Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини


ИККИ ТОМОНЛАМА ТОЛАЛИ ОПТИК АЛОҚА ТИЗИМИНИ



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/258
Sana23.02.2022
Hajmi10,51 Mb.
#130560
TuriСборник
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   258
Bog'liq
Toplam-2-1

ИККИ ТОМОНЛАМА ТОЛАЛИ ОПТИК АЛОҚА ТИЗИМИНИ 
ТАШКИЛ ЭТИШ УСУЛЛАРИ 
У. Отажонов, О. Азимов 
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини 
ривожлантириш вазирлиги Фарғона вилояти Ҳудудий бошқармаси, ТАТУ 
Ўтган асрнинг сўнгги ўн йилликлари давомида ёруғликнинг тўлқин ва 
корпускуляр табиати билан боғлиқ фундаментал хоссаларидан фойдаланиш, 
оптоэлектроника, интеграл оптика, голография бўйича эришилган ютуқлар, 
жумладан, юқори самарали ярим ўтказгичли ёруғлик манбалари - ёруғлик ва 
лазер диодларининг, катта сезгирликка эга бўлган, тезкор фото-
қабулқилгичлар - фотодиодлар, кўчкили фотодиодлар, юқори даражадаги 
шаффоф, кам йўқотишли ёруғлик узатгичлар - оптик толаларнинг яратилиши 
алоқа тизимларининг янги ва истиқболли йўналиши оптик алоқанинг пайдо 
бўлишига, жаъдал суръатлар билан ривожланишига олиб келди. 
Оптик алоқанинг бир қатор хусусиятлари унинг телефон тармоқларида, 
кабел телевидениясида, космик аппаратлар, самолёт, сув усти ва сув ости 
кемаларининг борт алоқасида, электрон ҳисоблаш машиналар орасидаги 
ички ва ташқи алоқани ташкил этишда, шунингдек, технологик жараёнларни 
бошқариш мақсадларида кенг қўлланиш топишига олиб келди ва у
рақобатбардош алоқа турларидан бирига айланди. Ҳар қандай алоқа тизими 
ахборотни бир манзилдан бошқа манзилга узатиш учун хизмат қилади. Алоқа 
тизимларининг барча турлари икки муҳим омилнинг - ахборот элтувчининг ва 
ахборот узатувчи муҳитнинг мавжудлигини назарда тутади. 
Анъанавий электр алоқа тизимларида ахборот элтувчи вазифасини
манфий электр зарядли электрон, ахборотни узатувчи муҳит хизматини эса,
электр ўтказгич симлар ўтайди. Бу ҳол ушбу турдаги алоқа тизимининг 
халақитларга (ташқи электр ва магнит майдонларининг таъсирига) бардош-
лилигини таъминлаш чораларини кўришни талаб этади ва натижада алоқа 
линияларининг ўлчамлари ва вазнининг ортишига олиб келади. 
Оптик алоқа тизимларининг ўзига хос хусусияти шундаки, уларда
ахборотни элтувчи вазифасини ёруғлик диапазонидаги (10
14 
÷ 10
15 
Гц) 
электромагнит тўлқинлар - электр жихатдан нейтрал фотон заррачалари, 
ахборотни узатувчи муҳит хизматини эса, ер атмосфераси ёки ташқи электр ва 
магнит майдонлари таъсирига берилмайдиган диэлектрик тўлқин узатгич - 
оптик тола ўтайди. Ёруғлик заррачалари - фотонлар ва диэлектрик тўлқин 
узатгичларнинг юқорида санаб ўтилган фундаментал хоссалари оптик алоқа 
тизимлари (айниқса, толали оптик алоқа тизимлари)нинг бир қатор
афзалликларида – ўтказиш оралиғи (полосаси) нинг кенглиги, ахборотларни 
узатиш тезлигининг катталиги, ҳалақитларга юқори даражада бардошлилиги, 
ўлчамлари ва вазнининг кичиклиги, иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги ва 
ҳ.к.ларда намоён бўлади.
Икки томонлама толали оптик алоқа тизимини ташкил этишнинг 
қуйидаги усуллари мавжуд: икки толали бир полосали бир кабели (тўрт 


361 
ўтказгичли бир полосали бир кабелли); биp толали бир полосали бир кабелли 
(икки ўтказгичли бир полосали бир кабелли); бир толали кўп полосали бир 
кабели ёки тÿлқин узунлиги бўйича зичлаштирилган тизимлар.
ТОАТ нинг 1–расмда келтирилган тузилиш схемасида фақат 
узатишнинг бир йўналиши кўрсатилган. Бундай тузилишда оптик сигналларни 
узатиш ва қабул қилиш икки тола бўйлаб (1 – расм), биттa 

тўлқин 
узунлигида амалга оширилади.
1-расм. Икки толали бир полосали бир кабелли ТОАТ схемаси 
Ҳap бир оптик тола икки симли физик занжирга ўхшайди, чунки 
кабелнинг оптик толалари орасида ўзаро ўтишлар бўлмайди. Шунинг учун 
ТОАТ нинг узатиш ва қабул қилиш трактлари бир кабелнинг икки толаси 
бўйлаб ташкил этилади, яъни ТОАТ бир кабелли ҳисобланади. Шу тарзда, 
келтирилган толали оптик алоқа тизимини ташкил этиш схемаси икки толали 
бир полосали бир кабелли ҳисобланади. Ушбу алоқани ташкил этиш 
схемасининг афзаллиги бу охирги ва оралиқ станцияларнинг узатиш ва қабул 
қилиш қурилмаларининг бир турдалигидир. Камчилиги эса оптик толанинг
ўтказиш қобилиятидан самарали фойдаланиш коэффициенти жуда кичик.
Кабел қурилмаларига кетадиган ҳаражатлар оптик алоқа тизимлари 
нархининг катта қисмини ташкил этишини, оптик кабел нархи етарли 
даражада қимматлигини ҳисобга олсак, оптик толадан бир вақтда катта 
ҳажмдаги информацияларни узатиш ҳисобига унинг ўтказиш қобилиятидан 
фойдаланиш самарадорлигини ошириш масаласи юзага келади. Бунга 
масалан, битта оптик тола бўйлаб қарама-қарши йўналишдаги сигналларни 
узатиш ҳисобига эришиш мумкин.
Бир толали бир полосали бир кабелли толали оптик алоқа тизимининг 
тузилиш схемаси 2–расмда кўрсатилган. ОТ ни бир тўлқин узунлигида иккала 
йўналиш сигналлари учун қўлланилиши бу схеманинг хусусияти ҳисобланади. 



К
ҲҚУ 
МвҚ 
МвҚ 
ОУз 






К
ҲҚУ 
МвҚ 
МвҚ 
ОУз
ОҚқ 




ОҚқ 




К
ҲҚУ 



МвҚ 
МвҚ 
ОУз 
КОК 
К
ҲҚУ 






ОҚҚ
қ 
МвҚ 
МвҚ
ОУз 
ОАҚ 
ОАҚ 
ОҚқ 






362 
2-расм. Бир толали бир полосали бир кабели ТОАТ схемаси 
ОАҚ - оптик ажратувчи қурилма, ёруғлик тўлқинларининг 
қутблани-шини ёки оптик нурланишнинг йўналтирилган тўлқинлари турини 
ажратишни амалга оширади. Қарама-қарши икки томонлама сигналларни 
узатганда оқимлар орасида ўзаро ўтиш шовқинлари ҳосил бўлади. Ўтиш 
шовқинлари ОТ ва тармоқлагичлардаги тескари сочилишдан, ёруғликни 
уланган жойлардан ва линия охиридаги ажраладиган улагичлардан қайтиши 
натижасида вужудга келади. Шовқин сатҳи ва унинг спектр таркиби 
узатилаётган сигналнинг узатиш тезлигига, импульс формасига ва линия 
тракти параметрлари (оптик толанинг сўниши, тўлқин узунлиги, сонли 
апертура, синдириш кўрсаткичлари)га боғлиқ. 
Тўлқин узунлиги 1,55 мкм ва узатиш тезлиги 35 Мбит/с дан юқори 
бўлса, бир ОТдан қарама - қарши йўналишли сигналларни узатувчи ТОАТда 
ўтиш шовқинлари кам бўлиб, оптимал иш режимига эга бўлади.
Тÿлқин узунлиги бўйича зичлаштирилган (бир толали кўп поласали бир 
кабелли) ТОАТда бир оптик тола бўйлаб бир вақтда тÿлқин узунлиги бўйича 
зичлаштирилган бир неча оптик ташувчилар узатилади. Бундай тизимларни 
тузиш, қўлланилладиган спектр оралиғида оптик кабелнинг сўниш 
коэффициентини оптик ташувчи частотасига (ёки тўлқин узунлигига) 
нисбатан кам боғлиқлигига асосланади. Шунинг учун бир оптик тола бўйлаб, 
ахборотларни узатишнинг натижавий тезлигини ошириб, бир неча кенг 
оралиқли оптик каналларни ташкил этиш мумкин. 
Оптик каналлари тÿлқин узунлиги бўйича n КҲҚУдан сигналлар n оптик 
узатгич ОУз га узатилади (3- расм). ОУз чиқишидаги 

1
,

2
,...,

n
тўлқин 
узунликли турли оптик ташувчилар мультиплексор (МП) ёрдамида бир оптик 
толага киритилади. Қабул қилувчи станцияда демультиплексор (ДМ) 
ёрдамида 

1
,

2
,...,

n
тўлқин узунликли турли оптик ташувчилар ажратилади 
ва оптик қабул қилгич (ОҚқ) га берилади. Шу тарзда, бир оптик тола орқали n 
тÿлқин узунлиги бўйича ажратилган оптик каналлар ташкил қилинади, яъни 
ўтказиш қобилиятидан самарали фойдаланиш коэффициенти бошқа анъана-
вий тузилган оптик тизимларнинг линия трактига нисбатан n марта ошади. 
λ

λ
n
3-расм. Тÿлқин узунлиги бўйича зичлаштирилган ТОАТнинг тузилиш
схемаси 



КҲҚУ
1
МвҚ

ОУз
1


КҲҚУ
n
МвҚ
n
ОУз
n


КҲҚУ
1
ОҚқ
n
МвҚ
n
КҲҚУ
n
n



,
,
2
,
1

1

n

1

1



















МвҚ
1
ОҚқ
1
ДМ 
МП 
n



363 
Оптик ташувчиларни бирлаштириш ва ажратиш учун турли оптик 
спектрал қурилмалар оптик мультиплексор ва демультиплексорлар 
қўлланилиши мумкин. Уларнинг иши физик оптиканинг дисперсия, 
дифракция ва интерференция ходисаларига асосланган. 


364 
УДК 338.2 

Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   258




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish