратга олинган “Бегоналар” (2007) фильми ҳам тасвирий олами билан бошқа кино картиналардан ажралиб туради. Фильмдаги воқеалар одатдагидек сценарий бошидан эмас, аксинча воқеалар охиридан бошланади. Фильмни суратга олиш жараёнида оператор Рустам Муродов секинлашган услубда ишлайди. Бу йўналиш фильм воқеаларини тез суратда кечишига сабаб бўлади. Ҳозирги кунда яратилган фильмлар орасида ушбу кино асарнинг тасвирий оламини ўзига хос ечими бошқа картиналардан ажратиб туради. Бундан ташқари мана шу фильмдаги нур соя ўйинлари ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Оператор, қаҳрамонлар ҳарактерини очиб беришда унчалик ёрқин бўлмаган ранглардан фойдаланади. Шу билан бирга ижодий жараёнда режиссёр ва оператор ҳамкорлиги шундоқ сезилиб туради. Масалан, юқорида айтиб ўтганимиздек, фильм учта қаҳрамоннинг, воқеа ҳодиса уларни нуқтаи назарида кечади. Бу борада эса ижодий ҳамкорлик қай даражада эканлигини билиб олиш қийин эмас, режиссёр қўйган талабларни оператор маҳорат билан суратга олган. Худди мана шу жиҳатлари билан оператор фильмда унча мукаммал бўлмаган адабиий асосни ўз топилмалари билан тўлдириб ўтади. Бу каби малака ва маҳоратни ўз ўрнида намоён эта олган Рустам Муродов бугунги кунда ҳам юксак тасвирий савиядаги фильмларнинг муаллифи.
Мана шундай кинооператорлар қаторига биз бугун А.Арзикуловни ҳам қўша оламиз. (Ҳусусий студияларда суратга олган фильмлари: “Телба”. реж. А. Шаҳобидинов, 2008, “Пойма-пой”, реж Ё. Тўйчиев, “Учар қиз”, реж. Ё. Тўйчиев, 2010, “Кечиккан ҳаёт”, реж.А. Шаҳобиддинов, 2011)
У ўз фильмларини йиллар давомида олган билимлари ва малакаларига таянган ҳолда суратга олмоқда. Ёш итеъдодли кинооператор Азиз Арзиқулов ижоди, у тасвирга олган фильмлардаги тасвирий ечим ўзига хос йўналишга эга. А.Арзиқулов ижодига назар ташласак, бугунги кунда у томонидан давлат студияларида суратга олинган “Ўтов”, “Иблис девори” каби кинофильмлари нафақат томошабинлар, балки мутахассислар томонидан ҳам ижобий баҳоланади. Ушбу ижодкорнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у воқеа-ҳодисаларни қандай бўлса шундай томошабинларга узатишга интилади. Ўз қаҳрамонларининг такрорланмас чеҳралари ва ана шу образларнинг ички туйғулари, кечинмаларини кўрсата билиши фильмнинг тасвирий ечими мукаммал тарзда эканлигидан далолат беради. Фикримизни тўлдириш мақсадида А.Арзиқулов томонидан суратга олинган Ёлқин Тўйчиев сценарийси асосида Аюб Шаҳобиддинов режиссёрлигидаги “Ўтов” фильмини мисол қила оламиз. Ўзбек кино миллий агентлиги буюртмаси асосида яратилган мазкур фильмда собиқ иттифоқ сиёсати ва шу сиёсат сабабли азият чеккан ота ва бола тақдири кўрсатилади. Бу икки қаҳрамон ҳаёти асосий воқеалар мазмунини ташкил этади. Картинадаги асосий воқеалар 20 йил илгари тарихда содир бўлганлиги сабабли оператор томонидан шу давр муҳитини очиб берадиган ва томошабинларда ишонч уйғота оладиган масканлар танланган. Мазкур фильм воқеалари тарихий маълумотларга эга лавҳаларни намойиш этган ҳолда оператор томонидан шу давр муҳити муносиб кўрсатилади. Биз буни фильмдаги кадрларидан кўришимиз мумкин. Воқеаларнинг асосий қисми тоғ ён бағрларида жойлашган ўтовда кечади. Шу сабабли оператор олдида катта бир вазифа яъни ёруғлик масаласи вужудга келади. Бу борада ҳам оператор А.Арзиқулов қулай йўлни топди, кундуз куни қуёш ёруғидан ва ранглар жилосидан усталик билан фойдалана олган оператор қоронғу тунда эса у унча ёруғ бўлмаган ранглардан фойдаланди. Масалан, Бахтиёрни (Азиз Раметов) ойнаи жаҳон қаршисида ўтирган кадрларни ёдга олайлик. Қиш бўлганлиги сабабли ўтов ғира-шира нурлар соясидан фойдаланган ҳолда ёритилган. Бундан ташқари ушбу фильмдаги монтаж жараёни ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Кадрлардаги воқеа-ҳодисани кетма-кет, мазмун ва моҳиятан бирлаштира олган оператор маҳорати кўзга ташланади. Бу каби ҳислатларни биз кадрдаги мезансценаларни ўзгарганида илғаб олишимиз мумкин.
Ҳудди мана шу ижодкор томонидан суратга олинган Ёдгор Саъдиев ва Аюб Шоҳобиддинов режиссёрлигидаги, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик асари асосида “Иблис девори” фильмида эса оператор-режиссёр ҳамкорликда ишлаган. Инсон сифатида ҳар бир қаҳрамонлар кечинмалари ва ҳиссиётлари катта планларда, жуда чиройли ва ишонарли даражада яратилган.
Бу оператор томонидан хусусий киностудия томонидан “Телба” фильмидаги операторлик иши ҳам тахсинга сазовор. Унда оператор А.Арзиқулов ундан олдин олган фильмларидаги кадрлардан қочишга, актёр Улуғбек Қодировнинг том маънодаги “телба” образини яратишга интилади. Кадр композицияси, ёруғлик ва ранг драматургияси, табиат холатларидан драматургик услуб сифатида, актёр рухий холатларини очиб берувчи ифода воситаси сифатида бойдалана олган у бу фильмда.
Қиш фасли совуқ, ҳамма ёқ оппоқ, оппоқ қорлар, оппоқ кўчалар, оппоқ осмон ва шу онда инсон ҳаётида (бу мисолда актриса Дилноза Кубаева яратган образ Робия) тубдан ўзгариш рўй беради, унинг ҳаётига илиқлик кириб келади – бу қип-қизил атригул эди...
Оператор ва режиссёрнинг ўзаро ҳамкорликдаги ижоди, агар ўзаро тушуниб ишланса, ҳар доим ўз мевасини беради. А.Арзиқулов ва режиссёр Ё.Тўйчиевларнинг бу галги ҳамкорлиги ҳам омадли бўлди дейиш мумкин. Фильм бир неча ойлар давомида катта экранлардан жой олди ва томошабинлар, мутахассисларнинг эътирофига ҳам сабаб бўлди.
Кўплаб ютуқларга эришилганига қарамай ижодкор суратга олган бошқа фильмларда тажриба ва малака етишмаслиги шундоқ сезилади. Бу эса операторнинг ўз устида кўп ишламаслигидан далолот беради. Фикримизни исботи сифатида худди шу фильмдаги тасвирга аҳамият қаратадиган бўлсак,унда оператор кадрларни суратга олишни асосан катта планларда тасвирлайди. Бу билан у фильм муҳитини унчалик очиб бера олмайди. Сабаби катта планларда актёрлардаги камчиликлар шундоқ кўзга ташланади. Ўз касбининг мукаммал эгаллаган мутаҳассис бу каби масалларга аҳамият қаратмоғи лозим.
Биз биламизки, ўз вақтида кўпгина маламкали мутахассислар тажрибалари бўла туриб, ўзлари мустақил фильм яратишга шошилмаганлар. Лекин бугун бу соҳада таҳсил олаётган талабалар ҳали тўла мутахассислик билимига эга бўлмасдан туриб мустақил фильм олишга шошиладилар. Натижада сифат жиҳатдан жуда паст тасвирлар орқали кўпгина фильмларимиз мутахассислар томонидан танқидга учрамоқда. Саёз мавзуларда яратилаётган фильмлар ва улардаги илгари сурилаётган енгил-елпи ҳаёт кечириш, дабдабали ва шоҳона ҳаёт тарзини ёритиш каби тарғиботлар кишиларнинг маънавий дунёсига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Айниқса ўсиб келаётган ёш авлод онгида бу каби фикрларни шакллантириш жуда катта маънавий қолоқликни келтириб чиқариши мумкин. Афсуски ҳозирги кунда кўп кино ижодкорлар масаланинг бу томонига аҳамият бермаяптилар. Балки бу масалага бошқа тарафлама ёндошиш керакдир. Агар талабалар ёки умуман мутахассислиги бўлмаган кино мухлислар учун махсус киностудиялар очилса ва улар фаолияти қайсидир маънода мутахассислар томонидан назоратга олинса, фақат энг сара кино фильмларни катта экранларга чиқариш ҳуқуқи берилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Юқорида малакали кинооператорларнинг бир қанчасини санаб ўтдик. Ҳам оператор ҳам режиссёр сифатида ўз истъедодини намойиш қилиб келаётган ёш ижодкорлар сарасига биз Абдувоҳид Ғаниевни қўша оламиз. Кўп йиллар давомида устозларидан ўз касбига оид сирларни ўрганиб ўз ижодида улар бошлаб берган анъанани давом эттиришга ҳаракат қилиб келаётган ижодкор бугунги кунда бир қанча фильмларни режиссёр ва оператор сифатида суратга олди. Мисол тариқасида Ёлқин Тўйчиев сценарийси ва режиссёрлигидаги “Чашма” фильмини айта оламиз. Шаҳарда ўқишни битириб, турмушга чиқаётган қишлоқ қизиниг бир кунлик ҳаётида содир бўлади. Инсонларнинг турмуш тарзи, ғам-ташвишлари, армон ва истакларини эшитишдан чарчаган қиз фильм сўнгида чашма сувларида юзини ювади, бир кунлик саргузаштларини унутади. Ҳаётдаги ташвишлардан шу сув орқали халос бўлади. Ажойиб табият манзаралари, такрорланмас характердаги қаҳрамонлар кечинмалари ва оператор топилмалари кино картинани мувафаққиятли чиқишини таъминлаган. Фильм бошидаги кадрларни ёдга олайлик. Унда бош қаҳрамон қиз қўлидаги рўмолча билан юзини беркитиб уни турли кўринишда ҳаракатлантиради. Келинчак бўлишга тайёргарлик қилаётган бу қиз ҳаёт ташвишларидан шу рўмолча ортига беркингандек. Бу каби топилма ва изланишлар нафақат оператор санъатини балки режиссёр мақсадини ҳам аниқлаштиради. Шу фильмдаги яна бир кадрни ёдингизга солмоқчимиз. Фильмда тобут унча баланд бўлмаган девор ортидан ўтиб бориши ва девор ортида ўз севгилисини фоний дунёга кузатаётган аёл тимсолини кўрамиз. Экранда деворнинг икки томони сарсон бўлган севгига, тўкилган барглар эса хазон бўлган муҳаббатга ишорадек. Оператор бу каби топилмалари орқали кўп излангани ва режиссёр билан бигликда ҳамфикрликда ишлаганлигидан далолат беради. А.Ғаниев ижодкор кинооператор сифатида “Қор қўйнида лола”, “Чашма”, “Ойижон”, “Йиғламагин”, “Келгинди келин”, “Шаббона” каби қатор картиналарни суратга олди. “Севгинатор”, “Келгинди қайнона”, “Ўзимдан ўзимгача”, ”Севгинатор2” (Қайнона операцияси) каби фильмларда режиссёр сифатида маҳоратини намоён қилди. А.Ғаниев А.Шаҳобиддинов режиссёрлигидаги “Қор қўйнида лола” фильмини оператор сифатида тасвирга туширади. Аюб Шаҳобиддинов режиссёрлигидаги ушбу фильм Чўлпон қаламига мансуб. Асарни Ёлқин Тўйчиев экранга мослаштирди. Кинодраматуг томонидан ўзгартирилган воқеалар тизими ва унда содир бўлаётган жараёнлар, ҳодисалар томошабинда қизиқиш уйғотади. Режиссёр талқини ва актёрлар танловидаги муваффаққияти, кинони ишонарлилигини ҳамда ҳаққоний чиқишини таъминлаган. Унчалик узоқ бўлмаган даврда содир бўлган воқеаларни томоша қилар эканмиз, тарих кўз ўнгимизда жонлангандек туюлади. Бу эса оператор ва режиссёр топилмалари, танланган муҳит, актёрлар ижроси, оператор томонидан қўлланган тасвирий топилмалар ва адабий асар ғоясини рўёбга чиқаришга хизмат қилган. Тарихий фильмни яратиш ижодкорларга икки баробар маъсулият юклаши ҳаммага маълум. Аниқ фактлар ва ҳужжатларни ўрганиш, ўша давр муҳитини тўла ҳис эта олиш орқали ижодий жамоа ижобий натижаларга эришганлар.
Актёрлар ижросидаги чуқур маънога бой образларни ички холат ва кечинмаларини очишда оператор маҳорати алоҳида эътиборга лойиқ. Фильм воқеалари узоқ ўтмишда кечади. Шарофат (Замира Бешимова) эндигина борлиққа юз тутган ғунча каби ёш ва беғубор, норасида ва гўзал қиз. Унинг орулари ҳам бир дунё. Шарофат ана шу орзулар оғушида сармаст экан, унинг оиласи бошига оғир кунлар тушади. Қизнинг отаси Самандар (Саидкомил Умаров) ишлари касодга учрайди. Оила йўқчилик ва камбағалликка юз тутади. Бу воқеалар шарофатни қайғуга солса-да, унинг олам-олам орзуларига даҳил қилмайдигандек эди. Лекин фақат музлик ҳукм сураётган пайтда қор қўйнида очилган лола қаҳратон совуқдан нобуд бўлади. Эшоннинг ўғлида кўнгли бўлган қиз отасининг қарзлари эвазига ўзини қурбон қилади. Фильм воқеалари тарих билан боғлиқ бўлганлиги сабабли режиссёр ва оператор олдида шу давр муҳитини очиб бера оладиган маконни топишлари лозим эди. Фильмдаги воқеалар Қўқон шаҳрида суратга олинди. Хонликлар даврида кечадиган воқеалар оператор томонидан жуда ишонарли ва аниқ кўрсатилади. Асар характерини очиб берадиган рамзий кадрлранинг мавжудлиги операторнинг дунё қарашини кўрсатади. Масалан, бош қаҳрамон ҳаётининг оғир кунларида доимо “оқ каретадаги хонимни” кўради, унга интилади. Маъшум хабарни эшитган куни эса каретани охирги маротаба кўради, унга етишга ҳаракат қилади. Лекин энди кеч бўлган ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди. Қаттиқ шамол туриб ҳаммаёқни остин-устин қилиб юборади худди унинг ҳаёти каби. Бу сингари кадрлар орқали оператор асар яхлитлигини сақлаган ҳолда асарга ўз изланишлари ва янгиликларини кирита олди. Режиссёр, оператор, сценарист ҳамкорлиги орқали мана шундай юксак даражадаги фильм томошабинларга ҳавола этилди ва дурдона асарлардан бирига айланиб улгирди. Тўғри, бу борада уччала ижодкорларнинг бирдамлиги, ўз фикр ва ўйларини томошабинларга еткзиб беришда, содир бўлаётган воқеа - ҳодисаларни саралашда малакаларини оширишларига хизмат қилди. Кўп йиллар давомида биргаликда оператор ва режиссёрларнинг ҳам фикрликлари кино санъатида профессионализмнинг вужудга келишида етакчи омил бўлиб хизмат қилди. Кинонинг бадиий салоҳияти режиссёр ва оператор топилмалари, ечимларига боғлиқ. Жамият ҳаётидаги ёки дунё воқеаларидан ўзига ҳос муаммо, масалага режиссёр ўз талқини орқали жамият эътиборини тортишга ҳаракат қилса, актёрлар ижроси ва оператор ечими орқалигина бу харакатлар ҳақиқатга айланади. Кинооператор иши орқали бутун бир фильм қандай даражада эканлигиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш мумкин. Унинг маҳорати биргина кадрда намён бўлади. Пейзажда ёйинки, актёр юзида акс этган кайфиятда операторнинг тафаккури яққол кўзга ташланади. Буни биз қаҳрамоннинг портрети учун қайси нуқта танланди, кадрнинг бутун тузилиши қандай ўйлаб топилди, ёруғлик ва ранг қандай ифодаланди каби жиҳатлардан билиб оламиз. Шу каби омиллар орқали операторнинг ижодкор шахс сифатида ўз касбининг қай даражада, эгаллаганлиги яққол намоён бўлади.
Умид Маликов хусусий кино саноатидаги ўз ижодини биринчи бўлиб, 2007 йилда режиссёр Б.Ёқубовнинг “Ташландик” фильмидан бошлаган. Бу фильм жанр жихатидан драма бўлиб, унинг сценарийсининг ўзадиёқ қатор камчиликлар кўзга ташланади. Масалан, сценарий ўзбек томошабини учун, унинг маданияти учун салбий таъсир кўрсатувчи элементларга эга. Аввало ундаги диалоглар ва образларни кўриб чиқадиган бўлинса, унда адабий тил меъёрларини қўпол ва сурункали равишда бузилганини кузатиш мумкин. Фильм бош қахрамони, тоғда бағрида, узоқ қишлоқдаги уйда биргина бобоси билан яшайдиган етим йигитнинг шахарлик кўча безориларининг гапириш услубида “сайраши”, сўнгги услубдаги (унча мунча шахарлик йигитлар йия олмайдиган) кийимларни энгига илиши ва репчи ижрочиларга хос харакатлари, оддий қишлоқ йигитининг “...Вой, дода, манашу чувиха мани онамми?...” деб берган саволи фильм бошиданоқ томошабинларда фильмга нисбатан ишончни йўқотади.
Сценарийнинг оригинал вариантини кўрмаганлигимиз учун аниқ бир фикр билдиришдан тийилиб, шуни айтиш мумкинки, фильм реп қўшиқчиси Шахриёрнинг продюсерлари томонидан навбатдаги промоушн (promotion12) сифатида буюртма қилингани ва Шахриёрнинг ўз услубидаги “актёрлик” ижроси фильмни шундай беўхшов бўлишига сабаб бўлган, назаримизда. Бу муваффақиятсизликка шубхасиз режиссёрнинг хатоси сабабдир.
Фильмдаги операторлик ишига тўхталадиган бўлсак, У.Маликовнинг хусусий кинодаги илк иши бўлгани учун ҳам фильм кадрларида операторнинг ўзига ишончсизлиги яққол кўзга ташланади. Бу холни ёруғлик, композиция ва айрим монтаж қоидаларининг бузилишида кузатишимиз мумкин. Фильмнинг тасвирий ечимида умумий стилистика ва колорит сезилмайди. Кадрга, фильм воқеалари ва қахрамонлар ички холатига бўлган муносабат ва айни муносабат таъсирида суратга олинган драматик портретлар, тасвирга олиш усуллари етишмайди. Айрим холларда камеранинг статик холати бузилганлиги, тасвир тиниқлигини йўқолиши каби хатоликлар кўринади.
У.Маликов 2008 йилда яна режиссёр Б.Ёқубов билан “Супер келинчак” фильмини суратга олди. Айтиш керакки, бу фильм режиссёр Б.Ёқубовнинг ҳам ёш оператор У.Маликовнинг ҳам ижодидаги энг ёрқин фильм бўлди. Фильм бир неча чет элларида намойиш этилди. Жумладан у Россиянинг “Культура” (“Маданият”) телеканалида бир неча бор намойиш этилди. Шу билан бирга фильм “Ижодий парвоз” ёш кинематографчилар кинофестивалида “Йилнинг энг яхши фильми” деб топилди.
У.Маликов ўз муваффақиятидан руҳланиб ижод қилишда давом этди. У кейинчалик режиссёр Б.Ёқубов билан ижодий ҳамкорликда “Ичкуёв” (2009) “Зирапча” (2009), “Mажрух” (2010), “Ёндиради куйдиради” (2011), “Жодугар” (2011), “Мен юлдузман” (2012) фильмларини, режиссёр С.Мухторов билан “Тавба” (2009), “Чаллари” (2009), “Хазон” (2013), “Гирдоб” (2013), “Кундош” (2013), режиссёр Ф.Давлетшин билан “Цунами - 2” (2009), ёш режиссёр Д.Тўраев билан “24 соат” ( 2009), “Юзма-юз” (2010), “Хазина” (2011), режиссёр С.Шодиев билан “Етти хайкал, битта кал (2010), режиссер М.Ражабов билан “Улфатлар Тайлантда” (2010), ёш ва истеъдодли режиссёр А.Бектурдиев билан “Ҳур қиз” (2010), С.Маткаримов билан ҳамкорликда “Хай-хай қизалоқ” (2012), У.Шарметов билан “Ёнингдаман” (2012), Ж.Шодмонов билан “Қудамни кўрмадингизми” (2013) фильмларини суратга олди. Бундан ташқари у миллий кино санъатимизнинг классик режиссёри Қ.Камалова билан “Унутма мени” (2012) фильмини, режиссёр Ҳ.Насимов билан “Тубанлик” (2012) фильмларини давлат киностудияси учун суратга олди.
У.Маликовнинг ижодий карточкасига қаралса, унда турли пландаги режиссёрлар, турли мавзулар ва жанрдаги фильмлар борлигини кузатиш мумкин. Тўғри, у суратга олган ҳамма фильмларни ҳам яхши деб бўлмайди. Бунга кўп сабаблар бор.
Эътибор бериб қаралса, ҳусусий кино соҳасида ҳам, давлат кинематографиясида ҳам, телевидение ёки медиа хизматнинг бошқа соҳаларидаги омадли фаолият юритиб келаётган ёшларнинг деярли ҳаммаси Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг “Овоз режиссёрлиги ва кинотелеоператорлик маҳорати” кафедраси, “Кинотелеоператорлик” бўлимини тугатишган ва ҳам амалий, ҳам назарий билимларни олган.
Республикамиз мустақилликка эришганидан сўнг кино ва телевидение соҳалари учун мутахассисларни тайёрловчи олий таълим масканлари билан алоқалар узилди ва бу соҳалар учун миллий кадрларни етиштириш зарурати туғилди. Айнан шу йилнинг ўзида собиқ Тошкент Давлат санъат институтининг “Кинотелерадио санъати” факультети қошида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, давлат мукофоти совриндори, устоз кинооператор Абдураҳим Исмоиловнинг ташаббуси билан ҳамда факультет декани Абдуманнон Убайдуллаевнинг бошчилигида “Кинотелеоператорлик” бўлими, кейинчалик 1997 йилда эса “Кинотелеоператорлик маҳорати” кафедраси очилди ва кино ва телевидение учун ёш мутахассислар тайёрлана бошланди.
Аслида бугунги кунда энг истеъдодли ва умидли деб юритилаётган Рустам Муродов ҳам, ўзининг операторлик режиссура соҳасидаги ютуқлари билан, халқона ва айни пайтда чуқур бадиийлик касб этувчи фильмлари билан машхур бўлган Абдувоҳид Ғаниев ҳам, истеъдодли ва ёш операторлар Иқбол Мелиқўзиев (фильмлари “Тундан тонггача”, “Тундан тонггача-2”, “Уйланиш”, “Омад”, “Дарди бедаво”, “Хизмат кўрсатиш доирасидан ташқарида” ва бошқ.), Азиз Арзиқулов (“Телба”, “Учар қиз”, “Пойма-пой” ва бошқ.), Баҳодир Юлдашев (“Ошиқлар”, “Мен бу мен”, “Танлаш ҳуқуқи” ва бошқ.), Умид Маликов, Жамшид Ғаниев (“Робия”, “Афсус” ва бошқ.), Равшан Мусаев (“Кутилмаган қўнғироқ” ва бошқ.), Наримон Султонхўжаев, Иззат Лутфуллаев (“Салом севги, хайр севги”, “Ақл ва юрак”, “Сехрли қалпоқча”), Маъруф Хаджибаев (“Оқибат 2”, “Инсон кадри”, “Кореялик келин”), Нусрат Хусанов (“Супер - қайнона”, “Ёлғизгинам”, “Севаман дедимми, севаман”, “Алданган кўнгил”, “Дадамнинг совғаси” “Жаноб қоровул”, “Ўжар келин”, “Акажон хизматингиздамиз”, “Ижарачилар”, “Шу етмай турувди...”), Жаҳонгир Ибрагимовлар (“Менинг дўстим жин”) ҳам айнан ана шу мактабдан етишиб чиққан ёшлардир.
Бу кучли мактаб бири биридан истеъдодли ёшларни етиштириб чиқарди ва етиштириб келмоқда. Кафедра қалдирғочлари медиа соҳасининг турли жабҳаларида жуда муваффақиятли ижод қилиб келмоқдалар ва муваффақиятларга ҳам эришмоқдалар.
Баҳодир Юлдашев, Наримон Султанходжаев каби клипмейкерлар эса анча ёш бўлган клип усталаридир. Улар ҳам кўп йиллик тажрибага эга бўлган ҳамкасблари сингари асосий эътиборини айнан тасвирлар орқали “сўзлашишга” қаратадилар. Айниқса ёруғлик ва ранглар уйғунлиги ёрдамида тасвирий образ яратиш, махсус эффектлардан фойдаланиш уларнинг ижодида кўп учрайди. Сабаби улар оригиналлик томон интиладилар.13.



Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish