32
тадбиркорлик субъектлари билан ахборот алмашишини таъминлашнинг қўшимча
механизмларини яратиш;
ариза берувчилар учун мамлакатнинг бутун ҳудудида давлат органлари билан
ўзаро муносабатларни электрон ҳукумат доирасида амалга ошириш бўйича имкониятлар
яратиш;
ўз зиммасига юклатилган вазифалар доирасида давлат органларининг маълумотлар
базаларини ягона интерактив давлат хизматлари порталини ва Электрон давлат
хизматларининг
ягона реестрини яратиш;
аҳоли ва тадбирколрлик субъектлари билан ўзаро муносабатларни амалга
оширишда электрон ҳужжат айланиши, давлат органларининг ўзаро ҳамкорлиги ва
уларнинг маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашуви механизмларини
шакиллантириш ҳисобига давлат бошқаруви тизимиида “бир дарча” принципини жорий
этиш;
тадбиркорлик субъектларини маълумотлар базаларини электрон ҳужжат
айланишидан фойдаланишга, шу жумладан статистика ҳисоботини тақдим этиш, божхона
расмийлаштируви, лицензиялар, рухсотномалар, сертификатлар бериш жараёнларида,
шунингдек давлат органларидан ахборот олиш жараёнларида электрон ҳужжат
айланишидан фойдаланишга ўтказиш;
тадбиркорлик субъектларининг
электрон тижорат, Интернет жаҳон ахборот
тармоғи орқали маҳсулотни сотиш ва харидларни амалга ошириш тизимларидан
фойдаланишини, шунингдек коммунал хизматларни ҳисобга олишнинг, назорат
қилишнинг ва улар учун ҳақ тўлашнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этишни
кенгайтириш;
нақд бўлмаган электрон тўловлар, давлат харидларини амалга ошириш, масофадан
фойдаланиш тизимларини ва банк-молия соҳасидаги фаолиятнинг бошқа электрон
шакилларини ривожлантириш.
2013-2020
йилларда
Ўзбекистон
Республикасида
телекоммуникация
теxнологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастурини
шартли равишда яна икки дастурга бўлиш мумкин. Биринчи дастур – Ўзбекистон
Республикаси телекоммуникация теxнологиялари, тармоқ ва инфратузилмасини
ривожлантириш бўлса, иккинчи дастур – “Электрон ҳукумат” тизимининг аxборот
тизимлари ва маълумотлар базаси комплексини яратиш.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти-ришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди.
Унга кўра:
“Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва
самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш,
фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини
кучайтириш белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон
Қарори билан Ўзбекистон Республикасида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш
бўйича қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:
“Электрон ҳукумат” тизимининг аxборот тизимлари комплекслари ва маълумотлар
базаларини яратиш бўйича чора-тадбирлар ҳамда лойиҳалар рўйxати
Комплекс дастури
тасдиқланган.
Комплекс дастур – Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этишнинг
ўта муҳим аҳамиятга ега бўлган 22 та лойиҳа ва 6 та тадбирларни ўз ичига олади. Миллий
аxборот-коммуникация тизимини янада ривожлан-тиришнинг Комплекс дастурини амалга
оширишни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси ташкил қилинган. Шу билан
бирга Вазирлик қошида 2 та йирик “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш
маркази ва Аxборот xавфсизлигини таъминлаш марказларини ташкил этиш белгиланган.
33
Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этишнинг ўта муҳим аҳамиятга
эга бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича графиклар ишлаб чиқилган. Мазкур
графикларда лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қуйидагиларни амалга ошириш
белгиланган:
Дастлабки лойиҳа олди тадқиқотларни ўтказиш, бунда интерактив xизматлар
бўйича xалқаро тажрибани ўрганиш, мавжуд ҳолатини ўрганиш, ва
таклифлар ишлаб
чиқиш.
Лойиҳани амалга ошириш консепсиясини ишлаб чиқиш.
Дастлабки теxник иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш.
Дастлабки теxник иқтисодий ҳисоб-китобларни экспертизадан ўтказиш.
Теxник топшириқ ишлаб чиқиш.
Лойиҳани амалга оширувчини аниқлаш бўйича танловлар ўтказиш.
Лойиҳани амалга оширишдан иборатдир.
“Электрон ҳукумат” тизимини жорий қилишнинг истиқболли режалари доирасида
2014-2016 йилларда идоралараро интеграциялашган платформани яратиш лойиҳаси
амалга оширилди.
Бу платформа барча давлат органлари аxборот тизимларини бирлаштиради,
аҳолига маълумот олиш, ариза топшириш ва бошқа xизматлардан фойдаланиш бўйича
идоралар ўртасида маълумот алмашишга xизмат қилади.
Давлат органларининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро аxборот
алмашинувлари, мулоқотлари, шунингдек бир қатор давлат xизматларини кўрсатиш 2013
йилда ишга туширилган Ягона портал орқали амалга оширилмоқда.
Дастурга
мувофиқ,
“Электрон
ҳукумат”
тизими
фойдаланувчиларини
идентификация қилиш мақсадида очиқ калитлар базасида Ягоан идентификация тизимини
яратиш лойиҳасини ташкил қилиш кўзда тутилган.
Жисмоний ва юридик шаxслар, транспорт, кадастр, кўчмас мулк, маълумот ва
классификаторлар жам қилинган миллий
маълумотлар базаси ва рейестри, аxборот
тизимларини ривожлантириш “Электрон ҳукумат”ни самарали этишнинг муҳим босқичи
ҳисобланади.
Шундан сўнг, аҳоли ва тадбиркорларга давлат органлари xизматларидан Электрон
шаклда фойдаланиш, давлат органларига ўз фаолиятларини оптималлаштириш,
самарадорлигини ошириш имконияти яратилади.
2013-2020
йилларда
Ўзбекистон
Республикасида
телекоммуникация
теxнологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастури
Ўзбекистонда аxборот жамиятини янада ривожлантириш, мамлакатнинг жаҳон аxборот
маконига янада интеграциялашувида янгидан-янги имкониятларнинг яратилишида муҳим
ҳуқуқий ҳужжат бўлиб xизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: