Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети


Диншунослик фанининг юзага келиши ва тарихий тараққиёти



Download 342,42 Kb.
bet22/97
Sana21.02.2022
Hajmi342,42 Kb.
#53497
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   97
Bog'liq
Диншунослик ЎУМ 2019kerakli

3. Диншунослик фанининг юзага келиши ва тарихий тараққиёти. Динларни ўрганиш узоқ тарихга эга. Ҳар бир инсон ён-атрофидагиларнинг эътиқоди, қайси динга мансублигаги қизиқади, улар ҳақида билишни истайди. Бу борадаги илк маълумотларни Қадимги Греция ва Рим ёзувчилари асарларида кўришимиз мумкин. Улардан энг машҳури «тарих отаси» номини олган Геродот (мил. авв. V аср) ўзи тадқиқ қилган халқларнинг динлари ҳақида маълумотлар келтирган. Бу қизиқиш Ўрта аср Европасида ҳам мавжуд бўлган. Лекин бошқа динлар ҳақида фикр билдирувчилар, христианларнинг эътиборини жалб қилмаслик ва уларни ўша динларга кириб кетмасликлари таъминлаш мақсадида, у динларга нисбатан салбий фикр билдириш, уларни ёмонлаш орқали уларга ёндашишни маъқул деб топганлар.
Ислом оламида ҳам динларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар узоқ тарихга бориб тақалади. Милодий VII-VIII асрлардаёқ диний тортишув (мунозара)ларни ўз ичига олган «мақола»лар (кейинчалик «мақолот»), VIII -IX асрлардан эътиборан эса бошқа динларга «раддия»лар ёзила бошланган. Кейинги асрлардан эса «ал-Фирақ» (Фирқалар), «ар-Радд» (Раддия), «ад-Диёнот» (Динлар) ва «ал-Милал» (Халқлар) йўналишидаги адабиётлар вужудга келган.
«Ад-Диёнот» (Динлар) йўналишида ёзилган илк асар Ҳасан ибн Мусо ан-Навбахтийнинг (ваф. 910) «ал-Ароъ вад-диёнот» (Эътиқодлар ва динлар) китоби ҳисобланади. Кейинчалик Масъудий (957) ўзининг «ад-Диёнот» (Динлар), Масбиҳий (1029) «Даркул буғяти фий васфид диёноти вал ибодоти» (Динлар ва эътиқодлар васфида мақсад меъёри) китобларини ёзганлар. Шунингдек Берунийнинг (973-1048) «Таҳқиқун ма лилҳинд мин мақулатин, мақбулатин фил-ақли ав марзулатин» (Ақлга мақбул ёки номаъқул бўлган Ҳиндистонга оид изланишлардан) номли китоби ҳам шулар сирасига киради.
«Ал-Фирақ» (Фирқалар) йўналишида ёзилган китобларга Абу Мансур Абдулқодир ал-Бағдодийнинг (ваф. 1038) «ал-Фарқ байнал-фирақ» (Фирқалар орасидаги фарқ) асари ҳамда Абул-Маолий Муҳаммад ибн Убайдуллоҳнинг (ваф. 1092) «Байнал-адён» (Динлар орасида) асарларини киритиш мумкин.
«Ал-Милал» йўналишида Қози Абу Бакр Бақиллонийнинг (ваф. 1012) «ал-Милал ван-ниҳал» (Динлар ва халқлар), Абу Муҳаммад Али Ибн Ҳазмнинг (ваф. 1064) «Китобул-фасл фил-милал вал-аҳвои ван-ниҳал» (Динлар, ҳаво ва халқлар ҳақида ажралувчи китоб), Абул-Фатҳ Муҳаммад ибн Абдулкарим аш-Шаҳристонийнинг (ваф. 1183) «ал-Милал ван-ниҳал» асарларини санаш мумкин.
«Ар-Радд» (Раддия) йўналишида ҳам кўплаб асарлар дунё юзини кўрган. Уларга Имом Ғаззолийнинг (ваф. 1111) «ар-Раддул жамил» (Гўзал раддия), Ибн Калбийнинг (ваф. 819-821) «Китобул-аснам» (Бутлар китоби) номли асарларини алоҳида қайд этиш лозим.
Дарҳақиқат, Мусулмон Шарқи ўлкаларида бу соҳада кўплаб асарлар яратилган бўлиб, кейинчалик улар «Диншунослик» фанининг тараққиёти учун фундаментал манба бўлиб хизмат қилган. Жумладан, Абу Райҳон Берунийнинг «ал-Осор ал-боқия ан ал-қурун ал-холия» («Ўтмиш халқлардан қолган ёдгорликлар»), «Ҳиндистон», Муҳаммад ибн Абдулкарим Шаҳристонийнинг «ал-Милал ван-ниҳал» («Динлар ва оқимлар»), Ибн Ҳазм Андалусийнинг «ал-Фасл фил-милал вал-аҳво ван-ниҳал» («Динлар, адашган фирқалар ва мазҳабни ажратиш») каби асарлари, шунингдек, Ибн Надим (987-988) ва Абул Ҳасан Омирий кабиларнинг тадқиқот ишлари кўплаб Европа тилларига таржима қилинган. Бу эса, исломий ва араб илмларини ўрганувчи Ғарб мутахассисларининг динлар тарихига оид исломий тадқиқот ишларидан асосий манба сифатида фойдаланишлари учун қулай имкон яратди. Динлар, оқим ва мазҳаблар ҳақидаги фан соҳасининг юзага келишида уларга кўп маротаба мурожаат қилинган.
Таниқли тарихчи, диншунос Шаҳристоний қуйидагича ёзади: «Билгинки, жоҳилият даврида арабларда уч турдаги илм соҳаси мавжуд эди:
1. Насаблар, тарихлар ва динлар илми;
2. Туш таъбирлари илми;
3. Ўлкашунослик илми».
Шунингдек, «Ихвон ас-Сафо» рисолаларида келтирилишича, илмлар икки гуруҳга бўлинади: 1. Инсон аъзолари ҳақидаги илм (Анатомия); 2. Диншунослик илми.
Ибн Надим эса: «Диншунослик фани ҳ. IV-V асрларга келиб мустақил фан сифатида шаклланди.», деб ёзади. Бу милодий X-XI асрларга тўғри келиб, айнан шу даврда Беруний ўзининг «Ҳиндистон» асарини ёзган.
Ғарб мамлакатларида диншунослик фани кўпинча немис тилидаги «RELIGIONS WISSENSCHAFT» ёки инглиз тилидаги «HISTORY OF RELIGIONS» каби атамалар билан юритилади. Бу эса «Ихвон ас-сафо» рисолалари, Беруний ва Шаҳристоний асарларида қўлланилган «علم الاديان» (Динлар илми) ёки «تاريخ الاديان» (Динлар тарихи) атамаларининг ҳарфий таржимасидир.
Замонавий Диншунослик эса бир ярим асрга яқин даврга бориб тақалади. Ғарбда, замонавий маънодаги динлар тадқиқотлари Макс Мюллер (1823-1900) томонидан бошлаб берилган. Олим 1856 йилда «Қиёсий мифология» ва 1870 йилда нашрдан чиққан «Динларнинг асоси ва шаклланишига оид дарс баҳолари» номли асарлари билан бошқа динларни тадқиқ қилишга йўл очган ва каттагина эътибор қозонган. У Англиядаги машҳур Оксфорд университетида динлар тарихидан маърузалар ўқиган. Ўзининг «Шарқнинг муқаддас китоблари таржима силсиласи» асарида у илк бора «religious studies» (диншунослик) сўзини қўллаган. Мюллер ва унинг замондошлари динларни илмий тадқиқ қилишда филологияни муҳим деб билишган ва диннинг асл моҳиятига фақатгина тил орқали қилинган изланишлар билангина етишиш мумкин, деган фикрни олға сурган.
Бироз кейинги даврларда Голландияда С.Р.Тиле ва Шантепи де ла Соссе бу борада изчил фаолият олиб борганлар. Шундай қилиб даврлар ўтиши билан Париж, Брюссель ва Рим каби марказларда диншунослик университетлар таълим дастурларидан жой олган.
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб диншунослик соҳасида олиб борилган изланишлар шаклланган. Бу даврда турли минтақаларда зикр қилинган сохада бир қанча мутахассислар етишиб чиққан. Улардан Р.Петтазони, M.Элиаде, Ван дер Лью, Р.Отто, Г.Меншинг, Ж.Вах, Ф.Хеилер, Г.Думезил, Э.Г.Парриндер, С.Г.Ф.Брандон, Эрик Ф.Шарп, Ниниан Смарт, М.Китагава, Р.С.Зейхнер, Уго Биенчи, В.Кантвелл Смит, Аке В.Стром, Ханс Ж.Шойпс ва Михаел Пайлар номини зикр қилишимиз мумкин.

Download 342,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish